"Самарқанд китоб олами"

2016 йил 28 май куни Самарқанд шаҳри марказида – Амир Темур ва Бўстонсарой кўчалари кесишган жойда “Самарқанд китоб олами” мажмуаси иш бошлади.

Мажмуа 780 кв.м майдонда, кўпқаватли уйларнинг биринчи қаватида ташкил этилди. 8 та бўлим, шунингдек, тақдимотлар зали ҳамда замонавий услубда “Book cafe” ташкил қилинган.

Мажмуада таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида таъсисчи томонидан 650 млн. сўм маблағ сарфланди. 150 млн. сўмлик жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди.

Мажмуага 310 млн. сўмлик 41 минг нусхада китоблар, 55 млн. сўмлик идора ашёлари олиб келинган.

Жами 22 нафар ходим ишга қабул қилинган. Ишчиларнинг 3 нафари 5 та хорижий тилларда эркин гаплашади.

Мажмуадан 2 километр радиусда 6 та олий ўқув юрти, 3 та академик лицей, 3 та касб-ҳунар коллежи, уларнинг қарийб 2500 ўринли 8 та ўқувчи-талабалар турар-жойи, 4 та мактаб, 50 дан ортиқ корхона-ташкилотлар ҳамда 420 та хонадондан иборат 10 та кўпқаватли уйлар жойлашган.

 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг