Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Олий ўқув юртлари / Самарқанд қишлоқ хўжалик институти
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 1929 йилда ташкил етилган. Институт Марказий Осиёнинг аграр соҳасидаги йирик олий ўқув юртларидан биридир.

Ректор: Тоштемир Эшимович ОСТОНАҚУЛОВ.
Манзил: Самарқанд ш., 140103, Мирзо Улуғбек 77-уй.
Телефон: 0 (366) 234-33-20; 
Факс: 0 (366) 234-07-86
Веб-сайт: http://www.samqxi.uz
E-mail: saai_info@edu.uz

Ўқув ишлари бўйича. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳмакамасининг 2015 йил 10 январдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг Давлат таълим стандртларини тасдиқлаш тўғрисидаги” 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 3-сон қарори бўйича Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Халқаро тажрибалар асосида такомиллашган тартибда намунавий ўқув режалар ишлаб чиқилди ва тасдиқдан ўтказилиб ўқув жараёнига жорий этилди.

“Йилнинг энг яхши педагоги-2015” кўрик-танловида институтдан Республика босқичида доцентлар Ф.Ахроров, Ш.Амиров ва Ғ.Ибрагимовлар Республикада ўзларининг соҳаси бўйича “Энг яхши педагог-2015” танлови ғолиблари бўлишди, улар 10 млн. сўмдан мукофот олишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311 сон қарори билан институтнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди. Шунга мувофиқ “Зоотехния ва қоракўлчилик” факультети, 3 та кафедра янгидан ташкил этилиб факультетлар 5 та ва кафедралар 22 та бўлди. Янги факультет ва кафедраларга хоналар ажратилди, таъмирланиб жиҳозланди, ўзларининг фаолиятини янги ном билан юритишмоқда.

Институтда фермер хўжаликлари раҳбарларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази, Ветеринария хизматни кўрсатиш илмий-амалий маркази (Ветсервис), Наслчилик хизматини кўрсатиш илмий-амалий маркази (Наслхизмат) давлат унитар корхоналари ташкил этилди.

Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича: Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311 сонли қарори билан институт 2016-2017 йилларга қурилиши тугалланмаган бинони Давлат дастурига киритилиши катта ютуқ ҳисобланади. Ўзбекистон ва АҚШ мудофаа вазирликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария бош бошқармаси ва Америка Бектил компанияси ҳамкорлигида ветеринария факультетида ўта хавфли касалликлар диагностикаси бўйича ветеринария врачларини малакасини ошириш ўқув маркази қурилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, лаборатория ишга туширилди.

2015 йил давомида ветеринария лаборатория ўқув биноси фасад қисми, №2 ТТЖ фасад қисми, №1 ТТЖ кириш қисми ва “Туёна” ошхонаси биноларида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди, 181 та аудиториялар, шундан 36 та маъруза хоналари, 21 та лабораториялар ҳамда амалий машғулот, семинар хоналар тубдан таъмирланди.

Ўқув маъруза хоналарига 255 дона 3 ўриндиқли 765 ўринли аудитория парталари, 50 дона 1 тумбали профессор-ўқитувчилар учун стол, 105 дона ошхона учун столлар, 197 дона компьютер столлари, 34 дона доска, ТТЖлар учун 40 дона тумба ва 159 дона шкафлар ва бошқа мебел жихозлари билан жиҳозланди.        

Институтда бош бино ва механизация факультети атрофларига 1260 м2 жойига асфальт ётқизилди. Институт бош биноси олдига икки дона, Ветеринария факультети биносининг олдида бир дона соябон (беседка) ясалиб ўрнатилди.

Институдаги компьютер сони800 дан ошди, уларнинг 350 таси бевосита интернет тармоғига уланган. АРМнинг биринчи қаватига 120 дона сўнгги маркадаги компьютерлар ўрнатилди. Иккинчи қаватдан 60 ўринли ўқув зали ташкил этилди.

2014-2015 ЎҚУВ ЙИЛИда институт иқтидорли талабалари қуйидаги натижаларга эришдилар: “Агрономия” факультети 4-курс талабаси Тошкентбоева Феруза, “Зоотехния ва қоракўлчилик” факультети 4-курс талабаси Холбекова Мавсумалар 2015 ўқув йили учун “Беруний” номидаги Давлат стипендияси совриндорлари бўлишди.

11-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрелдаги 123-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида ГулДУда ўтказилган Биология (умумкасбий) фани бўйича Талабалар Республика Фан олимпиадасининг иккинчи босқич иштирокчиси Агрономия факультети 2-босқич талабаси Асламов Дилшод фахрли 3-ўринни эгаллаб келишди.

11-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрелдаги 123-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент фармацевтика институтида ўтказилган Кимё фани бўйича Талабалар Республика Фан олимпиадасининг иккинчи босқич иштирокчиси Э.Қулмуродов фахрли 3- ўринни эгаллади.

15-16 май кунлари АндҚХИда ўтказилган Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти (мутахассислик) фани бўйича Талабалар Республика Фан олимпиадасининг иккинчи босқич иштирокчиси Иқтисодиёт ва бошқарув факультети 4-босқич талабаси Абдурахмонова Ақида фахрли 2-ўринни эгаллаб келишди.

18-19 май кунлари СамҚХИда ўтказилган Зоология (умумкасбий) фани бўйича Талабалар Республика Фан олимпиадасининг иккинчи босқич иштирокчиси Ветеринария, зоотехния ва қоракўлчилик факультети 2-босқич талабаси Тайлокова Махфуза фахрли 1-ўринни эгаллади.

18-19 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрелдаги 123-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фани бўйича Талабалар Республика Фан олимпиадасининг иккинчи босқич иштирокчиси Ш.Шониёзов фахрли 3- ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 21-23 феврал куни Kamolot.uz сайтида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини самарали ташкил этишдаги фаоллиги, ташаббускорлиги, Ҳаракат томонидан амалга оширилган лойиҳаларда иштирок этиб, фахрли натижаларга эришганлиги, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий саводхонлигига қараб бериладиган рағбатлантирувчи "Камолот" стипендияси-2016 совриндорлари рўйхати эълон қилинди. Унда “Қишлоқ хўжалигида менежмент”, “Зоотехния ва қоракўлчилик” факультетларидан Қаюмова Зилола ва Тошбеков Дилшод "Камолот" стипендияси-2016 совриндорлари бўлишди.

Спорт мусобақалари

1. Бердиёров Нурбек 2015 йил 18-21 феврал кунлари Венгерияда ўтказилган бутун жахон кубогида дзю-до бўйича 66 кг вазн тоифасида Олтин медални қўлга киритди

2. Неъматов Санжар 2015 йил 18-30 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасида жанговор самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати I-чи ўрин. 2015 йил 13-15 ноябр кунлари Африканинг Касабланка шахрида ўтказилган жангавор самбо бўйича жахон чемпионатида Агрономия факультетининг 2-босқич талабаси Неъматов Санжар 82 кг. вазн тоифасида фарли 3-ўринни қўлга киритди.

3. Хусенов Зафар 2015 йил апрел ойида Термез шахрида ўтказилган муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионатида 91 кг.вазнда I-чи ўрин

4. Дўсмуродов Ойбек 2015 йил 15-17 май кунлари Қарши шахрида ўтказилган Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида 82 кг. вазн тоифасида I-ўринни эгаллаган.

5. Муҳаммадиев Далер 2015 йил Туркияда ўтказилган Дзюдо бўйича халқаро турнирда 66 кг. вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритган.

6. Асроров Тоҳир 2015 йил 11-14 май кунлари Қозоғистон республикасининг Атрау шахрида ўтказилган самбо бўйича Осиё чемпионатида 68 кг. вазн тоифасида фахрли II-ўринни қўлга киритган.

7. Халимов Парвиз 2015 йил 11-14 май кунлари Қозоғистон республикасининг Атрау шахрида ўтказилган самбо бўйича Осиё чемпионатида 68 кг. вазн тоифасида фахрли II-ўринни қўлга киритган.

Илмий-тадқиқотлар бўлими бўйича. Институтда Давлат гранти бўйича 17 та амалий ва 2 та инновация, жами 19 та лойиҳаларда 612 млн. 254 минг сўмлик илмий-тадқиқот ишлари бажарилмоқда. Шундан амалий тадқиқотлар бўйича 530 млн. сўмлик, инновация лойиҳалари учун 82 млн. 254 минг сўмлик, хўжалик шартномалари бўйича 2 млн 909 минг сўмлик илмий-тадқиқот ишлари бажарилди. Ўртача бир нафар профессор-ўқитувчига 1 млн. 570 минг сўмлик илмий-тадқиқот ишлари тўғри келган. Жами 95 киши лойиҳада фаолият кўрсатиб шундан 12 нафар профессорлар, 44 нафар доцент, ассистент ва катта ўқитувчилар, 9 нафар катта илмий ходим-изланувчилар, 6 нафар мустақил изланувчилар, 9 нафар магистр ва талабалар иштирок этишди.

2015 йилнинг 19-21 май кунлари VIII-Республика инновацион ғоялар, технологиялар, лойиҳалар республика ярмаркасида институтимиз олимлари жами 6 та ишланма, қўшимча равишда 5 та ишланма билан жами 11 та ишланма билан иштирок этишди.

2015 йилда институтимиз олимлари томонидан 3 та монография, 5 та дарслик, 11 та ўқув қўлланма, 3 та патент ва хориж илмий журналларида 12 та, республика илмий журналларида 54 та, илмий-амалий конференцияларда 592 та шундан халқаро конференцияларда 32 та, Республика конференцияларида 232 та, институт конференцияларида 323 та илмий мақола ва тезислар чоп этилди. Институт ва бошқа олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари илмий конференциялари тўпламларида жами 700 га яқин илмий мақола ва тезислар чоп этилди.

2015 йилда иқтидорли талабалар, магистрантлар, катта илмий ходим изланувчилар, мустақил изланувчи ва ёш олимларини илмий-тадқиқот натижаларини муҳокамага олиб чиқиш ва профессор-ўқитувчиларни илмий ишларини чоп этиш мақсадида институтда Республика ва институт миқёсида жами 6 та илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Шунингдек, 1 та халқаро илмий конференция институтда (Кангвон университети), 1 та халқаро илмий конференция ҚЧЭИТИ билан ҳамкорликда ўтказилди.

Институтимизнинг илмий-педагогик ходимлари рўзнома, телевидения ва радиода жами 100 дан зиёд чиқишлар қилдилар.

Институт профессор-ўқитувчиларидан вазирлик Қишлоқ хўжалиги гуруҳи таркибида қишлоқ хўжалик экинларини касаллик вазараркунандаларидан ҳимоя қилиш бўйича Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятларида фермерларга амалий ёрдам кўрсатишди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги гуруҳлари таркибида 40 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар чорвачилик, ветеринария, механизация, агрономия йуналишларида фермер хўжаликларига маъруза ўқишди, тавсиялар беришди ҳамда амалий ёрдам кўрсатишди. Уларнинг бу меҳнатлари юқори ташкилот раҳбарлари томонидан эътироф этилиб, ташаккурномалар билдирилди.

2015 йилда институт жамоаси 60 дан ортиқ хорижий давлатларнинг олий таълим тизими билан ҳамкорлик ўрнатиб, профессор-ўқитувчилардан 25 нафари ҳамда 60 нафар талаба, магистрант ва катта илмий ходим-изланувчилар хорижий сафарларга чиқишди. Улар TEMPUS дастурининг UZHELTH ва SAMUz лойиҳалари доирасида Англиянинг Вриттел коллежида ҳамда Словакиянинг Нитра шаҳридаги қишлоқ хўжалиги университетида, Европа Иттифоқининг Эрасмус-Мундус дастури ТОSСА (Марказий Осиёга малакалар трансфери) лойиҳаси бўйича Португалиянинг Порто университети, Грециянинг Александр технология таълим университетида, Германиянинг Юстус-Лиебиг номидаги Гиссен университети (JLU)да, Швейциянинг Борас университети, Австриянинг Вена шаҳридаги Табиий ресурслар ва амалий билимлар университети(BOKU)да, “Буюк Ипак йўли университетлари Европага юзланмоқда” (SILKROUTE) лойиҳаси доирасида Руминиянинг Ясси шаҳридаги Александру Иоан Куза университетида, Япониянинг Халқаро Ҳамкорлик Маркази(JICE)нинг JDS(Япония Ривожлантириш Хизмати) лойиҳаси бўйича Токио Қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университетида, Вайнштефан университетининг «Аграрменежмент» Халқаро магистратурасида, Жанубий Кореянинг Кангвон Миллий университетида, Болгария София Химия-технология ва металлургия университетида, Россия Челябинск Агроинженерия Академиясида бўлишди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги олий таълим муассасаларининг рейтинги аниқланганда СамҚХИ 2-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари орасида ўтказилган рейтинг кўрсаткичлари бўйича 3-ўрин берилган.


Охирги ўзгариш: 26/06/2016 21:49 Кўрилганлиги: 519
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1335 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 166 (12%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг