Бош саҳифа / Маҳаллий кенгаш / Кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатлар / 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат Бош бошқармаси бошлиғи А.Усмоновнинг ҳисоботи ва 2017 йил учун аҳоли бандлиги дастури тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат Бош бошқармаси бошлиғи А.Усмоновнинг ҳисоботи ва 2017 йил учун аҳоли бандлиги дастури тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2016 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимиз аҳолисини иш билан таъминлаш энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифа эканлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилган 2017 йил учун аҳоли бандлиги дастури аввалги йиллардаги тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид бошқа дастурлар билан узвий боғлиқдир.

Дастурни ишлаб чиқишда янгича ёндашувлар қўлланилди ва унга қатор концептуал ўзгартиришлар киритилди. Меҳнат бозорларидаги талаб ва таклифга чуқур баҳо берилди, барча туманлар ва шаҳарларнинг 2017 йилда аҳоли бандлигига бўлган эҳтиёжи ва унинг тузилмаси аниқланди. 2017 йилда барча йўналишлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича аҳоли бандлигини таъминлашга мўлжалланган харажатлар белгиланди, тасдиқланган дастурлар доирасида, шу жумладан, кичик саноат зоналарини ташкил этиш натижасида иш ўринлари яратиш ҳисобига бандликни таъминлашнинг йўналишлари кенгайтирилди ҳамда алоҳида ажратиб кўрсатилди.

Аҳолини иш билан таъминлаш параметрларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида, дастурда унинг туманлар ва шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ корхоналар бўйича амалга оширилишининг тизимли ва мунтазам мониторингини давлат органларининг электрон ахборот тизимларидан фаол фойдаланган ҳолда юритиш вазифалари назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги 619-III-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СЈ-124-III-сонли «2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги қарорлари талабларидан келиб чиқиб ҳамда вилоятда янги доимий иш ўринларини ташкил этиш ҳисобига аҳоли турмуш даражасининг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги 619-III-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-124-III-сонли «2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги қарорлари билан Самарқанд вилояти бўйича 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Самарқанд вилоятида 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳамда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари тўғрисида вилоят меҳнат Бош бошқармаси бошлиғи А.Усмоновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вилоятда 2017 йил учун аҳоли бандлиги дастури 1-иловага;

Дастур прогноз параметрлари 2-иловага;

2017 йил учун аҳоли бандлиги дастурининг шаҳарлар ва туманлар кесимидаги прогноз параметрларидан келиб чиқиб, тармоқлар ва соҳалар бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш ва бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ишчи комиссияси таркиби 3-иловага;

2017 йил учун аҳоли бандлиги дастурининг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича шаҳарлар ва туманлар ишчи комиссиялари (намунавий) таркиби 4-иловага;

Аҳоли бандлиги дастурларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ишчи комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Худойбердиев), ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси (Назаров),вилоят меҳнат Бош бошқармаси (Усмонов), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда:

2017 йилда 76,6 минг нафар кишининг ишга жойлаштирилишини сўзсиз таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин;

2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлашда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ва қайтиб келаётган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш параметрларига, зарур молиявий, моддий ва бошқа ресурслар ажратилишига алоҳида эътибор қаратилган (кейинчалик иш ўринларини яратишда СТИР ва ИНПСлар билан ўз тасдиғини топмаган объектлар, аҳоли бандлиги дастурларига киритилмайди) манзилли рўйхатларини ва йўналишларини;

2017 йилда аҳоли бандлиги дастурини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ўз ичига олган ташкилий комплекс чора-тадбирларини;

2017 йилда таълим муассасалари битирувчилари ва чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиб, келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритилсин;

вилоят статистика бошқармаси (Мийлиев), манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда улар томонидан 2017 йилда аҳоли бандлиги дастурининг бажарилиши базасидан тизимли мониторингини, унинг натижаларини ҳар чоракда вилоят ҳокимлиги ишчи комиссиясига киритилишини таъминласин;

вилоят статистика бошқармаси (Мийлиев) билан биргаликда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иш ўринлари ташкил этиш бўйича тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан танлама ўрганишларни ташкил этсин;

2017 йилда ишсизларни, шу жумладан, уларни касбга қайта ўқитиш ва тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ҳамда вакант иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш йўли билан ишга жойлаштириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминласин.

Дастур бажарилишининг бориши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида халқ депутатлари вилоят Кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этилиши таъминлансин.

5. Марказий банк вилоят бошқармаси (Маматқулов)га 2017 йилда тижорат банклари томонидан иш ўринлари ташкил этилишини таъминловчи хўжалик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, коллежлар битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун ажратиладиган кредит маблағларининг прогноз параметрларини ҳудудлар ва банклар кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.

6. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Юлдошев) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, манфаатдор ташкилотлар, бошқармалар ва йирик корхоналар билан биргаликда:

2016 йилда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин;

2017 йилда охирги босқичлар ўқувчиларининг улар томонидан ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш ва кейинчалик эгаллаган мутахассислиги бўйича ишга жойлашишга кўмаклашиш учун уларни аниқ корхоналарга бириктиришни назарда тутувчи қўшма чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

7. Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари дастурнинг аҳоли бандлигини таъминлашнинг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилишига доир қисмини рўёбга чиқаришнинг боришини ҳар чоракда ўз сессияларида муҳокама қилсинлар, масъул ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини тингласинлар, шунингдек, дастур кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишига қаратилган таъсирчан чораларни кўриб борсинлар.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Каримов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (Худойбердиев) зиммасига юклансин.

 

Сессия раиси  Ф.Тошев

2016 йил 29 декабрь


Киритилган вақти: 31/12/2016 16:25 Кўрилганлиги: 370
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг