Бош саҳифа / Сайлов - 2014 / Вилоят сайлов комиссиясининг қарорлари / Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
  Чоп этиш версияси  

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

Халқ депутатлари Cамарқанд вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси Қарори

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11 ва 252-моддалари ижросини таъминлаш, шунингдек депутатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини олиб боришда тенг шароитларни таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказишда мазкур қарор талабларига қатъий равишда риоя қилинишини таъминласин.

3. Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига, сиёсий партияларга, манфаатдор ташкилотларга, «Зарафшон» ва «Самаркандсий вестник», “Овози Самарқанд” газеталари таҳририятларига, шунингдек вилоят телерадиокомпаниясига маълумот учун юборилсин.

4. Қарор ижросини назорат қилиш вилоят сайлов комиссияси котиби Т.Эргашев ва сайловларни ёритиш бўйича вилоят матбуот маркзи раҳбари Ғ.Ҳасанов зиммасига юклатилсин.

Вилоят сайлов комиссияси раиси       А. Умаров

Самарқанд шаҳри
2014 йил 18 ноябрь



Вилоят сайлов комиссиясининг
2014 йил 18 ноябрдаги 14-сонли қарорига илова

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низом «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан депутатликка номзодлар, уларнинг ишончлик вакиллари ва сиёсий партияларга оммавий ахборот воситаларида (бундан кейин матнда ОАВ деб номланади) сайловолди ташвиқотини олиб боришда тенг шароитларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

I боб. Умумий қоидалар

1. Сайловолди ташвиқоти – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.

2. Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси (бундан кейин матнда вилоят сайлов комиссияси деб номланади) томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

3. Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.

II боб. Сайловолди ташвиқотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари

4. Сайловолди ташвиқоти қуйидаги тарзда олиб борилади:

сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;

депутатликка номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.

5. Сайловолди ташвиқоти омма олдида мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, сўзга чиқишлар, сайловчиларнинг йиғилишлари, депутатликка номзод, сиёсий партия тўғрисидаги роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

6. Сайловолди ташвиқоти:

ОАВ, шунингдек телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи) орқали;

босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали;

сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

7. Депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.

III боб. Сайловолди ташвиқотини ОАВ орқали олиб бориш

8. Депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини давлат ва нодавлат ОАВ орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб боришлари мумкин.

9. Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат ОАВдан фойдаланишда депутатликка номзодларга, уларнинг ишончли вакилларига ва сиёсий партияларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини (бир хил жой ва бир хил шрифтда) бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

10. Ҳар бир депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва сиёсий партияларга ажратиладиган бепул эфир вақтининг умумий ҳажми ҳафтасига 40 дақиқани, энг кам нашр майдони эса ҳафталик умумий нашр майдонининг камида 10 фоизини ташкил қилиши керак.

11. Давлат ОАВ ажратадиган бепул эфир вақти прайм-таймга (энг кўп томошабинлар (тингловчилар) йиғиладиган вақт) тўғри келиши керак.

12. Давлат ОАВда чиқишлар кетма-кетлиги вилоят сайлов комиссияси томонидан қуръа ташлаш йўли билан ёхуд алифбо тартибида белгиланади.

13. Депутатликка номзодларга, уларнинг ишончли вакилларига ва сиёсий партияларга давлат ва нодавлат ОАВда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

14. Давлат ОАВда депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва сиёсий партияларга ҳақ тўланадиган эфир вақти миқдори ёки нашр майдонининг ҳажми сайловолди ташвиқоти учун бепул ажратилган эфир вақти ёки нашр майдони ҳажмидан ошмаслиги керак.

15. Сайлов кампаниясида иштирок этувчи ОАВ томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва сиёсий партиялар учун тенг ва бир хил бўлиши керак.

16. Эфир вақти ва нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ миқдори тегишли ОАВ томонидан мустақил равишда белгиланади.

17. Ҳақ тўланадиган эфир вақти ёки нашр майдони ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тегишли ОАВ ва сиёсий партия ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.

18. Сайловолди ташвиқоти учун муайян депутатликка номзодга, унинг ишончли вакилига ва сиёсий партияга ажратилган бепул эфир вақти ёки нашр майдонидан бошқа депутатликка номзод, ишончли вакил сиёсий партия фойдаланиши мумкин эмас, номзоднинг ўз сиёсий партиясидан депутатликка номзод сифатида кўрсатилган бошқа шахс учун сайловолди ташвиқоти бундан мустасно.

19. Сайловолди тадбирлари ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар ахборот дастурларида ва матбуот нашрларида алоҳида ахборот блоки билан берилиши керак.

20. ОАВда тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, шунингдек депутатликка номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

21. Депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар ОАВда эълон қилинган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда ўзининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи маълумотлар учун раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир.

22. Эълон қилинган материал туфайли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар мазкур ОАВда раддия ёки жавобни эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб берилишига сабаб бўлган материал босилган айни ўша саҳифада махсус рукн остида эълон қилиниши керак.

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.

23. Теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар ва оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа электрон шакллари таҳририяти томонидан олинган раддия ёки жавоб айнан ўша дастур ёки туркумда, келган кунидан эътиборан бир ойдан кечиктирмай эфирга берилади.

24. Агар раддия ёки жавобни эълон қилиш ҳажми ва вақти ОАВнинг фаолиятига зарар етказиши мумкин бўлса, матнни ахборот манбаи ёки муаллиф билан келишилган ҳолда асосланган таҳрир қилишга йўл қўйилади.

25. ОАВ раддияни, жавобни эълон қилишдан бўйин товласа ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, депутатликка номзод ва сиёсий партия даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

26. Сайловолди ташвиқоти мақсадида ҳомийлик қилиш тақиқланади.

Сайлов кампанияси даврида муассислари (кузатув кенгашлари ва ҳоказо) тегишли депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва сиёсий партиялар бўлган ташкилотларнинг хайрия фаолияти ОАВда ёритилмайди.

IV боб. Якуний қоидалар

27. Мазкур Низом барча депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар ҳамда тегишли ОАВга ижро қилиниш учун мажбурий ҳисобланади.

28. Мазкур Низом сиёсий партиялар билан келишилган.


Киритилган вақти: 06/12/2014 23:05 Кўрилганлиги: 937
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг