Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Низомий Арузий Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Низомий Арузий Самарқандий

Шоир ва олим бўлиб, таржимаи ҳоли ҳақида баъзи бир маълумотларни фақат унинг асари «Чаҳор мақола»дан топиш мумкин. Унннг асл оти Аҳмад ибн Умар ибн Алидир. 

Низомий эса адабий тахаллуси, лекин ўзига замондош бўлган Низомий тахаллусли иккита шоирдан фарқ қилиш учун унга Арузий (аруз мутахассиси) тахаллуси ҳам қўшиб айтилади. Низомий Арузий Самарқандда туғилган. Қандайдир сабаб билан Марказий Афғонистоннинг Ғур ва Бомиён вилоятларига бориб, у ерда Шансабийлар сулоласидан бўлган подшоҳлар хизматига кириб, умрининг охиригача ўша ерда истиқомат қилган. Унинг туғилган ва вафот этган йили маълум эмас.

Лекин «Чаҳор мақола» китобини 1156 йилнинг охири ва 1157 йилнинг бошларида ёзганлиги аниқланган. Низомий Арузий «Чаҳор мақола»ни ёзаётган пайтларида 45 йил Fyp ва Бомиён подшоҳларига хизмат қилганини китобда эслатиб ўтган. Демак, 1112 йилдан бошлаб Fyp, кейинчалик Бомиён подшоҳлари саройида дабир ва шоир сифатида хизмат қилган. Ғурга келган пайтларида 20-25 ёшларда бўлса, у XI асрнинг 90 йилларида туғилган бўлиб чиқади. Лекин «Чаҳор мақола»да олим 1116-1117 йиллари Ҳиротда тирикчиликнинг қийинлигидан оғир ҳаёт кечирганини ёзади. Кейинчалик тўрт йил Нишопурда яшаган бўлса керак. Шундай қилиб, Шансабийларга қилган 45 йил хизматининг беш йили дарбадарликда ўтган.

Бизга «Чаҳор мақола»нинг 12 та қўлёзмаси етиб келган. Булардан иккитаси XIV асрга оид бўлиб, қолганлари кейинги асрларда кўчирилган нусхалардир. Асар 1887-1888 йили Эронда тошбосмада нашр этилди. Машҳур немис шарқшунос олими Эдуард Браун 1899 йили унинг инглизча таржимасини ҳам нашр этган. 1909 йили эрон олими Мирзо Муҳаммад Қазвиний «Чаҳор мақола»нинг танқидий матнини Лейденда нашр эттирди. Бу нашрга илмий-тадқиқий сўз боши ва изоҳлар ҳам илова қилинган. Сўз бошида Низомий Арузийнинг таржимаи ҳоли илмий асосда ёритиб берилган. М. Қазвиний асарнинг ҳақиқий номи «Мажмаъ ан-наводир» («Нодир нарсалар мажмуаси») эканини ҳам илмий асосда исботлаб берган. «Чаҳор мақола» мазкур нашр асосида кейинчалик Эронда бир неча марта қайта нашр этилган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 06:04 Кўрилганлиги: 654
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1438 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 269 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг