Бош саҳифа / Сайлов - 2014 / Вилоят сайлов комиссиясининг хабарлари / САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ИНОБАТГА ОЛИНДИ
  Чоп этиш версияси  

САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ИНОБАТГА ОЛИНДИ

24 октябрь куни вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Комиссия раиси А.Умаров бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган сайлов участкаларининг вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округларга ҳам хизмат қилиши ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунга биноан, вилоятимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссиялари шу йилнинг 22 октябрига қадар ўз ҳудудлари миқёсида сайлов участкалари ташкил этиш ҳақида қарорлар қабул қилдилар. Мазкур қарорларга кўра, вилоятимиз бўйича 948 та сайлов участкалари тузилди.

Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги қарорига кўра, қонунда белгиланган тартибда тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови учун ягона ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, вилоят сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи вилоятимиздаги 14 та округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланган сайлов участкаларининг вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округлар учун ҳам хизмат қилишини инобатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, йиғилишда вилоятдаги сайлов округлари ва сайлов участкалари жойлашган биноларнинг ҳолати, уларнинг жиҳозланиши каби масалалар юзасидан комиссия аъзоларининг ҳисоботлари тингланди.



Киритилган вақти: 26/10/2014 22:43 Кўрилганлиги: 678
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг