Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / ПРЕЗИДЕНТ СТИПЕНДИАТЛАРИ
  Чоп этиш версияси  

ПРЕЗИДЕНТ СТИПЕНДИАТЛАРИ

2016/2017 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндорлари

Ибрагимов Хасан Исмоилович

Ибрагимов Хасан Исмоилович, 1991 йил 18 декабр куни Самарқанд шаҳар Кафтархона маҳалласида шифокор оиласида таваллуд топган.

2010 йили Самарканд шаҳридаги 5 ўрта таьлим мактабини аъло баҳолар билан тугатиб Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей талабалари сафида таълим олди. 2010 йил давлат тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабалари сафига қабул қилинди.

Ёшлигида турли тадбирлар, олимпиадалар, конкурс ва фестивалларда фаол катнашган. Жумладан, “Камолот” ЁИҲ ва ЮНЕСКО кўмагида ташкил этилган “Youth and Sustainable Develompent: Environment for Healthy Life” номли ўкув оромгохи семанарларида, “Сардорлар мактаби” семинар-тренингларида, “Сиз қонунни биласизми” каби танловларда фаол қатнашган.

“Келажак Овози -2010” танловининг Республика босқичида “Имконияти чекланган инсонлар учун махсус тез тиббий ёрдам чақирувчи мослама” номли лойиҳа билан биринчиликни эгаллаган ва “Келажак Овози” стипендияси ғолиби бўлган. 

2010 йилда «Камолот» ЁИҲ томонидан ташкил этилган “Сардорлар мактаби” 3 ойлик ўкув машғулотларига қатнашиб, «Олтин диплом» билан тақдирланган. 2011 йил 7-21 июль кунлари Қашқадарё вилоятида ташкил этилган «Келажак овози 2011» ёзги ўқув оромгохида,  2012 йил 22-26 августда Фарғона вилоятида ташкил этилган «Ёшлар билан ишлаш кўникмаларини ошириш» бўйича семинар-тренингларда қатнашган.

2010-2015 йиллар давомида СамДТИ Камолот ЁИҲ бошлағич ташкилотида аввал гуруҳ етакчиси, сўнгра факултет етакчиси сифатида фаолият олиб борган. Айни пайтда кенгаш фаол аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Институтда “Терапия”, “Педиатрия”, “Хирургия” “Фармакология”, “Информатика ва дастурлаш” каби семинар тренинг, тўгараклар ва талабалар илмий жамиятларида изланишлар олиб бормоқда. Республика ва чет эл нашрларида 4 та илмий мақола, 7 та тезис ва 2 та услубий кўрсатма нашр этган. Республикамизда ёш олимлар ва иқтидорли талабалар учун ташкил этилган Халкаро илмий-амалий конференцияларда маърузалари билан қатнашиб диплом ва фаол қатнашувчи сертификати билан тақдирланган. “Қари ва кекса ёшли кишиларда ревматоид артрит касаллигининг кечиш ва даволаш хусусиятлари”, “Immunological aspects of ischemic heart failure”, “Бронхообструктив синдром” номли мавзуларда илмий тадқиқотлар олиб бормокда.

2015/2016 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндорлари


Ибрагимов Зариф Олим ўғли

З.Ибрагимов табиий фанлар таълим йўналиши бўйича 2015/2016 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ғолиби бўлди.

Зариф 1994 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. Самарқанд давлат университетида математика таълим йўналишининг 4-курс талабаси. Фанларни “Аъло" баҳоларга ўзлаштириш билан бир қаторда, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари ҳамда тезислари билан фаол қатнашиб келмоқда. 2010 йилда Қозоғистонда, 2011 йилда Голландияда математика фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллаган.

2012 йил август-сентябрь ойларида Франциянинг Лион шаҳрида ўтказилган “Иқтидорли талабаларнинг халқаро ёзги мактаби” анжуманида иштирок этиб, махсус сертификат билан тақдирланди.

2015 йил май ойида Тошкент шаҳрида академик Қори Ниёзий хотирасига бағишлаб ўтказилган иқтидорли талабаларнинг республика танловида учинчи ўринни қўлга киритган.

“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Инглиз тилида эркин сўзлашади.







2014/2015 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндорлари

Малик Шавкатович Убайдуллаев

Техника ва информатика таълим йўналишлари бўйича

1986 йил 20 февралда туғилган.

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали “Ахборот коммуникация тизимларида хизмат кўрсатиш техникаси ва технологиялари” таълим йўналиши 4-курс талабаси.

Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга университет ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари ҳамда турли танловларда иштирок этиб келмоқда. Ахборот-коммуникация тизимларида хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияларини ривожлантиришга оид илмий-оммабоп мақолалари журналларда, илмий тўпламларда чоп этилган.

Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Замонавий коммуникация технологияларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ва ўқитиш тизимларини компьютерлаштириш соҳасидаги дастурлар ишлаб чиқишда натижаларга эришмоқда.

Ҳозирги кунда “Компьютерли ўқитиш тизимларида билимларни назорат қилишнинг математик модели ва дастурий таъминотини яратиш” мавзуида тадқиқот олиб бормоқда.

 * * *  


Ленара Таировна Асанова

Педагогика таълим йўналишлари бўйича

1992 йил 1 июнда туғилган. Самарқанд давлат университети “Жисмоний маданият” таълим йўналиши 4-курс талабаси.

Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли спорт анжуманларида ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашади. Жисмоний маданият мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ва тўпламларда чоп этилган.

Инглиз тилида эркин сўзлашади.


Охирги ўзгариш: 16/03/2017 18:36 Кўрилганлиги: 2875
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1354 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (86%)
Кўриб чиқилмоқда: 185 (14%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг