Чоп этиш версияси  

Мирзо Улуғбек

Барча замонларнинг буюк олими Муҳаммад Тарағай (Улуғбек) машҳур давлат арбоби ва беназир олим эди. Академик В.В.Бартольд (1869-1930) Улуғбекка баҳо берар экан, тахт эгаси бўлган олим, мусулмон дунёси унгача бундай кишини кўрмаган, деб айтган эди. 

Ҳақиқатан ҳам Улуғбек илм-маърифат, фан ва маданият тараққиётини кўзлаган давлат арбоби ва буюк олим эди. Улуғбек ҳижрий 796 йили 19 жумод ал-увло (1394 йили 22 март)да туғилди. У Амир Темурнинг барча ўғиллари ва набиралари каби ёшлигидан илм ўрганади. Уч ёшлик Улуғбекни тарбия қилиш учун машҳур олим ва шоир, кўплаб асарларнинг муаллифи Шайх Ориф Озарий тайинланган эди. У Улуғбек билан тўрт йилга яқин бирга бўлиб, уни тарбиялади, ўқитди. Улуғбек ўзининг биринчи ўқитувчисини шундай эсида сақлаб колган эдики, 46 йилдан кейип Исфароинда сайёр дарвиш кийимида юрган устозини бемалол танийди. Улуғбек билан ҳамкорлик қилган улуғ астроном олимлар Қозизода Румий ва Ғиёсиддин Жамшидлар ҳам унинг устозларидан бўлганлар.

Улуғбек 1427 йилдан сўнг ҳарбий ишлар билан шуғулланмай, бутунлай илмга берилиб кетди. 820/1417-823/1420 йиллар мобайнида Самарқандда қурилган Улуғбек мадрасаси биринчи маданият ўчоғи бўлди. Унда диний фанлардан ташқари дунёвий фанлар ҳам ўқитила бошланди. Юқорида айтганимиздек, Улуғбек бу мадрасага астрономия фанидан биринчи ўқитувчи килиб Қозизода Румийни тайинлаган эди. Ўша вақтларда Самарқандда яшаган Абдураззоқ Самарқандий Регистонда Улуғбек мадрасаси ёнида Улуғбек томонидан хонақоҳ қурдирилганлигини ёзади. Бобур эса мадраса билан хонақоҳдан жануброқда Улуғбек масжид ҳам қурдирганлигини ёзади. Баъзи бир олимларнинг фикрича, Улуғбек расадхонаси қурилгунча юлдузларни кузатиш иши шу хонақоҳ ва масжидда олиб борилган. XV асрда Мовароуннаҳрда фан тараққиётининг маркази булган Улуғбек расадхонаси унинг бошчилигида Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид, Муъинуддин Кошифий, Али Қушчи ва Саъид Имодуддин каби астроном ва математик олимларнинг маслаҳати ҳамда бевосита иштирокида Куҳак деган тепалик устига қурилади.

Улуғбек яратган илмий тадқиқот ишларининг энг йириги, албатта унинг юлдуз ва сайёралар ҳаракатига бағишланган «Астрономик жадвал»идир. Бу «Зижи Кўрагоний», «Зижи жадиди Кўрагоний», «Зижи Улуғбек» номи билан машҳур. «Юлдузлар жадвали» кириш ва асосий қисм-жадваллардан иборат. Кириш ўз навбатида тўрт қисмга бўлинади. Биринчи қисм турли Шарқ халқлари томонидан қабул қилинган йил ҳисобига, иккинчиси - амалий астрономия масалаларига, учинчиси - сайёралар назариясининг баёнига ва унча катта бўлмаган тўртинчиси - астрономияга бағишланган. Улуғбекнинг бу жадвали 1665 йили Оксфордда (Англия) 1767 ва 1843 йиллари Лондонда, 1853 йили Парижда, 1917 йили Америкада нашр этилган. Улуғбек географик жадваллар ҳам тузган бўлиб, 1652 йили Лондонда Носируддин Тусийнинг географик жадваллари билан бирга нашр этилган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:52 Кўрилганлиги: 660
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг