Бош саҳифа / Сайлов - 2014 / Вилоят сайлов комиссиясининг хабарлари / ТЕЛЕДЕБАТ – ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИ НИГОҲИДА
  Чоп этиш версияси  

ТЕЛЕДЕБАТ – ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИ НИГОҲИДА

16 декабрь куни сайловларни ёритиш бўйича вилоят матбуот марказида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раҳбарлари ва фаоллари иштирокида теледебат ўтказилди.

Тадбирни суратга олиш жараёнини Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси аъзоси, узоқ муддатли кузатувчи Эндрю Маканте бевосита кузатиш имконига эга бўлди.

Кўрсатув суратга олиб бўлингач, Эндрю Маканте ўз фикрларини билдирди:

– Дебатни суратга олиш жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман. Иштирокчиларнинг қизғин баҳс-мунозаралари, савол-жавобларига гувоҳ бўлдим. Энди ушбу кўрсатувни телевидение орқали ўз таржимоним билан томоша қилиш ва таҳлил этишни кутиб қоламан.

Умуман, бир неча кундан буён юртингиздаги сайлов округ ва участкаларида бўлдик, номзодлар, сиёсий партиялар вакиллари, журналистлар билан учрашдик. Оммавий ахборот воситаларида сайлов билан боғлиқ материалларнинг берилишини кузатиб боряпмиз. Айтишим мумкинки, аҳолига сайлов бўйича атрофлича тушунча ва маълумотлар берилмоқда. Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти оммавий ахборот воситаларида жуда кенг ёритилмоқда. Аҳоли ҳам жуда фаол. Айниқса, уларнинг меҳмондўстлиги, биз билан самимий мулоқот қилиб, саволларимизга жавоб беришаётганидан хурсандман.

Шу пайтгача сайловларни кузатиш бўйича 26 га яқин тадбирларда халқаро кузатувчи сифатида қатнашганман. Ўзбекистонда ҳам иккинчи бор бўлишим. 

Шубҳасиз, бу йилги сайловлар аввалгиларидан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Бу, албатта, овоз бериш жараёнлари ва сайлов натижаларида ҳам ўз ифодасини топади. Шу боис бу ҳақдаги атрофлича фикрларимизни ушбу жараёнлар якунлангач баён этсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Сайловларни ёритиш бўйичавилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 17/12/2014 17:50 Кўрилганлиги: 567
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг