Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари / Абдурраззоқ ибн Исҳоқ Самарқандий
  Чоп этиш версияси  

Абдурраззоқ ибн Исҳоқ Самарқандий

Асли самарқандлик машҳур сайёҳ, элчи ва тарихнавис олим. Абдурраззоқ Самарқандий 1413 йил 7 ноябрда Ҳирот шаҳрида туғилган ва 1482 йили 69 ёшида шу шаҳарда вафот этган. Унинг отаси самарқандлик бўлган, ўзи ҳам Самарқандда бир қанча вақт яшагани учун ҳам ўзига «Самарқандий» деган нисбани қабул қилган. 

Абдурраззоқ Самарқандийнинг ёзиб қолдирган асарларидан маълум бўлишича, у тафсир, ҳадис ҳамда тарих ва тил-адабиёт фанларидан етарли маълумотга эга бўлган. 24 ёшгача отаси, сўнгра акаларининг қўлида тарбияланган. Абдурраззоқ Самарқандий 24 ёшида темурийлар саройига хизматга киради. Бу давргача у араб тилини ўрганиш билан банд эди. Шу машғулотининг якуни сифатида «Рисолайи Азудия» номли араб тили грамматикасига шарҳ ёзиб, уни Шоҳрухга бағишлайди.

Абдураззоқ Самарқандий Шоҳрух саройида асосий машғулоти дипломатик ёзишмаларини олиб боришда қатнашиб, шахсан элчи сифатида хизмат қилган. 1442 йили Шоҳрух Жанубий Ҳиндистонга элчиликка тайинланади ва бунга Абдураззоқ Самарқандий бошчилик қилади. У 1444 йилнинг 27 декабрида Ҳиндистон сафаридан Ҳиротга қайтиб келади Абдураззоқ Самарқандий ҳаётининг кейинги даврларида Абу-л-Қосим Бобир саройида ҳам хизмат қилади

Абдураззоқ Самарқандий 1463 йили 50 ёшида давлат ишларида қатнашишдан воз кечади ва Ҳиротдаги Шоҳрухия хонақоҳига шайхлик лавозимига тайинланади.

Абдураззоқ Самарқандий Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг XIV-XV асрлардаги тарихига оид бой маълумотлари билан тарихшунослар орасида шуҳрат топган «Матлаъи ас-саъдайн ва мажмаъи ал-баҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиши») номли йирик тарихий асарнинг муаллифидир. 


Киритилган вақти: 14/09/2015 21:00 Кўрилганлиги: 394
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг