Чоп этиш версияси  

ҲАЗРАТИ ХИЗР МАЖМУАСИ

ҲАЗРАТИ ХИЗР МАЖМУАСИ

Тўлиқ номи: Ҳазрати Хизр мажмуаси

Манзили: Самарқанд шаҳри, Воҳид Абдуллаев кўчаси, 1-уй

Ташкил топган йили: 1982

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Тарихий-маданий-бадиий

Бўлимлар сони: 3

Ходимлар сони: 7

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@inbox.uz

Раҳбари: Набираев Аламхон

Телефони: +99891-519-97-53

 

Ҳазрати Хизр масжиди Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳларидан биридир. У Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этилади.

Масжид Қутайба ибн Муслим томонидан қурилиб, Ҳазрати Хизр номи билан аталган. Маълумотларга кўра, дастлаб саждагоҳи мавжуд бўлган. VIII асрда араблар томонидан оташпарастларнинг ибодатхоналари бузиб ташланади. Шу тепаликдаги ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Муслим томонидан биринчи масжид биноси қурилади ва Ҳазрати Хизр номи билан аталади.

Хожа Дониёр, Қусам ибн Аббос ва Ҳазрати Хизр зиёратгоҳлари аслида битта мажмуа бўлган. Масжидга кираверишдаги мармар тошда кўрсатилган “1854 йил” ёзуви унинг Бухоро амири Амир Музаффархон томонидан тикланганлигига ишорадир.

Мажмуа Ҳазрати Хизр масжиди, Шайх Нуриддин Баср Авлиё зиёратгоҳи, Махсум бобо Авлиё зиёратгоҳидан иборат.

1899 йилда масжиднинг айвон ва дарвозахона қисми қайта қурилган. Дарвоза юзасига ёзилган ҳижрий 1336 йил (мелодий 1916-1917 йиллар) ёзуви дарвозахона ва миноранинг қайта тикланган вақтини англатади. Фикримизни хонақоҳ меҳробидаги 1274 йил ҳижрий (1854 мелодий йил), 1302 ҳижрий йил (1884 мелодий йил) деган ёзувлар исботлайди.

Мустақиллик йилларида ҳазрати Хизр масжиди мамлакат раҳбарияти қўллаб-қувватлаши билан бир неча бор мукаммал таъмирланди, масжид ёнида жойлашган Арзис қудуғи қайта тозаланиб, қадимий ҳолига қайтарилди.


Киритилган вақти: 26/11/2014 11:21 Кўрилганлиги: 891
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1391 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 222 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг