Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Вилоятдаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва музейлар

Вилоятдаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва музейлар

Вилоятдаги маданий мерос объектлар

Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд – маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган.

Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.

Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир.

Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди.

Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.


САМАРҚАНД ДАВЛАТ БИРЛАШГАН ТАРИХИЙ-МЕЪМОРЧИЛИК ВА БАДИИЙ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ ТАСАРРУФИДАГИ МАЖМУАЛАР

Cамарқанд давлат бирлашган бадиий, тарихий-меъморий музей-қўриқхонаси 1982 йилда ташкил топган.

Музей-қўриқхона таркибига 8 та музей, 6 та тарихий обида ва 2 та зиёратгоҳ киради. Музей-қўриқхона фондларида 211 мингдан ортиқ экспонатлар сақланмоқда.

Музей-қўриқхона фаолиятига тарихий экспонатларни тўплаш, уларни ўрганиш ва сақланишини таъминлаш, илмий текшириш ишларини олиб бориш, экспозициялар тайёрлаш ва кўргазмалар очиш, маданий-оқартув ва ноширлик ишларини олиб бориш, музей-қўриқхонани ривожлантириш учун хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш ва туристларни жалб этиш каби ишларни амалга ошириш киради.

Музей-қўриқхонанинг бош директори: Бобоёров Маҳмуд Ҳамидович.

www.sammus.uz

Музей-қўриқхонанинг таркиби:

ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТАБИАТИ ВА ТАРИХИ МУЗЕЙИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТАБИАТИ ВА ТАРИХИ МУЗЕЙИ

АФРОСИЁБ – САМАРҚАНД ШАҲАР ТАРИХИ МУЗЕЙИ

АФРОСИЁБ – САМАРҚАНД ШАҲАР ТАРИХИ МУЗЕЙИ

МИРЗО УЛУҒБЕК МУЗЕЙИ МАЖМУАСИ

МИРЗО УЛУҒБЕК МУЗЕЙИ МАЖМУАСИ

САДРИДДИН АЙНИЙ УЙ-МУЗЕЙИ

САДРИДДИН АЙНИЙ УЙ-МУЗЕЙИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ

ИШТИХОН ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

ИШТИХОН ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

ПАХТАЧИ ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

ПАХТАЧИ ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ

АМИР ТЕМУР (БИБИХОНИМ) ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

АМИР ТЕМУР (БИБИХОНИМ) ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

ҲАЗРАТИ ХИЗР МАЖМУАСИ

ҲАЗРАТИ ХИЗР МАЖМУАСИ

НОДИР ДЕВОНБЕГИ МАДРАСАСИ

НОДИР ДЕВОНБЕГИ МАДРАСАСИ

ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ

ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ

АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРУДИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРУДИЙ ЗИЁРАТГОҲИ

ЧОРЧИНОР ЗИЁРАТГОҲИ

ЧОРЧИНОР ЗИЁРАТГОҲИ

 
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг