Чоп этиш версияси  

АМИР ТЕМУР (БИБИХОНИМ) ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

АМИР ТЕМУР (БИБИХОНИМ) ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

Тўлиқ номи: Бибихоним жоме масжиди

Манзили: Самарқанд шаҳри, Тошкент кўчаси

Ташкил топган йили: 1982

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Тарихий-маданий обида

Бўлимлар сони: 1

Ходимлар сони: 10

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@inbox.uz

Раҳбари: Ҳакимов Илҳом Халилович

Телефони: +99898-357-44-88

 

Амир Темур жоме масжиди Марказий Осиёдаги энг йирик иншоотлардан бири ҳисобланади. Тарихчи Ғиёсиддин Али Яздий “Зафарнома” асарида “…801 йил Рамазони Шариф ойининг тўртинчи кунида (милодий 1399 йил, 10 май) Амир Темур масжид учун пойтахтнинг энг яхши жойини танлади. Машҳур усталар ва меъморлар бу улкан иморатнинг лойиҳасини туздилар ва энг саодатли кунлар да унинг пойдеворини қуришга киришдилар”, деб ёзиб қолдирган.

Соҳибқирон Амир Темур масжид қурилиши вақтида ҳарбий юришларда бўлганлиги боис қурилишга Сароймулкхоним – Бибихоним раҳбарлик қилганлиги учун эл ичида Бибихоним масжиди, деб юритилади.

Бибихоним жоме масжидининг умумий саҳни 167x109 м. бўлиб, бурчакларида баланд миноралар бўлган ва улар бизга номаълум сабабларга кўра бузиб юборилган. Ҳозирги вақтга келиб бу миноралар қайта тикланди.

Таъмирланишга қадар жоме масжиди бир-бири билан боғланмаган 6 та меъморий бўлаклардан иборат бўлган. Масжиднинг ҳовли саҳнига мармартош тахталар ётқизилган.

XV аср ўрталарида Мирзо Улуғбек фармонига биноан ҳовли ўртасида мармар тошдан ясалган улкан лавҳ ўрнатилган. У Қуръон ўқиладиган махсус курси бўлиб, дастлаб асосий бино ичида турган 1875 йилда катта гумбазнинг қулашидан хавфланиб, ҳовли ўртасига чиқариб қўйилган. Лавҳнинг атрофи нафис ҳошиялар, муқарнаслар, ўсимликсимон нақшлар ва ёзувлар билан безатилган.

Жоме масжиди пештоқи маҳобатли бўлиб, ўртасида кенглиги 18,8 метрли равоқ мавжуд. Ён томонларидаги миноралар пештоқдан баланд бўлган. Пештоқнинг ички томонида кичикроқ (иккинчи) равоқ ўрнатилган. Равоқнинг ёнлари ўймакор мармар тошлар билан безатилган. Унинг устидаги лавҳасида масжиднинг қурилган йили ва Амир Темур шажараси ёзилган.

Қўш табақали дарвоза эса етти хил темир қотишмаси, “ҳафт жўш”дан ясалган. Жоме масжидининг асосий (меҳробли) биноси Амир Темур замонасининг меъморий услублари тўғрисида маълумот беради. Масжид гумбазининг доира асосли сиртига муқаддас Қуръон оятлари битилган бўлиб, гумбаз феруза кошинлар билан пардозланган.

Масжид ёнидаги икки кичик бино меҳробли хонанинг асосан кичик ҳажмдаги такрори бўлса-да, нақшларининг соддалиги ва гумбазининг кунгиралиги билан фарқ қилади.

Жоме масжидининг ички қисмини пардозлашда наққошлик безаклари қаторида зарҳал бўртма гулқоғоздан фойдаланилган.

Бибихоним жоме масжидида кейинги даврда таъмирлаш, тиклаш бобида туб ўзгаришлар амалга оширилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.


Киритилган вақти: 26/11/2014 11:20 Кўрилганлиги: 1853
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1478 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 309 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг