Чоп этиш версияси  

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ

Тўлиқ номи: Амир Темур мақбараси

Манзили: Самарқанд шаҳри, Оқсарой кўчаси, 1-уй

Ташкил топган йили: 1982

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Тарихий-маданий обида

Бўлимлар сони: 1

Ходимлар сони: 14

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@inbox.uz

Раҳбари: Абдуллоев Амрилло

Телефони: +99891-525-46-84

 

Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбарасининг қурилиши 1403 йилда бошланиб, 1424 йилда тугатилган.

Мақбара Амир Темурнинг тахт вориси, деб эълон қилинган набираси Муҳаммад Султон учун қурдирилган. Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга қилган сафари вақтида, 29 ёшида бевақт вафот этади. Шаҳзода Самарқандга келтирилиб, дастлаб масжиднинг хонақосида дафн қилинади.

Мақбара саккиз бурчакли гумбаз асосида барпо этилган. Ҳозирги замон мутахассисларини ҳам бирмунча ўйчанлик билан фикрлашга ундайди.

Бинонинг мўътадил ҳароратини сақлаш, Шарқона қурилиш услублари орқали эл ардоғида бўлган шахсларни ўзига хос ҳурмат билан улуғлаш, уларнинг буюклигини бежирим безаклар орқали ифодалаш каби хусусиятлари ҳар қандай кишини лол қолдиради.

Соҳибқирон Амир Темур ҳам ушбу мақбарадан (1405 йил) абадий қўним топган.

1409 йилда Амир Темурнинг кенжа ўғли, Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отасининг маънавий пири Мирсаид Бараканинг жасадини (турбати) Андхойдан олиб келтириб, шу мақбарага, Соҳибқироннинг бош томонига дафн эттиради. Бу билан отаси – Амир Темурнинг васиятини бажаради.

1424 йилда Мирзо Улуғбек томонидан мақбара саҳнига қабртошлар қўйилиб, атрофи нафис мармар тошдан қилинган панжара билан ўралди ва кўк гумбазли галерия қурилиб, зиёратхонага Шарқ томондан кирилиши таъминланди.

Мақбаранинг ички томони тилла суви югуртирилган бўртма қоғоз нақши билан безатилган.

Безакларда ишлатилган композицияда Қуръони Карим оятлари исломий, ҳандасавий нақшлар ҳамда арабий хаттотлик санъатининг калиграфик нақшлари билан битилган.

Мақбарага, шунингдек, Мироншоҳ Мирзо ва Шоҳрух Мирзо ҳам дафн этилиб, темурийлар хилхонасига айланган.

1449 йилда Мирзо Улуғбек ҳам шу мақбарага, бобосининг пойига дафн этилган.

Мустақиллик йилларида, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан мақбарада катта ҳажмда таъмирлаш ишлари олиб борилди. XIX асрнинг охирида қулаб тушган минора ва гумбазнинг зар қуббаси қайта тикланди.


Киритилган вақти: 26/11/2014 11:19 Кўрилганлиги: 1079
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1427 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 258 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг