Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Муҳаммад Заҳирий Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Муҳаммад Заҳирий Самарқандий

XII асрда яшаган бу адиб ва олимнинг тўла исми Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Котиб аз-Заҳирий ас-Самарқандийдир. 

Деҳхудонинг «Луғатнома»сида Заҳириддин куняси билан аталган. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида етарли маълумотлар йўқ. Муҳаммад Заҳирий Самарқандий Қорахонийлар сулоласидан бўлган Қилич Тамғоч хоқон ибн Қилич Қорахон (1163-1178) даврида яшаган ва шу хон саройида соҳиби девони иншо (ёзишмалар девонининг бошлиғи) бўлиб ишлаган. «Ағраз ас-сиёса фи араз ар-риёса» («Ҳукмронликни бошқаришда сиёсатнинг вазифалари») аз-Заҳирийнинг дастлабки асари бўлиб, унда афсонавий Жамшид подшодан то Салжуқий Султон Санжар (1118-1157)гача ўтган шоҳларнинг давлатни бошқариш масаласида айтган ҳикматли сўзлари жамланган. Муаллиф шоҳларнинг ҳикматли сўзларини турли изоҳлар билан тўлдиради ва асарда жуда кўп кизиқарли тарихий воқеалар ҳақида сўз юритади. Заҳирий номини Шарққа танитган асари унинг «Синдбоднома» китобидир. «Синдбоднома» асосида ҳинд тилида машҳур бўлган қадимги «Сиддхапати» («Донолар ҳақида боб») китоби ётади. 


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:31 Кўрилганлиги: 490
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг