Чоп этиш версияси  

Махдуми Аъзам зиёратгоҳи

Самарқанд заминида азалдан фан ва маьрифат, диний ва дунёвий илм ривожланган. Улуғ алломалар, олиму фузалолар номи етти иқлимга машҳур бўлган. Шу боис ҳам жахоннинг не-не мамлакатларидан илм ва зиё истаб доимий равишда шу диёрга интилишган ва уларнинг аксари Самарқанд тупроғида мангу қўним топганлар. 

Ана шундай улуғ зотлардан бири мутафаккир ҳазрати Махдуми Аъзамдир. Асл номи Саййид Аҳмад Хожа Косоний тахминан 1463-64 йили Фарғона водийсининг Косонсой шаҳрида дунёга келганлар.

Ўз юртида ва Тошкентда илм олиб камолотга эришгандан кейин Шайбоний хукмдорларидан Жонибек Султоннинг таклифига биноан Самарқанднинг Миёнқол воҳасига кўчириб келтиришган.

У киши келганларидан кейин бу воҳани ободонлаштириб ўн туп тол экадилар. Кейинчалик бу жой ўн толга нисбат берилиб Даҳбед деган ном олади. Махдуми Аъзам ҳазратлари 30 дан ортиқ асарлар муаллифи, Нақшбандий тариқатининг билимдони бўлиб, шайх мақомига эришган. Ўз даврида юзлаб шогирдларини тарбиялаган Махдуми Аъзам Ҳазратлари 1542 йил Даҳбедда вафот этади. Махдуми Аьзам Ҳазратларининг қўним топган жойига кўплаб алломалар дафн қилинган. Камолхон Каттаевнинг «Махдуми Аъзам ва Даҳбед» китобида ёзилишича, Дахма устида еттита қабртош бўлиб уларнинг номларини келтирган.



  1. Ҳазрати Махдуми Аъзам (1542 йилда вафот этган)
  2. Ҳазрати Муҳаммад Амин-Хожа Калон (1596 йилда вафот этган)
  3. Ҳазрати Хожа Хошим (1163 йил вафот этган)
  4. Ҳазрати   Хожа Мусо ибн Хожа Холуни (1642 йилда вафот этган)
  5. Ҳазрати Мусахон Хожа ибн Шахий Даҳбедий (1776 йил вафот этган)
  6. Ҳазрати Хонхожа ибн Мусахон хожа Даҳбедий (1784 йил вафот этган)
  7. Авлиёхожа ибн Хонхожа (1802 йилда вафот этган).








Шунингдек, бошқа қабртошларида қуйидагилар номи зикр этилган:



  1. Ялангтуш Баҳодир бин Бойхўжабой (1655/56 йиллар)
  2. Амир Султонқули (1666 йил)
  3. Малика Иқлимабону Ялангтушбий қизи (1657 йил)
  4. Малика Ойбиби Ялангтушбий қизи (1666 йил)
  5. Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим. Афғонистон подшоҳи (1668 йил)
  6. Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят Афғонистон подшоҳи (1688 йил), 






шунингдек, дахма атрофида бошқа қабрлар ҳам мавжуд. Энг охирги кабр бундан 200 йил олдин қўйилган.

Даҳбеддаги «Махдуми Аъзам» масжиди Ялангтуш Баҳодир томонидан 1619 йили қурдирилган ва ўз замонасининг маданий марказларидан ҳисобланган. «Махдуми Аъзам» масжиди ҳовлисида 500 ёшдан ошган чинор бўлиб, унинг тана қисми ғовак шаклига кириб колган.

Ҳазрати Махдуми Аъзам бир асарида «Дин ва мукаддас китоблар инсон учун, инсонни маьнавий-ахлоқий камолотга етказиш учун берилгандир. Инсон дин учун эмас, балки дин инсон учун яратилгандир» мазмунидаги фикрлари баён қилинган.

Ҳақиқатдан ҳам мустақиллик шарофати ила Даҳбед қўрғони тубдан ўзгартирилиб, улкан ишлар натижасида чиройли шаҳар кўринишига айлантирилди.

1991 йил “Махдуми Аъзам” зиёратгоҳи таъмирланди ва янгидан очилди. 1998 йил тўлиқ қайтадан таъмирдан чиқарилди. 2014 йилга келиб эса кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

2014 йилда «Махдуми Аъзам» хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ҳузуридаги ўзини-ўзи бошқарадиган мустақил нодавлат хайрия жамғармаси тузилди. Зиёратгоҳнинг умумий майдони 38040,73 кв.м бўлиб, қабристон, мевали ва манзарали дарахтлардан ташкил топган боғни ўз ичига олади.

Зиёратчилар машинаси учун алоҳида тўхташ жойи барпо килинди. Йўлакларга плиталар ёткизилиб, электр чироклари ўрнатилди. 500 йилдан ошган чинор атрофига ўзига мос ҳолатда ўриндиклар ўрнатилиб, зиёратчилар дам оладиган шароит яратилди.


Охирги ўзгариш: 12/09/2015 22:07 Кўрилганлиги: 1371
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг