Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Муҳаммад ибн Абу Бакр Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Муҳаммад ибн Абу Бакр Самарқандий

XII аср қонуншунос олими Муҳаммад ибн Абу Бакрнинг Ўрта Осиёга кенг тарқалган «Шаръат ал-ислом ила дор ас-салом» («Саломатлик уйига [жаннатга] олиб борувчи ислом дини») номли араб тилида ёзилган қўлёзма асарнинг бир неча нусхаси бизгача етиб келган бўлиб, уларнинг баъзиларида муаллифга Самарқандий, Бухорий, Шарқий ва Қуммий деб нисба берилган.

Аммо ҳамма қўлёзма нусхаларда муаллиф «Имомзода» деган лақабга эга бўлган. Имомзода Муҳаммад ибн Абу Бакр Ўрта Осиё ва Хуросоннинг йирик маданият ва маърифат ўчоқлари бўлган Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларда яшаб, ижод этгани учун Самарқандий, Бухорий ва Қуммий каби нисбий номларни олган. Имомзода Муҳаммад ибн Абу Бакр 593/1197 йили вафот этган. Бошқа манбаларда унинг 573/1177 йили вафот этганлиги ёзилган. Муҳаммад ибн Абу Бакр Самарқандий «Ҳидоя» номли асарнинг муаллифи Бурҳонуддин ал-Марғинонийнинг халифаларидан бири бўлган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:35 Кўрилганлиги: 451
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг