Чоп этиш версияси  

Мирам Чалабий

Улуғбекнинг ҳамкори ва содиқ ёрдамчиси, машҳур астроном, Қозизода Румийнинг набираси Маҳмуд ибн Муҳаммад Мирам Чалабий деган ном билан фан оламида машҳур бўлган. Олим XV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрнинг бошларида яшаган. 

Бобосининг касбини эгаллаган Мирам Чалабий етук астроном бўлган ва бу соҳага оид асарлар ёзган. У Самарқанд расадхонасида ишлаган. Улуғбск астрономия мактабининг истеъдодли намоёндаларидан бири бўлган.

Қуйидаги қимматли асарлар Мирам Чалабий қаламига мансубдир:

1. «Дастур ал-амал ва тасҳиҳ ал-жадвал» («Дастур ал-амал ва жадвалга тузатиш»). Бу асар Улуғбек жадвалларига ёзилган шарҳдан иборат бўлиб, турк султони Боязид II нинг (1481 -1512) илтимосига кўра ёзилгаи.

2. Али Қушчининг «Рисолат ал-фатҳия»сига ёзилган «Шарҳ «Рисолат ал-фатҳия» («Рисолат ал-фатҳия»га шарҳ») номли асарининг ҳам бир нусхаси бизгача етиб келган.

3. «Рисола фи таҳқиқ самт ал-қибла» («Қибла томонни аниқлаш ҳақида рисола»).

4. «Рисолат ал-жайб ал-жомиъа» («Синус ҳақида мукаммал рисола»). 


Киритилган вақти: 14/09/2015 21:04 Кўрилганлиги: 677
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1466 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 297 (20%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг