Бош саҳифа / Сайлов - 2014 / Вилоят сайлов комиссиясининг хабарлари / ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР – САМАРҚАНДДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР – САМАРҚАНДДА

21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларни кузатиш мақсадида мамлакатимизга келган Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси вакиллари элчи Даан Эвертс бошчилигида кеча Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар вилоятдаги бир қатор сайлов участкаларида сайлов жараёнларига тайёргарлик билан танишди. Сиёсий партиялар вакиллари билан учрашди.

Ташриф давомида Даан Эвертс оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди.

– Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг вакиллари сифатида Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида юртингизга ташриф буюрганмиз, - деди элчи Даан Эвертс. – Бугун Самарқанддаги сайлов участкаларида сайловга кўрилаётган тайёргарлик билан танишдик. Кузатувларимиз жараёнида шунга гувоҳ бўлдикки сайловга тайёргарлик ишлари қонунларга қатъий риоя этилган ҳолда юксак ташкилотчилик асосида олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, сайловолди ташвиқотининг олиб борилиши, бунда сиёсий партиялар ва номзодларга яратиб берилган шароит ва имкониятлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш билан ҳам қизиқдик.

Сиёсий партиялар сайлов жараёнининг муҳим иштирокчилари ҳисобланади. Шу боис бугун сиёсий партиялар вакиллари билан ҳам учрашиб, уларнинг бу галги сайловлардаги иштироки билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлдик.

2014 йил 21 декабрда Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар сайловга оид қонунчиликка кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, анча такомиллаштирилган ҳолда ўтаётгани билан аввалгиларидан кескин фарқ қилиши шубҳасиз. Хусусан, мамлакат парламентида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган сиёсий партияга Бош вазир номзодини кўрсатиш ваколатининг берилиши сиёсий партияларнинг сайловда фаол иштирок этишга интилишини кучайтириш ҳамда улар ўртасида рақобат кучли бўлишини таъминлайди.

Сайловларни ёритиш бўйичавилоят матбуот маркази.


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 22:50 Кўрилганлиги: 657
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг