Чоп этиш версияси  

САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ТУЗИЛДИ

6 октябрь куни вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси А.Умаров бошқарди.

Мажлисда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашига олтмиштадан кўп бўлмаган сайлов округлари тузилади.

Шундан келиб чиқиб, сайлов комиссияси вилоят маъмурий-тузилиши, аҳоли сонини инобатга олиб халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи олтмишта сайлов округини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур сайлов округларининг рўйхати уларнинг тартиб рақами, номи, жойлашиш манзили, ҳудудий чегаралари ва сайловчилар сони кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинади.

Йиғилишда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар, комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотининг бажарилиши ҳам атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, комиссия ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сайловларни ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 09/10/2014 22:40 Кўрилганлиги: 809
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг