Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Самарқанд олимлари

Самарқанд олимлари

Самарқандлик олимлар тўғрисидаги маълумотлар И.Абдуллаев ва Ҳ.Ҳикматуллаевнинг «Самарқандлик олимлар» (Тошкент, Фан нашриёти, 1969 йил) китобидан қисқартирилган ҳолда олинди.

Абу Муҳаммад Самарқандий Дорамий

Бу олимнинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Фазл ибн Баҳромдир. У 181/797-798 йили туғилиб, 255/868-869 йили Самарқандда вафот этган. 

Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий

 Улуғбеккача Мовароуннаҳрда юлдузлар илми билан шуғулланган, ҳозирча бизга маълум бўлган ягона олим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф ас-Самарқандийдир. 

Муҳаммад ибн Фазл

Бу фиқх олими фақат В.В.Бартольднинг «Туркистоннинг маданий ҳаёти тарихи» номли асарида эслатиб ўтилган. Муҳаммад ибн Фазл Балхда яшаб, машҳур шайх Аҳмад Хизруянинг (вафоти 240/854-55) шогирди бўлган. 

Абу-л-Фазл Муҳаммад Самарқандий

Бу олимнинг тўла номи Шайх Абу-л-Фазл Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Кароисий ас-Самарқандий бўлиб, Ҳожи Халфа «Кашф аз-зунун» китобида ёзишича, 322/933-934 йили вафот этган. 

Абу Ҳавс Суғдий Ҳаким ибн Аҳвас

IX асрда яшаган машҳур мусиқашунос ва шоир. Деҳхудонинг «Луғатнома» китобида келтирилган маълумотларга қараганда, у Самарқанднинг Сўғдидан етишиб чиққан. Арабча аруз вазнида биринчи марта форсча шеър айтган.

Сулаймон ибн Исма Самарқандий

Ўрта осиёлик астроном бўлиб, IX асрда яшаган. 

Муҳаммад ибн Мотуридий Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Махмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий бўлиб, Самарқанднииг Мотурид деган жойида туғилган ва Самарқандда 333/944-945 ёки 335/946-947 йили вафот этган. 

Абул Фатҳ Саид ибн Хафиф Самарқандий

Бу олим 300/912 йили туғилиб, 390/1000 йили вафот этган ва замонасининг кўзга кўринган астрономи бўлган. 

Абу Лайс Самарқандий

Машҳур қонуншунос ва илоҳиёт олимининг тўла исми Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ас-Самарқандий бўлиб, Самарқандда шайхулисломлик қилган, замонасининг фозил ва нуфузли кишиси бўлган. 

Абу Назр Самарқандий

Машҳур олим Абу Назр Муҳаммад ибн Масъуд ал-Аъёший ас-Суламий X асрда яшаган. К. Броккельманнинг «Араб адабиёти тарихи» китобида ёзилишича, 300/913 йиллари ҳаёт бўлиб, Хуросонда бош имомлик килган ва ўз замонида фиқх илмида ягона киши бўлган. 

Асируддин Фазл ибн Умар Абхарий Самарқандий

Ҳикмат, мантиқ ва фалсафа илмларида шуҳрат қозонган олим бўлиб. 475/1082-1083 йили вафот этган. 

Абу-л-Аббос Мустағфирий Насафий Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Абу-л-Аббос Жаъфар ибн Абу Али Муҳаммад ибн Абу Бакр Мустағфирий Насафий Самарқандийдир. У кўзга кўринган тарихчи, адиб, муҳаддис ва фиқҳ олими бўлган. 

Абул Фатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандий

Фиқх олимларидан бўлиб, 552/1157 йили вафот этган. Унинг араб тилида ёзилган «Шарҳ ал-Жомиъ ал-кабир» («Жомиъ ал-кабир»нинг шарҳи») номли китоби бизгача етиб келган. 

Низомий Арузий Самарқандий

Шоир ва олим бўлиб, таржимаи ҳоли ҳақида баъзи бир маълумотларни фақат унинг асари «Чаҳор мақола»дан топиш мумкин. Унннг асл оти Аҳмад ибн Умар ибн Алидир. 

Абу-л-Фазл Муҳаммад Самарқандий

XII асрда яшаган моҳир таржимон ва тарихнавис олим бўлиб, унинг тўла исми Имом Абу-л-Фазл Муҳаммад ибн Абдулжалил ибн Абдулмалик ибн Али ибн Ҳайдардир. 

Муҳаммад Заҳирий Самарқандий

XII асрда яшаган бу адиб ва олимнинг тўла исми Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Котиб аз-Заҳирий ас-Самарқандийдир. 

Рукнуддин Абу Ҳомид Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Рукнуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Амидий ас-Самарқандий ал-Ҳанафийдир. 

Муҳаммад ибн Абу Бакр Самарқандий

XII аср қонуншунос олими Муҳаммад ибн Абу Бакрнинг Ўрта Осиёга кенг тарқалган «Шаръат ал-ислом ила дор ас-салом» («Саломатлик уйига [жаннатга] олиб борувчи ислом дини») номли араб тилида ёзилган қўлёзма асарнинг бир неча нусхаси бизгача етиб келган бўлиб, уларнинг баъзиларида муаллифга Самарқандий, Бухорий, Шарқий ва Қуммий деб нисба берилган.

Алоуддин Шамсулислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий

Қонуншунос, тилшунос ва фиқх олими Алоуддин XII асрда яшаб, машҳур олим ал-Макхулий (вафоти 508/1114 йил) ва ал-Баздавий (вафоти 482/1089 йил)ларнинг шогирди бўлган. 

Шарофуддин Самарқандий

XII асрнинг иккинчи ярми ва XIII асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган математик олим Шарофуддин ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ас-Самарқандийнинг таржимаи ҳоли ва ижоди ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. 

Шамсуддин Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Шамсуддин Муҳаммад ибн Ашраф ал-Ҳусайний ас-Самарқандийдир. К. Броккельманнинг кўрсатишича, бу олим 690/1291 йилларгача ҳаёт бўлган. 

Нажибуддин Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Нажибуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Али ибн Умар Самарқандий. У XIII асрда яшаган машҳур ҳакимлардан бўлиб, йирик олим Фаҳруддин Розий билан замондош эди. 

Бурҳониддин Нафис ибн Аваз Кирмоний

Кирмоний Улуғбек замонида Кирмондан Самарқандга таклиф этилган йирик табиб ва олим. 

Камолиддин Абдураззоқ Кошоний Самарқандий

Шайх Камолиддин номи билан машҳур бўлган олим ал-Кошоний баъзан Коший деб ҳам аталади. 

Абу Муҳаммад Ато Самарқандий

Абу Муҳаммад Ато ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Хўжа Ғозий ас-Самарқандий ўз илмий фаолиятини Шарқнинг турли мамлакатларида олиб борган Ўрта осиёлик астрономлар жумласидандир. 

Ғиёсиддин Жамшид

Асли кошонлик (Эрон) бўлиб, кейинчалик Самарқандга келиб турғун бўлиб қолган. Академик Қори-Ниёзийнинг ёзишича, Ғиёсиддин Жамшид ибн Масъуд ал-Коший Улуғбек мактаби тарихида муҳим ўринни эгаллаган. Олим 1416 йилиёқ астрономияга оид асбоблар ҳақида рисола ёзган. Бу рисолада баён қилинган асбобларнипг кўплари Улуғбек расадхонасидаги илмий кузатишларда фойдаланилган.

Қозизода Румий

Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда яшаб ижод этган бу олимнинг тўлиқ исми Мусо ибн Мавлоно Муҳаммад ибн Қози Маҳмуд бўлиб, ўз даврида ва ундан кейин ҳам Қозизода Румий номи билан шуҳрат қозонган.

Мирзо Улуғбек

Барча замонларнинг буюк олими Муҳаммад Тарағай (Улуғбек) машҳур давлат арбоби ва беназир олим эди. Академик В.В.Бартольд (1869-1930) Улуғбекка баҳо берар экан, тахт эгаси бўлган олим, мусулмон дунёси унгача бундай кишини кўрмаган, деб айтган эди. 

Али Қушчи

Аловуддин Абулҳасан Али ибн Муҳаммад Самарқандий (1474 йилда вафот этган) Улуғбек замонида яшаган ва Улуғбек тарбиясида камолга етган буюк олимдир.

Абдулали Биржандий

Улуғбек мактабининг кўзга кўринган намояндаларидан яна бири астроном ва математик Абдулали ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Биржандий эди. 

Абдурраззоқ ибн Исҳоқ Самарқандий

Асли самарқандлик машҳур сайёҳ, элчи ва тарихнавис олим. Абдурраззоқ Самарқандий 1413 йил 7 ноябрда Ҳирот шаҳрида туғилган ва 1482 йили 69 ёшида шу шаҳарда вафот этган. Унинг отаси самарқандлик бўлган, ўзи ҳам Самарқандда бир қанча вақт яшагани учун ҳам ўзига «Самарқандий» деган нисбани қабул қилган. 

Давлатшоҳ Самарқандий

Олимнинг тўла номи Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Ғозий ас-Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар жуда кам бўлиб, булар асосан унинг «Тазкират уш-шуаро» номли асаридаи олинган. 

Мирам Чалабий

Улуғбекнинг ҳамкори ва содиқ ёрдамчиси, машҳур астроном, Қозизода Румийнинг набираси Маҳмуд ибн Муҳаммад Мирам Чалабий деган ном билан фан оламида машҳур бўлган. Олим XV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрнинг бошларида яшаган. 

 
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 10
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг