Чоп этиш версияси  

Абу Назр Самарқандий

Машҳур олим Абу Назр Муҳаммад ибн Масъуд ал-Аъёший ас-Суламий X асрда яшаган. К. Броккельманнинг «Араб адабиёти тарихи» китобида ёзилишича, 300/913 йиллари ҳаёт бўлиб, Хуросонда бош имомлик килган ва ўз замонида фиқх илмида ягона киши бўлган. 

Деҳхудонинг «Луғатнома» китобида келтирган маълумотларга кўра, Абу Назр шоир ва олимларни ўзига дўст тутган. Унииг меҳмонхонаси доимо олимлар билан гавжум бўлган. Уч юз минг динор жамғармасини илм ва адабиёт аҳллари учун сарф қилган. Китоблари эса теварак-атрофга тарқалиб, жуда катта шуҳрат қозонган. Олим араб тилида 208 та асар ёзган. Булардан «Китоб сират абий» («Отамнинг таржимаи ҳоли китоби»), «Китоб сират Умар» («Умарнинг таржимаи ҳоли китоби»), «Китоб сират Усмон» («Усмоннинг таржимаи ҳоли китоби»), «Китоб сират Муовия» («Муовиянинг таржимаи холи китоби»), «Китоб меъёр ал-аҳёр» («Хайрли ишлар меъёри китоби»), «Китоб ал-муваззаҳ» («Изоҳланган нарсалар ҳақида китоб») кабиларни кўрсатиш мумкин. Айниқса, унинг «Тафсир ас-Суламий» номли китоби жуда машҳур бўлган. Олим Насаф (Қарши) шаҳрида яшаб, шу ерда 432/1040 йили вафот этган. Самарқандий нисбаси унинг Самарқандда яшагани ёки у ерда туғилганидан далолат беради. Абу-л-Аббос тарих, адабиёт ва бошқа фанлар соҳасида «Китоб тарихи Самарқанд», «Китоб тарихи Насаф ва Кеш [Шаҳрисабз]», «Китоб аш-шеър ва-ш-шуаро» («Шеър ва шоирлар ҳақида китоб»), «Китоб ал-вафо», «Китоб далоил ан-нубувва» («Пайғамбарлик далиллари китоби»), «Китоб ад-даъвот» («Тарғиботлар китоби»), «Китоб хутаб ан-набий» («Пайғамбар хутбалари китоби»), «Китоб тибби ан-набий» («Пайғамбар хоҳишлари китоби») каби асарларни ёзган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 05:40 Кўрилганлиги: 536
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг