Чоп этиш версияси  

Давлатшоҳ Самарқандий

Олимнинг тўла номи Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Ғозий ас-Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар жуда кам бўлиб, булар асосан унинг «Тазкират уш-шуаро» номли асаридаи олинган. 

Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис» номли асарида Давлатшоҳ ҳақида қисқача маълумот бериб, унинг бир байт шеърини ҳам келтирган. Давлатшоҳ асли самарқандлик бўлиб, Султон Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) замонида Ҳиротда яшайди. Давлатшоҳнинг туғилган йили маълум бўлмаса ҳам, 50 ёшга кирганида «Тазкират уш-шуаро» асарини ёза бошлаганини асарда қайд қилиб ўтган. Тазкира 892/1486-87 йили ёзиб тугатилган. Агар муаллиф бу асарни ёзишга икки, уч йил сарфлаган бўлса, у тахминан 839-840/1436-1437 йиллари туғилган бўлиб чиқади. Давлатшоҳ Самарқандда ўқиб, машҳур олим ва шоир Фазлуллоҳ Самарқандийдан таълим олади. У ўқимишли киши бўлиб етишишига қарамай, илм-фан билан фақат умрининг сўнгги йилларидагина шуғулланган.

Давлатшоҳ 1471 йилларгача ҳарбий иш билан банд бўлган. У 60 йилга яқин умр кўриб, 900/1495 йили вафот этган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 21:02 Кўрилганлиги: 648
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1438 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 269 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг