Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Олий ўқув юртлари / Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 1931 йилнинг февралида Тошкентда Ўрта Осиё режалаштириш институти сифатида ташкил топган. 
1935 йил апрель ойида мазкур институт Ўзбекистон давлат режа қўмитаси ихтиёрига ўтказилди ва унга Ўзбекистон режалаштириш институти, деб ном берилди. 
1935 йил август ойида институт Тошкентдан Самарқандга кўчирилди. 
1998 йил 24 мартдан Вазирлар Маҳкамасининг 123-сонли қарорига асосан институт Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 март 144-сонли қарори билан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига айлантирилди.

Ректор: Болтабоев Махмуд Рустамович.
Манзил: Самарқанд ш., 140100, Амир Темур кўчаси, 9-уй.
Телефон: 0 (366) 233-38-72; 
Факс: 0 (366) 231-12-53
Веб-сайт: http://www.sies.uz
E-mail: siesrector@mail.rusiespismo@rambler.ru

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2326 нафарталаба таълим олмоқда.

Институтда 2014-2015 ўқув йилида470 нафар бакалавр, 57 нафар магистр битирди.

Профессор-ўкитувчилар жами 241 нафарни ташкил этади.

Шундан, фан докторлари, профессорлар 12 нафар;

фан номзодлари, доцентлар 64 нафар;

катта ўқитувчилар 30 нафар;

ассистентлар ва ўқитувчилар 70 нафар.

Охирги 3 йилда профессор-ўқитувчиларнинг131 нафарималакасини оширди.

2015 йил давомида 970 та илмий мақола (296 таси чет элда) чоп этилган ва 7 та монография, 2 та дарслик, 11 та ўқув-услубий мажмуа, 4 та ўқув қўлланма тайёрланган.

Бугунги кунда институт профессор-ўқитувчилари томонидан «Туристик кластерни шакллантириш ва амал қилиш методологияси» ҳамда «Туризм таълим тизими самарадорлигини оширишга оид электрон дарслик яратиш ва уни амалиётга жорий этиш» мавзуларида фундаментал илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Институтда 2015 йилда 9 та хўжалик шартномалари асосида илмий–тадқиқот ишлари бажарилган.

Кейинги 3 йил давомида институтда TEMPUS дастурининг QAPD, PERSEUS, UQASE, UZDOC лойиҳалари ҳамда Erasmus Mundus дастурининг CANEM, CANEM II лойиҳалари доирасида ҳамкорлик ишлари олиб борилди. QAPD лойихаси доирасида 50 минг Еврога янги компьютер, электрон доска, ноутбук ва бошқа шу каби жиҳозлар олинган. UZDOC лойиҳаси доирасида “Сифат таъминоти маркази” фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу марказ учун алоҳида хона ажратилди ва 12 минг Еврога янги жиҳозлар билан таъминланди.

PERSEUS лойиҳаси доирасида “Илмий тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш маркази” фаолияти йўлга қўйилди ва 12 минг Еврога янги жиҳозлар билан таъминланди. Erasmus Mundus дастурининг CANEM, CANEM II лойихалари доирасида 15 та талаба ва профессор – ўқитувчилар Европа давлатларига малака ошириш учун юборилди. 

Институтда сўнгги йилларда компьютер техникаси ва аудиторияларни электрон мультимедиали интерактив доскалар билан таъминланишига алоҳида эътибор берилганлигини қуйидаги рақамлардан билиш мумкин. Жами компьютерлар сони 481 тани ташкил этган бўлиб, ҳар 100 талабага 18 та тўғри келмоқда. Ундан ташқари мультимедиали проекторлар 25 тани, электрон доскалар сони 15 тага етказилган. Ҳозирда институтда замонавий талаблар асосида 16 та мультимедиали қурилмалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари ташкил этилган.

2015 йилда институт талабаларидан Бобур Тагаев Муайтай спорт тури бўйича Жаҳон чемпиони, Абдулатиф Умаров армрейстлинг бўйича Республика чемпиони ва Нилуфар Раҳмонова бокс бўйича Республика чемпиони бўлди.

Шунингдек, 2 нафар талаба (Абдухамит Бектемиров, Шохрухбек Расулов) Алишер Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндоридир.


Охирги ўзгариш: 18/03/2017 14:15 Кўрилганлиги: 805
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг