Чоп этиш версияси  

МИРЗО УЛУҒБЕК МУЗЕЙИ МАЖМУАСИ

МИРЗО УЛУҒБЕК МУЗЕЙИ МАЖМУАСИ

Тўлиқ номи: Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси

Манзили: Самарқанд шаҳри Чўпонота массиви, Тошкент йўли кўчаси

Ташкил топган йили: 1964

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Тарихий-маданий-бадиий

Экспонатлар сони: 87

Ходимлар сони: 18

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@inbox.uz

Веб-сайти: www.ulugbekobservatory.parusinfo.com

Раҳбари: Самаров Хониқул Қаҳҳоравич

Телефони: +99898-573-05-91

 

Расадхона Мирзо Улуғбек томонидан 1429 йилда Самарқанд яқинидаги Кўҳак тепалигида қурилган. Цилиндр шаклидаги уч қаватли бино асосининг диаметри 60 метр бўлган. Марказидан жануб-шимол йўналишида, радиуси 40 метрли қўшалоқ ёй шаклидаги квадрант барпо этилган. Квадрант айлананинг тўртдан бир қисми бўлиб, 90 даражали ёйни англатади. Расадхона квадрантининг остки қисми қояни кесиб, 11 метрли чуқурликка жойлаштирилган. Квадрантнинг тепа қисми ер сатҳидан 31 метр, ҳозирги ўлчов билан 10 қаватли бино баландлигича кўтарилган.

Расадхонага юзма-юз қилиб, ўша даврлардаёқ дунёни ўзига қаратган Регистоннинг бир бўлагини ўзида ифода этган музейнинг 2010 йилда бунёд этилган биноси виқор тўкиб турибди.

Музейнинг кириш қисми Ўзбекистон халқ рассоми А.Икромжонов мўйқаламига мансуб Мирзо Улуғбекнинг портрети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Мирзо Улуғбек ҳақидаги сўзлари билан бошланади.

Музей экспозициясида Соҳибқирон Амир Темур давлатчилигига оид харита, Европа давлатларининг қироллари томонидан ёзилган хат нусхалари намойиш этилган. Ўз асрининг буюк астрономи Мирзо Улуғбекнинг туғилишига оид миниатюра нусхаси, Улуғбек даври фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ олимлар Жалолиддин Румий, Али Қушчи портретлари ва ўша даврда зарб қилинган тангалар экспозиция мазмунини бойитган.

Расадхона тарихи билан боғлиқ вақф ҳужжати намунаси, меъморлар Нильсен, Г.Пугаченкова, М.Булатовлар томонидан тайёрланган расадхона макетлари томошабинлар диққатини тортади.

Мирзо Улуғбекнинг XVII асрда жаҳоннинг буюк астрономлари даврасида тасвирланган линагравюра, буюк олим қаламига мансуб “Зиж” асари ҳамда кенгликлар даражаларини аниқлашда қўлланган макетлар лойиҳаси, қибланомалар экспозициядан ўрин олган.

...2009 йилнинг апрель ойида Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани кенгликлари “Майданак” фазони кузатиш расадхонасида янги сайёра аниқланиб, жаҳоншумул воқеликка асос солинди. Ушбу сайёрага муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таклифи билан “Самарқанд” номи берилди.

Экспозицияда ана шу кенгликда олинган “Самарқанд” номи билан аталувчи сайёра сурати ҳам ўрин олган.


Киритилган вақти: 26/11/2014 11:13 Кўрилганлиги: 1576
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг