Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Рукнуддин Абу Ҳомид Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Рукнуддин Абу Ҳомид Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Рукнуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Амидий ас-Самарқандий ал-Ҳанафийдир. 

К.Броккельманнинг ёзишича, олим Султон Алоуддин Мардон I (605/1208-608/1211) даврида Бенгалиянинг пойтахти Лаҳнати Ғавр (ҳозирги Ғаврах бўлиши керак) шаҳрида қозилик килган. 615 йили жумод ал-охир (1218 йил сентябрь) ойида Бухорода вафот этган. Ҳожи Халфа бу олимнинг «Иршод фи илм ал-хилоф ва-л-жадал» («Ихтилоф ва диалектика учун қўлланма»), «Ан-Нафоис фи-л-жадал» («Диалектикадаги нафосатлар») каби араб тилидаги китобларини тилга олиб, Рукнуддин Абу Ҳомид биринчи бўлиб диалектика бўйича асар ёзган олим, деб таъкидлайди. Унинг «Ихтилоф ва диалектика учун қўлланма» асари Шарқда жуда машҳур бўлиб, бир қанча олимлар бу китобга шарҳ ёзганлар.


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:34 Кўрилганлиги: 403
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг