Чоп этиш версияси  

Абу Лайс Самарқандий

Машҳур қонуншунос ва илоҳиёт олимининг тўла исми Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ас-Самарқандий бўлиб, Самарқандда шайхулисломлик қилган, замонасининг фозил ва нуфузли кишиси бўлган. 

Олимнинг ёзиб қолдирган асарларида панд-насиҳат ва ҳикматомуз сўзлар кўп бўлиб, халқ орасида машҳурдир. Олим 375/985 ёки 383/993 ёки 993/1003 йили вафот этган. Абу Лайс асарларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

1. «Тафсир ал-Қуръон» («Қуръон тафсири»).

2. «Хизонат ал-фиқх» («Фиқх хазинаси»).

3. «Ан-Навозил» («Воқеалар»). Бу фатволар ҳақидаги китоб.

4. «Китоб мухталиф ар-ривоя» («Турли ривоятлар ҳақида китоб»).

5. «Ал-Муқаддима фи-с-салот» («Намознинг муқаддимаси»).

6. «Китоб баён ақоид ал-усул» («Асослар қоидалари баёни китоби»).

7. «Бўстон ал-орифин» («Орифлар бўстони»). Бу ахлоқий ва дидактик масалаларга оид машҳур асар бўлиб, унинг босма ва қўлёзма нусхалари турли мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланмоқда. 1815 йили ёзиб тугатилган қўлёзма (инв. № 2436) ва 1814 йили ёзилгаи иккинчи бир қўлёзма (инв. № 10635/1) нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар марказида сақланмоқда.

8. «Танбеҳ ал-ғофилин» («Ғофилларга танбеҳ»). Бу асар 94 бобдан иборат. «Танбеҳ ал-ғофилин» Бухоро амири Ҳайдар (1800-1826) топшириғи билан 1810 йили Бухорода кўчирилган.

9. «Китоб асрор ал-ваҳии» («Ваҳий сирлари китоби»).

10. «Китоб қуррат ал-уюн ва муфарриҳ ал-қалб ал-маҳзун» («Кўзлар қорачиғи ва ғамгин дилларни хурсанд қилиш китоби»).

11. «Минҳож ад-ибод» («Худонинг қуллари учун йўлланма»).

Абу Лайс ас-Самарқандий бошқа олимларнинг асарларига ҳам шарҳлар ёзган. Жумладан, ҳанафия мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа ан-Нуъмон ибн Собитнинг (61/680 ёки 80/699 туғилиб, 150/767 вафот этган) «Китоб ал-фиқх ал-акбар» («Катта фиқх ҳақида китоб») асарига шарҳ ёзган. Абу Лайс диний арбоб сифатида машҳур бўлиши билан бирга, ўз замонасида илм-фан ривожига ҳам катта ҳисса қўшган, бир қанча шогирдлар тайёрлаган ва машҳур олим сифатида тарихда ном қолдирган. Самарқандда Абу Лайс туғилган маҳалла ҳозир ҳам «Фақих Абу Лайс маҳалласи» деб юритилиб келмоқда.


Киритилган вақти: 13/09/2015 18:50 Кўрилганлиги: 1089
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг