Чоп этиш версияси  

Саноат дастури ижроси

Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 2016 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар

Дастурга мувофиқ, 2016 йилда қиймати  569,3 млрд.сўмга (ш.ж. 16,2 млн АҚШ долларлик чет-эл инвестициялари) тенг бўлган жами 468 та лойиҳани амалга ошириш ва 10 422 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Шундан, 1-чоракда қиймати 21,7 млрд.сўмга тенг 39 та, 2-чоракда қиймати 59,2 млрд.сўмга тенг 120 та, 3-чоракда қиймати 183,3 млрд.сўмга тенг 193 та ва 4-чоракда қиймати  304,9 млрд.сўмга тенг 116 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Тармоқлар кесимида 236 таси (29,0 фоизи) қурилиш материаллари, 147 таси (31,4 фоизи) озиқ-овқат маҳсулотлари, 74 таси (15,8 фоизи) енгил саноат, 40 таси (8,5 фоизи) кимё ва нефткимё саноати, 40 таси (8,5 фоизи) мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 18 таси (3,9 фоизи) терини қайта ишлаш ва чарм-пойафзал маҳсулотлари, 4 таси (1,0 фоизи) машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 4 таси (1,0 фоизи) фармацевтика саноати ва 5 таси (1,1 фоизи) электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ҳудудлар кесимида режалаштирилган лойиҳалардан Самарқанд шаҳрига  87  таси (14,0 фоизи), Ургут туманига 66 таси (11,8 фоизи), Самарқанд туманига 38 таси (9,4 фоизи), Нарпай туманига 23 таси (9,1 фоизи), Тайлоқ туманига 21 таси (8,9 фоизи), Пайариқ туманига 26 таси (6,4 фоизи), Каттақўрғон шаҳрига 27 таси (7,4 фоизи), Каттақўрғон туманига 39 таси (7,1 фоизи), Иштихон туманига 26 таси (3,9 фоизи),  Булунғур туманига 24 таси (3,9 фоизи), Жомбой тумани 9 таси (3,7 фоизи), Пастдарғом туманига 26 таси (3,7 фоизи), Нуробод тумани 19 таси (3,2 фоизи), Пахтачи туманига 9 таси (3,2 фоизи),  Қўшработ туманига 16 таси (3,2 фоизи) ва Оқдарё туманига 12 таси (0,7 фоизи), тўғри келмоқда.

Шунингдек, мазкур дастур доирасидаги 2016 йилда 26 та лойиҳаларга жами 16,2 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш кўзда тутилмоқда. Хусусан,  Самарқанд туманидаги 1 та лойиҳага 464,0  минг. доллар, Ургут туманидаги 16 та лойиҳага 7,8 млн доллар,  Оқдарё туманидаги 1 та         лойиҳага    200,0 минг доллар,  Нарпай туманидаги 1 та лойиҳага 1,6 млн. долл,  Тайлоқ туманидаги 1 та лойихага 1,5 млн.доллар. Пастдарғом туманидаги 1 та лойиҳага 1,5 минг доллар, Самарқанд туманидаги 1 та лойихага 600 минг доллар, Каттақўрғон шахрига 4 та лойиҳага 2,5 млн.долллик хорижий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

Мазкур дастурга мувофиқ,жорий йилнинг январ-март ойларида қиймати  21,7 млрд.сўмлик 39 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 610 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида қиймати 27,5 млрд.сўмлик 58 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди ва уларнинг негизида 750 та янги иш ўринлари (яъни иш ўринлари режасига нисбатан 122,9 фоизга) яратилди.

Саноат соҳасида амалга оширилган инвестицион лойиҳаларни тармоқлар кесимида таҳлил қилганда, лойиҳаларнинг 21 таси (36,2 фоизи) озиқ-овқат маҳсулотлари, 7 таси (11,1 фоизи) енгил саноат, 19 таси (32,7 фоизи) қурилиш материаллари, 7 таси (11,1 фоизи) мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати ва 4 таси (6,9 фоизи) терини қайта ишлаш ва чарм-пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ҳудудлар кесимида режалаштирилган лойиҳалардан Самарқанд шаҳрига 13 таси (22,4 фоизи), Каттақўрғон шаҳрига 3 таси
(5,1 фоизи),  Булунғур туманига 1 таси (1,7 фоизи), Жомбой туманига 3 таси (5,1 фоизи), Иштихон туманига 2 таси (3,4 фоизи), Каттақўрғон туманига 3 таси (5,1 фоизи), Нарпай туманига туманига 7 таси (12,0 фоизи), Оқдарё туманига 1 таси (1,7 фоизи), Пайариқ туманига 1 таси (1,7 фоизи), Пастдарғом туманига 8 таси (13,8 фоизи), Пахтачи туманига 1 таси (1,7 фоизи), Самарқанд туманига 8 таси (13,8 фоизи), Тайлоқ  туманига 4 таси (6,9 фоизи), Ургут туманига 1 таси (1,7 фоизи) ва Қўшробот туманига 2 таси (3,4 фоизи), тўғри келмоқда.

Жумладан, Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида

"Сам Формат строй" МЧЖнинг йиллик қуввати 500 тонна салқин ичимликлар ишлаб чиқариш (15 та янги иш ўринлари), "Шон шараф савдо" МЧЖнинг йиллик қуввати 50 тонна кондитер маҳсулотлари (12 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Енгил саноат маҳсулотлариишлаб чиқариш йўналишида

"Зарафшон Текстил" МЧЖнинг  йилллик қуввати 110 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (тикотаж) (75 та янги иш ўрни), "8-март" МЧЖнинг йиллик қуввати 50 минг дона Тайёр-тикувчилик маҳсулотлар(60 та янги иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Қурилиш ва пардозбоп материалларишлаб чиқариш йўналишида

"Транс Инвест Курилиш Монтаж" МЧЖнинг йиллик қуввати
2,5 минг.тоона микрокалцит маҳсулотлари (54 та янги иш ўринлари), ""Махсус тоза кум" МЧЖнинг йиллик қуввати 6,3 минг.м.куб шебен (20 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ 2016 йил 1-чоракда  ишга тушириши режлаштирилган саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис  йўналишидаги лойиҳалар (форматда, 392 кб) 


Киритилган вақти: 24/05/2016 22:02 Кўрилганлиги: 236
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1335 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 166 (12%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг