Чоп этиш версияси  

Ғавсули Аъзам зиёратгоҳи

Ғавсули Аъзам Абу Муҳаммад Муйиддин Саййид Абдулқодир Ғилоний Ҳазратлари 1079 йилда Эроннинг Ғилон вилоятида таваллуд топади. У 1166 йилда Боғдодда вафот этган. Абдулқодир Ғилоний валийлик мартабасига эришган зотдир. Маълумки, авлиёлар етти даражада бўлишган. Уларнинг олий даражаси «Қутб ва Ғавс»дир.

Саййид Абдулқодир Ғилоний ана шундай Қутби Аъзам, «Шайхи Машриқ» олий даражали шарафга эгадир. Барча Юлдузлар ойнинг ўн тўртинчи кечаси шоҳнинг атрофида унинг ғуломларидек ўтиришгани каби, жами бузрукворлар у зот атрофида ўтиришиб, у кишининг хизмати ва мулозаматларига тайёр туришар экан.

Шу сабаб Ҳазрат ўн тўрт қутб-ғавснинг биридир. «Ғавс» - қўлловчи дастгир; «Аъзам” эса улуғ демакдир.

Ҳазрат Ғавсули Аъзам Абу Мухаммад Муйиддин Саййид Абдулқодир Ғилоний насл-насаблари ўн авлод билан Мухаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Зуҳро ва унинг ўғиллари имом Ҳасан ва имом Хусанга бориб тақалади. Ота тарафидан имом Ҳасанга, оналари тарафидан имом Ҳусанга бориб туташади.

Абдулқодир Ғилоний ёшлигидан улуғ мартабаларга эришган. У ўн олти ёшида Боғдодга бориб, ўз даврининг буюк алломаларидан сабоқ олади. Кейинчалик ўзи Боғдод мадрасаларида мударрислик қилади.

Ўз ҳисобидан Боғдодда мадраса барпо этади ва унда 33 йил фаолият кўрсатади. Улуғ олим манбаларнинг гувоҳлик беришича, талабаларга ўн фан соҳасидан сабоқ беради.

Улар илми тафсир, илми ҳадис, илми мазҳаб, илми усул, илми ахлоқ, илми фиқҳ, илми нақв кабилар. Ғавсули Аъзам тасаввуфдаги “Қодирия” тариқатининг асосчисидир. Бу тариқат барча Шарқ мамлакатларига кенг тарқалган.

Ғавсули Аъзамнинг буюк фазилат ва кароматлари ҳақида «Бахжат ул-асрор», «Манакиби Қодирия», «Туҳфатул Қодирия», «Рисолаи Қодирия», Абдураҳмон Мустафарийнинг «Ҳалойил ун- нубувва» шунингдек, Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» каби асарларида кенг маълумот берилади.

Бизнинг юртимизда Абдулқодир Ғилоний - Ғавсули Аъзамнинг авлодлари, ул зотнинг муқаддас қадамжолари Марғилон шаҳрида, Ургут туманидаги Ғўс қишлоғида мавжуддир.

Бу ҳақда Абу Тоҳирхожа ўзининг «Самария» китобида шундай ёзади:

«Ҳазрат Ғавснинг файз осор мазори ҳам Ургутнинг бир маҳалласидадир. Қаерларким, у кишида ғавслик мартабаси пайдо бўлган экан. Мазори порлоқ нурлидир. Баъзилар бу ер Ғавснииг қадамжойи дейдилар».

Истиқлол шарофати туфайли юртимизда кўплаб азизу авлиёлар, олиму фузалолар мақбаралари ҳамда қадамжолари қайтадан тикланди, бу жойда янги гумбазли мақбара қурилди.

Бу азиз масканни халқ эътиқод билан эъзозлайди. Руҳий поклик, рўшнолик, ижобот, умид ва мадад рамзи деб билади. Бу жой энг муқаддас зиёрат ва тар бия масканига айлантирилган.


Охирги ўзгариш: 12/09/2015 22:02 Кўрилганлиги: 826
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг