Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Абу-л-Фазл Муҳаммад Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Абу-л-Фазл Муҳаммад Самарқандий

XII асрда яшаган моҳир таржимон ва тарихнавис олим бўлиб, унинг тўла исми Имом Абу-л-Фазл Муҳаммад ибн Абдулжалил ибн Абдулмалик ибн Али ибн Ҳайдардир. 

Олим Самарқаидда туғилиб, Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ас-Самарқандийнинг шогирди бўлган. Шогирд ўз устозининг «Китоб ал-қанд фи тарих Самарқанд» («Самарқанд тарихи ҳақида қанд китоб») номли араб тилидаги асарининг форс-тожик тилидаги қисқартмасини ёзган ва унга «Қандияйи хўрд» («Кичик қандия») деб ном берган. Бизгача Нажмуддиннинг «Китоб ал-қанд фи тарих Самарқанд» номли асари етиб келмаган, фақатгина бир неча нусхада унинг форс-тожикча қисқартмаси етиб келган. Шунинг учун ҳам бу қисқартма асар муҳим илмий аҳамиятга эга. «Қандияйи хўрд» икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Самарқанд тарихи ва ундаги мозорлар тасвирланган. Бу қисмда муаллиф фойдаланган манбалар («Тарихи Самарқанд», «Баён ал-маориф», «Тажрибанома», «Таворихи Самарқанд», «Қиссаи нишопуриён») эслатилади. Кейин «Зикри пирони Ҳиндистон» («Ҳиндистон пирларини эслаш») деган боб бошланиб, фойдаланилган манбалар кўрсатилади. Қисқартманинг мазмунига қараб, исломгача бўлган ярим афсона маълумотлар, араб истилоси ва унга қарши кураш, Самарқанднинг қурилиши, суғориш тизими ва суғориладиган ерлардан олинадиган солиқларни билиб олиш мумкин. Асарда Самарқанд ва унинг атрофида яшаган азиз-авлиёларнинг таржимаи ҳоли, Самарқанд мозорлари ва уларни зиёрат қилиш йўлларининг баёнига ҳам анча ўрин берилган. «Қандияйи хўрд»нинг қиммати яна шундаки, унда Самарқанд ва унинг атрофидаги ерларнинг карийб 1000 йил илгариги суғориш тизими ҳақида маълумотлар, Самарқанд мозорлари тавсиф этилаётган қисмида эса Самарқанд атрофидаги қишлоқларнинг бошқa асарларда учрамайдиган номлари келтирилган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 06:07 Кўрилганлиги: 433
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг