Чоп этиш версияси  

Афросиёб шаҳарчаси

Афросиёб Самарқанд шаҳрининг шимолида жойлашган бўлиб, майдони 219 га ни ташкил этади. Ушбу ҳудуд Самарқанднинг қадимий ўрни бўлиб, XIII аср бошида мўғуллар босқинидан сўнг xаробага айланган. Афросиёбнинг ҳозирги вақтда ҳукмдор арки ва шаҳристони сақланган. 

Шарқ алломаларининг асарларида Афросиёб "Ҳисори кўҳна", "Қалъаи кўҳна" деган номлар билан маълум. Ҳозирги барчага маълум Афросиёб номи эса манбаларда XVII-XVIII асрлардан бошлаб учрайди. Ушбу ном xалқ орасида "Шоҳнома" эпосининг қаҳрамони, Туроннинг афсонавий подшоси Афросиёб (Алп Эр Тўнга) номи билан боғланади.

Афросиёбни илмий жиҳатдан тадқиқ этишда дастлаб XIX аср оxири -  XX аср бошлари В.Л.Вяткин, кейинчалик, 1958 йилда ташкил этилган Самарқанд археологик экспедицияси фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, Самарқанд археологик экспедицияси томонидан шаҳарнинг пайдо бўлиши, шаклланиш ва ривожланиши тарихи, шаҳар фортификацияси, стратиграфияси, сув таьминоти, ҳунармандчилиги, ободончилиги ва шаҳарнинг атрофдаги қишлоқлар билан алоқалари кенг қамровли тадқиқ этилади. 1988 йилдан Афросиёбда ўзбек-француз халқаро қўшма экспедицияси иш бошлади.

Ҳозирги вақтга олиб борилган тадқиқотлар шаҳарнинг қадимги давридан тортиб, то мўғуллар босқинигача бўлган тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратди. Жумладан, археологик қазишмалар жараёнида аниқланган моддий маданият намуналари шаҳарни бундан 2750 йил олдин пайдо бўлганлигини кўрсатди. 1965 йилда дунёга машҳур Вархуман саройи деворий суратлари топилган бўлса, 2000-2004 йилларда қорахонийлар даврига оид деворий суратлар аниқланади. Ушбу деворий суратлар Сўғдиёна тасвирий санъатининг нақадар юксак бўлганлигини яққол кўрсатиб турибди.

Йиллар давомида Афросиёбда олиб борилган қазишмалар жараёнида аниқланган кулолчилик, заргарлик буюмлари, тангалар ва бошқа моддий маданият намуналари юксак маҳорат, дид билан яратилган бўлиб, улар Самарқанд тарихи музейида сақланиб келинмоқда.


Киритилган вақти: 12/09/2015 20:54 Кўрилганлиги: 1022
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг