Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Олий ўқув юртлари / Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали
  Чоп этиш версияси  

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги "Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 14 июндаги "Олий таълим муассасалари филиаллари тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2005 йил 21 июлдаги 07-8/2015-сон тақдимномасини амалга ошириш мақсадида 2005 йил 23 июлдан Тошкент ахборот технологиялари университетининг минтақавий филиали сифатида ташкил этилган.

Директор: Халжигитов Абдували Абдусамадович.
Манзил: Самарқанд ш., 703000, Амир Темур кўчаси, 9-уй
Телефон: 0 (366) 233-17-29; 
Факс: 0 (366) 233-81-81
Веб-сайт: http://www.samtuit.uz
E-mail: sf_tuit@mail.ru

Ўқув ишлари. Филиал таркибида “Дастурий инжиниринг” кафедраси ташкил этилди. Филиалда барча фанлардан машғулотлар ва фанлардан ўтказиладиган назоратлар MOODLE тизими орқали ўтказилди.

Илмий даражали кадрлар тайёрлаш. О.Ялгошев (Францияда) PhD докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. О.Мамарауфов, Н.Рахимов, З.Қаршиев, У.Кубаевлар докторантурада ўқишни давом эттираяпти, Эшонкулов Ш., Мардонов Б., Усманов Ф., Бойназаров И., Кубаева Г. ва Исхакова С. лар докторлик диссертациясини мустақил изланувчи сифатида бажармоқдалар.

Илмий-услубий ишлар. 2015 йилда филиал профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари томонидан 400 яқин илмий мақолалар, 4 та монография, 3 та ўқув қўлланма ва 15 та муаллифлик гувоҳномалари олинди. “Табиий фанлар” кафедраси мудири доцент М.У.Яхшибоев Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўқув қўлланмалар” номинацияси бўйича танловида 1 – ўринни эгаллади. Ал-Хоразмий-2015 халқаро илмий анжумани хамда республика миқёсида илмий анжуман ўтказилди.

Илмий грантлар. 856 млн. сўмлик 2 та фундаментал ва 6 та амалий илмий тадқиқотлар грантлари ҳамда 100 млн. сўмлик хўжалик шартномалари бажарилди.

Халқаро алоқалар. Корея илмий тадқиқот муассасаси профессори Жёнг Жун Ли филиал талабаларига ”Мобил иловалар”, С++ тили ва Linux ОС тизимлари бўйича дарс олиб борди.Россиянинг Йошкар–Ола давлат техника университетида Рахмонов Х. аспирантурани, Шониёзов Б.магистратурани битириб келди.

Иқтидорли талабалар. Иқтидорли талабалар қуйидаги ютуқларга эришдилар:

1). Тошбоев Б.С. ва Ҳамиев А.Т. (2-босқич) “Электроника, радиотехника илмий текшириш жамияти стипендияси” танлови ғолиби;

2). Тожиева М. (2-босқич) “Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги” стипендияси танлови ғолиби;

3). Мирзаев Х. ва Умаров Ф. “Миллий Интернет тармоқи сегментини ривожлантиришда ёшларнинг кўмаги” Республика танлови ғолиби;

4). Рупов Р., Раматов И., Нарзуллаев М. лар Миллий интернет тармоғи хомийлиги остида “Дастурлаш” олимпиадаси танловида 2–ўрин;

5). Юсупов Ж. (2-босқич). Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган жаҳон биринчилигида “Қўл жанг санъати” спорт тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони;

6). Худойбеков Ш.Р.(1-босқич) Самбо бўйича республика ғолиби;

7). Боходиров А.Б. (2-босқич) Дюздо бўйича республика чемпиони;

8). Мирзаев Ҳ. ва Умаров Ф. “Юрт келажаги” республика танловида “Веб-ишланмалар” номинацияси ғолиби;

9). Рахмонов Б. ва Рахмонова Р. “Интеллектуал” ва “Талабалик интернет ҳаракати” лойиҳалар ғолиби.

Дастурий махсулотлар яратиш.Самарқанд шахрига ташриф буюрувчи сайёҳлар учун “Ақлли йўл кўрсаткич (Samapp)” ахборот тизимлари, дастурий махсулотлар яратувчилар учун маълумот берувчи “Think.uz”, талабаларнинг бир-бирлари билан ўқув-ахборот ва ижтимоий мулоқотини таъминлаш учун “Student.uz” ахборот порталлари, компьютер сичқончасининг техник имкониятларини кенгайтирувчи “Хотирали сичқонча” техник ишланмаси яратилди. Туман хокимликлари учун 14 та ва вилоят тасарруфидаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар учун 12 та Web-сайтлар яратилди. Шунингдек, Вилоят ИИБ учун “Махсус маълумотлар базаси”, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси учун “Миграция маълумотлар базаси” яратилди.


Охирги ўзгариш: 26/06/2016 21:53 Кўрилганлиги: 736
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг