Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Абул Фатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Абул Фатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандий

Фиқх олимларидан бўлиб, 552/1157 йили вафот этган. Унинг араб тилида ёзилган «Шарҳ ал-Жомиъ ал-кабир» («Жомиъ ал-кабир»нинг шарҳи») номли китоби бизгача етиб келган. 

Бу асар машҳур имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг (189/804 вафот этган) «Жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам») номли китобига ёзилган шарҳдир. Турк олими Ҳожи Халфанинг ёзишича, бу шарҳ бир неча жилддан иборат. Аммо бизгача фақат биринчи жилди етиб келган, холос. Бy биринчи жилд «Китоб ас-салот» («Намоз ҳақида китоб»), «Китоб ал-имон» («Имон ҳақида китоб»), «Китоб ан-никоҳ» («Никоҳ ҳақида китоб»), «Китоб аш-шаҳодат» («Шаҳодат китоби»), «Китоб ат-талоқ» («Талоқ китоби»), «Китоб ал-масоил» («Диний масалалар китоби»), «Китоб аз-замон» («Йўқолган нарсани қайтариб бериш китоби»), «Китоб ал-қазо» («Ҳукм китоби») каби саккиз бобга бўлинади. Ҳар қайси боб ўз навбатида бир неча майда қисмларга ажралади.


Киритилган вақти: 14/09/2015 05:55 Кўрилганлиги: 470
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг