Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Иқтисодий кўрсаткичлар / 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

2016 йилнинг январ-сентябр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2016 йилнинг январ-сентябр ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида













Ҳисобот даврида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2016 йилнинг 15 январида Ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда шу йил 22 январ куни Самарқанд вилояти фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги натижалар, мавжуд камчиликлар ва имкониятлар билан ифодаланади.

2016 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жихатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларни амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун мумкин қадар қулай шарт-шароитлар яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш бўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

Макроиқтисодий тенденциялар

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Вилоятда 2016 йил 3-чорак якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот 10114,9 млрд сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 109,2 фоизни (прогноз 109,1 фоиз) ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 2802,6 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7,1 фоизга ўсди.

Жумладан: Вилоятда жорий йил январ-сентябр ойлари якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 5432,5 млрд. сўмни ёки 111,7 фоизни, белгиланган прогноз (111,7 %), халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 3132,0 млрд. сўмни ёки 116,6 %ни, чакана товар айланмаси 5472,8 млрд. сўмни ёки 113,7 %ни, капитал қўйилмалар 2667,6 млрд. сўмни ёки 119,3 %ни, қурилиш пудрат ишлари 1917,6 млрд. сўмни ёки 113,9 %ни (прогноз 113,9 %) ташкил этиб, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 4870,0 млрд. сўмни ёки 106,9% ни, жами хизматлар ҳажми 4191,6 млрд сўмни ёки ўсиш суръати 113,2 фоизни  ташкил қилиб, белгиланган прогноз режаси бажаришга эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 83,8 %ни (2015 йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 бандга кўп), хизмат кўрсатиш сохасининг улуши 43,7 %ни  ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик соҳаларида улуши 29,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган  йилга нисбатан 1,6 бандга камайган бўлса, саноат (қурилишни кўшган холда) соҳаси 27,2 фоизни ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 бандга ошган, бўлса  хизматлар сохаси 43,7 фоизни ташкил қилиди.

Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоятда молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизоми ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет даромадлари жорий йилнинг январ-июн ойлари даврида 922,6 млрд.сўмни ташкил этиб, белгиланган бюджет даромадлари прогнози 100,4 фоизга бажарилди.

Вилоятдаги Иштихон тумани январ-июн ойлари якуни билан маҳаллий бюджетдаги субвенция улуши 66,2 фоиз, Каттақўрғон туманида 63,2 фоиз, Пайариқ туманида 63,3 фоиз, Қўшработ туманида 61,1 фоиз, Пахтачи туманда 63,7 фоизни ва Ургут туманида 58,2 фоизни ташкил қилиб юқорилигича қолмоқда.

Маҳаллий бюджетга солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар тушуми январ-июн ойларида 923,9 млрд.сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,5 фоиз) ташкил этиб, шундан 416,8 млрд.сўми тўғри солиқлар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,9 фоиз),570,0 млрд.сўми эгри солиқлар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,6 фоиз)ни ташкил қилди.

Дебитор-кредитор қарздорлик.

Ҳисобот даврига вилоят бўйича жами дебиторлик қарздорлик жорий йил

1 сентябр ҳолатига 2 трлн. 458,7 млрд.сўмни ташкил этиб 2015 йил 1 декабрга нисбатан 279,6 млрд сўмга ошган шундан, муддати ўтган дебиторлик қарздорликлар эса 23,5 млрд.сўмни ташкил этиган.

Жумладан, муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 23,2 млрд сўми ёки

98,8 фоизи Самарқанд шаҳрига тўғри келмоқда.

Дебитор қарздорликлар вилоятнинг Самарқанд шаҳрида 2 трлн.

208 млрд. сўмни ташкил этиб йил бошига нисбатан 282,3 млрд сўмга, Каттақўрғон шаҳрида 7,7 млрд.сўмни ташкил этиб, 4,1 млрд сўмга, Жомбой туманида 78,2 млрд.сўмни ташкил этиган, Пастдарғом туманида  86,3 млр сўмни ташкил этиб йил бошига нисбатан 3,2 млрд сўмга ошганлиги кузатилди.

1 сентябр ҳолатига вилоят бўйича кредиторлик қарздорлик 3 трлн. 447,3 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 433,2 млрд сўмга ошган, шу жумладан  муддати ўтган кредиторлик қарздорликлар эса 35,5 млрд.сўмни ташкил этиб йил бошига нисбатан 4,6 млрд сўмга камайган.

Кредитор қарздорликлар вилоятнинг Самарқанд шаҳрида 2 трлн.

876,5 млрд.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 433,3 млрд сўмга, Иштихон туманида 40,6 млрд.сўмни ташкил этиб, 2015 йил 1 декабрга нисбатан 26,9 млрд сўмга, Нуробод туманида 49,9 млрд.сўмни ёки 6,3 млрд сўмга ошган.

2016 йилнинг 1 октябр ҳолатига 2 та корхона фаолиятини 1 трлн 20,9 млн. сўм миқдоридаги зарар билан якунлади.

Жумладан, “Иссиқлик манбаи” АЖ томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлардан тушган даромадга нисбатан харажатнинг ўсиб бориши натижасида 1,005 млн.сўм, "MKR-MAMANAZAR" МЧЖ 15,4 млн сўмга, миқдорида зарар кўрганлиги аниқланмоқда.

Ҳисобот даврида вилоятдаги тижорат банклари томонидан кичик бизнес субектларига  берилган жами кредитлар миқдори 1008,9 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу кредитларнинг 688,1 млрд сўми ёки 86,0 фоизи узоқ муддатли кредитларни ташкил қилади.

Инвестиция сиёсати реал сектор тармоқлари ривожланиши.

Инвестиция сиёсати. 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида барча молия манбалари ҳисобидан 2667,5 млрд.сўм  капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119,3 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 135,4 млрд.сўми давлат бюджети, 254,7 млрд.сўми бюджетдан ташқари фондлар, 79,8 млрд.сўми хукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар, 547,9 млрд.сўми корхона ва ташкилотлар маблағи,  295,0 млрд.сўм банк кредитлари, 1345,1 млрд.сўми аҳоли маблағлари ҳисобига тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 1917,6 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,9 фоиз ўсишга эришилди.

-Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш  2016 йил 9 ой давомида 531 км узунликдаги таъмирлаш тиклаш ишларига 3 млрд 454 млн.сўмлик маблағлар ва 28,3 км узунликдаги реконструкция қилиш ва қуриш ишларига 2 млрд 039 млн.сўм маблағлар сарфланган. Вилоят бўйича  9 ой давомида жами  559 км узунликдаги коллектор-тармоқларини таъмирлаш тиклаш ва реконструкция қилиш ва қуриш ишлари учун 5 млрд 493 млн.сўмлик маблағлар сарфланганлиги натижасида  13 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив холати яхшиланиши натижасида ушбу майдонларда ғалла хосилдорлиги 3-4 ц/га, пахта хосилдорлиги 2-3 ц/га ошишига эришилди.

Самарқанд вилоятида 2016 йилда Ҳалқаро, давлат  ахамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларни таъмирлаш тўғрисида январ-июн ойларида бажарилган ишлар тўғрисида
М а ъ л у м о т

Вилоятда 2016 йил январ-сентябр ойларида 43918,4 млн.сўмлик йўл қурилиш ишлари режалаштирилиб,амалда 34294,7 млн.сўмга (78%)га бажарилди.

Шу жумладан:

М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” а/й 53-63 км  2016 йил январ-сентябр ойларида 8800,0 млн.сўмлик  йўл  қурилиш ишлари режалаштирилиб,амалда 8827,8 млн.сўмлик (100,3%) га бажарилди.

М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” а/й 83-106  км   2016 йил январ-сентябр ойларида  11179,6 млн.сўмлик  йўл  қурилиш ишлари режалаштирилиб,амалда 2834,9 млн.сўмлик (25,4%) га бажарилди.

М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” а/й 116-126  км  2016 йил январ-сентябр ойларида  15338,8 млн.сўмлик  йўл  қурилиш ишлари режалаштирилиб,амалда 10551,1 млн.сўмлик (68,8%) га бажарилди.

М37а(4Р45а/й) “Самарқанд ҳалқа йўли” 10-33  км  2016 йил январ-сентябр ойларида  8600,0 млн.сўмлик  йўл  қурилиш ишлари режалаштирилиб,амалда 12080,9 млн.сўмлик (140,5%) га бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги

ПҚ-2282 сонли «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2015 йил дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида »ги қарорининг январ-июн ойларида бажарилиши

2016 йилда  250,5 млр.сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, 1327 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжалланган.

Натижада, жами 1327 та шундан: Булунғур туманида 25 та, Жомбой туманида 70 та , Иштихон туманида 75, Каттақўрғон туманида 50, Нарпай туманида 50 та, Нуробод туманида 23 та, Оқдарё туманида 282 та, Пайариқ туманида 50 та, Пастдарғом туманида 150 та, Пахтачи туманида 31 та, Самарқанд туманида 266 та, Тайлоқ туманида 120 та, Ургут туманида 110 та ва Қўшработ туманида 25 та  намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 230,2 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб йиллик режага нисбатан 92 фоизга бажарилди.

 Саноат.

2016 йил 3-чорак якунида вилоятда жами 5432,5 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,7 фоизни, белгиланган прогноз 100,0 фоизни ташкил этган.

Халқ истъмоли моллари ишлаб чиқариш хажми 3132,0 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 116,6 фоизни, белгиланган прогноз 114,7 фоизни ташкил этган.

Ҳудудий бўйсунувдаги саноат корхоналари томонидан 2910,1 млрд.сўмлик махсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 116,0 фоизни ва белгиланган прогноз 100 фоизни ташкил этган.

Саноатда бундай ўсишнинг асосий омиллари қуйидагилар билан изоҳланади:

- саноат соҳаси кўрсаткичининг 36,0 фоизни ташкил қилувчи 31 та асосий корхоналар “Сегаре фабрикаси” МЧЖ (104,5%), “Жума элеватор” МЧЖ (113,7%), “Жума пахта заводи” АЖ (103,0%), “Зиёвуддин толаси” АЖ (103,0%), “Ўзавтотрейлер” МЧЖ (104,4%), “Челак пахта заводи” АЖ (103,2%) “Ховренко” ОАЖ (116,6%), “8 март” МЧЖ (110,1%), "Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ (110,0%), “Каттақурғон Парранда” МЧЖ (114,5%), “Сайқал Керамик” МЧЖ (139,5%) ва бошқа йирик корхоналар ўтган йилга нисбатан юқори ўсишга эришилди.

2016 йилнинг январ-июн ойларида вилоятда 31 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлиб, жами ишлаб чиқарилган саноат махсулотларидаги улуши 36,0 фоизни ташкил қилиб унда ишлаётган ишчилар сони 16163 нафарни ташкил қилмоқда, кичик бизнеснинг улуши эса 64,0 фоизни ташкил этди.

Шунга қарамасдан, ҳисобот даврида вилоятда 6 та йирик саноат корхоналари томонидан 2015 йилнинг шу даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 164,4 млрд. сўмга камайтирилишига йўл қўйилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “СамАвто” МЧЖ Валюта конвертациясидаги муаммолар сабабли бутловчи қисмлар импорти камайганлиги 92,8 млрд. сўм (ўсиш суръати 73,7%), “Шердор плюс полиграф” бюртма камлиги сабабли 372,8 млн сўм (ўсиш сурати 83,5%),

"УзБАТ" КК Ургут филиали корхона вақтинчалик ишламай тургалиги сабабли 11,7 млрд.сўм (ўсиш суръати 59,1%) ташкил этди. "Ман авто Ўзбекистан" ҚК эҳтиёт қисимлар вақтида етиб келмаётганлиги сабабли 56,9 млрд.сўм (ўсиш суръати 80,4%) ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ 2298-сонли қарори билан тасдиқланган мувофиқ вилоятда саноат махсулотлари ишлаб чиқаришни Махаллийлаштириш дастури асосида 2016 йилда вилоятдаги 26 та корхона томонидан 60 та лойиҳа амалга оширилиши ва жорий йилда улар томонидан 250,7 млрд. сўм маҳсулот (шундан, ҳудудий тасарруфдаги 18 та корхоналари 48 та лойиҳа томонидан 170,5 млрд. сўмлик) ишлаб чиқариш режаси белгиланган.

Шундан, Самарқанд шаҳридан 10 корхона 15 та (105,3 млрд. сўм), Булунғур туманида 1 та корхона 3 та (52,3 млрд. сўм), Жомбой туманида 3 та корхона 5 та             (26,8 млрд.сўм), Самарқанд туманида 1 та корхона 11 та (2,4 млрд. сўм), Пастдарғом туманида 1 та корхона 8 та (0,221 млрд. сўм) ва Ургут туманидан 9 та корхона 17 та (55,5 млрд. сўм) лойиҳалари билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.

Дастурдаги 15 та ҳудудий корхоналарнинг 37 та лойиҳаси бўйича 2016 йил

3-чорагида  ишлаб чиқариш режаси  170,5 млрд. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 137,1 млрд. сўм маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 80,4 фоизга бажарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 122,3 млрд. сўмни ташкил этиб, 4,0 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Натижада корхоналар томонидан 13,7 млн. доллар маблағ иқтисод қилиниб, 245 та янги иш ўринлари яратилган.

2016 йилда ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 120202,4 млн.сўмлик 318 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 3,4 баробарга ошган.

IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг ҳудудий корхоналар томонидан жорий йилнинг январ-март ойларида белгиланган режа топшириғи 18080,3 млн. сўмни ташкил қилиб ҳақиқатда 1 чорак якуни билан 18087,6 млн.сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган бўлиб, белгиланган режага нисбатан 100,0 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли, 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги 49-Қ-сонли  «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва  материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорларининг 2016 йил 1-чорак якуни билан режа кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ 2120-сонли, 2015 йил 11 февралдаги ПҚ 2298-сонли “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ 2016 йилда вилоятнинг 7 та ҳудудидаги 25 та корхона томонидан 60 та лойиҳа амалга оширилиши ва жорий йилда улар томонидан 426,8 млрд. сўм маҳсулот (шундан, ҳудудий тасарруфдаги 18 та корхона 37 та лойиҳа томонидан 236,7 млрд. сўмлик) ишлаб чиқариш режаси белгиланган.

Шундан, Самарқанд шаҳридан 10 та корхона 15 та (153,5 млрд. сўм), Булунғур туманида 1 та корхона 3 та (65,4 млрд. сўм), Жомбой туманида 2 та корхона 2 та (5,2 млрд. сўм), Самарқанд туманида 1 та корхона 13 та (3,1 млрд. сўм), Пастдарғом туманида 1 та корхона 8 та (0,221 млрд. сўм) ва Ургут туманидан 9 та корхона 17 та (73,9 млрд. сўм) лойиҳалари билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.

Дастурдаги ҳудудий тасарруфдаги 17 та корхонанинг 40 та лойиҳаси бўйича 2016 йил 9 ойлигида  ишлаб чиқариш режаси  170,5 млрд. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 137,1 млрд. сўм маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 80,4 фоизга бажарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 87,1 млрд. сўмни ташкил этиб, 3,8 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Иқтисод қилинган валюта миқдори 13,8 млн. долларни ташкил этган.

Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш мобайнида 2016 йил 9 ойи якуни билан 32 та янги иш ўринлари яратилди.

Дастурга киритилган 9 та корхона томонидан йил бошидан буён жами 1419,7 млн. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Жумладан, Давлат божидан 574,9 млн. сўм, ҚҚСдан 841,3 млн. сўм ва акциз солиғидан 3,42 млн. сўм имтиёзлар берилган.

Каттақўрғон шаҳри, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пахтачи ва Қўшработ туманлари томонидан эса Маҳаллийлаштириш дастурига умуман лойиҳа киритилмаган.

Бугунги кунда олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, баъзи лойиҳалар бажарилмаган.

2016 йил 9 ойлигида белгиланган прогноз кўрсаткичлар 6 та ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг 7 та лойиҳаси, жумладан, “Идеал электролюкс” ҚКнинг 2 та, “Samarqand Ipligi” МЧЖ ҚК,  “Сам Силвер Пласт” МЧЖ, “Темирчи” ХК “Азия металл стандарт” МЧЖ ва “Тамарис” МЧЖларнинг 1 тадан лойиҳалари бўйича белгиланган режалари бажарилмаган.

Бундан ташқари. Ургут туманидаги “Сам Силвер Пласт” ҚК, “Сам пластик” ва “Стандарт маиший техника” МЧЖларнинг 1 тадан лойиҳалари бўйича ишлар бошланмаган.

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Идеал электролюкс” МЧЖ қўшма корхонаси 2016 йил январь-сентябрь ойларида 24,0 минг дона 4-комфоркали газ плита ишлаб чиқариш режаси белгиланган бўлиб, корхона томонидан бутловчи қисмлар ўз вақтида олиб келинмаганлиги сабабли, ҳақиқатда 5,5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилган ва режа топшириғи 22,9 фоизга бажарилган.

Самарқанд шаҳридаги “Samarqand Ipligi” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли қарорига асосан "Биндер" текстил елими ишлаб чиқариш лойиҳаси билан дастурга киритилган. Шундан, 2016 йил январь-сентябрь ойларида 1650 тонна елим ишлаб чиқариш режаси белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1500 тонна ишлаб чиқарилиб, режа 90,9 фоизга бажарилган.

Сабаби, корхонанинг махсус ҳисоб рақамидаги 918,0 млн. сўм пул маблағи конвертация масаласи амалга оширилмаганлиги ва Туркия давлати билан тузилган шартномага асосан хом-ашё материаллари олиб келинмаганлиги сабабли белгиланган режа бажарилмаган. (2015 йил 15 ноябр куни ТИФ Миллий банкдаги махсус блок-счётига қўйилган).

Самарқанд шаҳридаги “Тамарис” МЧЖ корхонаси “Болалар пластмасса ўйинчоқлари ишлаб чиқариш лойиҳаси” билан Маҳаллийлаштириш дастурига критилган бўлиб, 2016 йилнинг 9 ойида 88,0 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариши белгиланган, лекин ҳақиқатда 49,2 минг дона ёки режага нисбатан 55,9 фоизга бажарилмоқда.

Сабаби, корхона томонидан хом-ашёни ўз вақтида олиб келинмаганлиги сабабли ҳамда божхона ва солиқ имтиёзларидан фойдаланмаганлиги учун прогноз режа бажарилмай турибди. Корхона Дастурдан чиқиш юзасидан Махсус идоралар комиссияга хат орқали мурожаат қилган.

Ургут туманидаги “Сам Силвер Пласт” МЧЖ қўшма корхонаси 

2016 йилда электродуховка ишлаб чиқариш лойиҳаси билан дастурга киритилган. Шундан 2016 йил 9 ойида  96,0 минг дона ишлаб чиқариш режаси белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 12,1 минг дона ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 12,6 фоизга бажарилган.

Сабаби, корхонанинг махсус ҳисоб рақамидги 941,78 млн. сўм пул маблағлари конвертация масаласи амалга оширилмаганлиги ва Туркия давлатининг компанияси билан тузилган шартномага асосан олиб келинган ускуналарнинг асосий қисми ҳамда эҳтиёт қисмларини келтиришда салбий таъсир кўрсатмоқда (ТИФ "Миллий банк").

Корхона томонидан 5,7 млн. дона бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда ишлаб чиқарилмаган. Корхона Дастурдан чиқиш юзасидан Махсус идоралар комиссияга хат орқали мурожаат қилган.

Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан саноат йўналишидаги лойиҳаларнинг 2016 йил январ-июн ойларида бажарилиши тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида саноат йўналишида  қиймати  211,3 млрд.сўмга тенг бўлган жами 345 та лойиҳани амалга ошириш ва 5150 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати  282,9 млрд.сўм (ш.ж. 192,9 млрд.сўм корхонанинг ўз маблағи, 72,6 млрд.сўм банк кредити ва 5,7 млн. АҚШ долларлик чет-эл инвестициялари)га тенг бўлган жами 363 та лойиҳани амалга ошириш натижасида  5441 та  янги иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилган лойиҳаларни тармоқлар кесимида таҳлил қилганимизда, 112 таси қурилиш материаллари, 115 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 таси енгил саноат, 33 таси кимё ва нефткимё саноати, 34 таси мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 15 таси  чарм-пойафзал маҳсулотлари, 4 таси  Электротехника маҳсулотлари, 4 таси машинасозлик ва эҳтиёт қисмлари ҳамда 3 таси фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимида бажарилиши: Самарқанд шаҳрига 69 та, Тайлоқ туманига 18 та, Нарпай туманига 18 та,  Ургут туманига 54 та, Каттақўрғон туманига 27 та, Пайариқ туманига 24 та, Самарқанд туманига 23 та, Каттақўрғон шаҳрига 25 та, Қўшработ туманига 15 та, Иштихон туманига 15 та, Булунғур туманига 11 та, Жомбой туманига 7 та,  Пастдарғом туманига 23 та, Оқдарё туманига 9 та, ва Пахтачи туманига 8 та, Нуробод туманига 17 та тўғри келмоқда.

Масалан;

Кимё ва нефткимё “Самарқанд протеин эффект” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 10,7 млрд сўм протеин ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 50 та янги иш ўринлари яратилган.

Озиқ-овқат “Шамсиддин Бибихоним” МЧЖ томонидан қиймати 3,5 млрд сўм, ишлаб чиқариш қуввати 100 тонна қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Текстиль ва тўқимачилик “Улуғбек Шавкат Мирмухсинович” МЧЖ томонидан қиймати 1,9 млрд сўм, ишлаб чиқариш қуввати 500 минг дона тайёр тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Қурилиш материаллари “Ургут мега сервис” МЧЖ томонидан қийаати 375 млн сўм, бўлган шебен, темир-бетон плиталари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг 4-чорагида 302,3 млрд.сўм (ш.ж. 218,9 млрд.сўм корхонанинг ўз маблағи, 65,9 млрд.сўм банк кредити ва 6,7 млн. АҚШ долларлик чет-эл инвестициялари)га тенг бўлган жами 124 та лойиҳани амалга ошириш натижасида  6671 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган

Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича қиймати 91,3 млрд.сўмга тенг бўлган жами 650 та лойиҳани амалга ошириш ва 3278 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 117,1 млрд.сўм (ш.ж. 104,6 млрд.сўм корхонанинг ўз маблағи, 12,5 млрд.сўм банк кредити)га тенг бўлган жами 898 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 4326 та янги иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилган лойиҳаларни тармоқлар кесимида таҳлил қилганимизда, 8 таси компьютер дастурлаштириш хизматлари, 28 таси молия хизматлари, 12 таси транспорт хизматлари, 1 таси қурилиш хизматлари, 4 таси технологик жиҳозларини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш хизматлари, 28 таси қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш хизматлари, 5 таси туризм хизматлари, 377 таси савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 133 таси маиший хизматлари, 11 таси соғлиқни сақлаш хизматлари ва 41 таси бошқа турдаги хизматлар сохасида хизмат кўрсатиш лойихаларига мўлжалланган.

Лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимида бажарилиши: Самарқанд шаҳрига 65 та, Каттақўрғон шаҳрига 47 та, Булунғур туманига 18 та, Жомбой туманига 30 та, Иштихон туманига 50 та, Каттақўрғон туманига 87 та, Нарпай туманига 75 та, Нуробод туманига 23 та, Оқдарё туманига 33 та, Пайариқ туманига 36 та, Пастдарғом туманига 161 та, Пахтачи туманида 1 та, Самарқанд туманига 32 та, Тайлоқ туманига 31 та, Ургут туманига 172 та, Қўшработ туманига 37 та тўғри келмоқда.

Жумладан,

Соғлиқни сақлаш хизматлар сохасида "Хуршеда Насимова" ДДМ томонидан (Каттақўрғон шаҳри) диягностика марказини ташкил этиш (23 та иш ўрни).

Маиший хизматлар сохасида "Lux Quality" МЧЖ томонидан (Самарқанд шаҳри) кимёвий тозалаш хизматини ташкил ташкил этиш (10 та иш ўрни), "Агро универсал продукт" хорижий корхонаси томонидан (Қўшработ тумани) Маиший хизмат кўрсатиш ва чакана савдо мажмусини ташкил этиш (15 та иш ўрни);

туризм хизматлари. Ташаббускор Насруллаев Қобилжон томонидан (Самарқанд шаҳри) мехмонхона хизматини ташкил этиш (25 та иш ўрни);

савдо ва умумий овқатланиш хизматлари. Самкат Классик МЧЖ (Каттақўрғон шаҳри) томонидан Чакана савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси (10 та иш ўрни) ва Тохир Бобо НТИ (Самарқанд шаҳри) томонидан чакана савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини (30 та иш ўрни) ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 3-чорагида 35,2 млрд.сўм (ш.ж. 27,5 млрд.сўм корхонанинг ўз маблағи, 77,1 млрд.сўм банк кредити)га тенг бўлган жами 238 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1348 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йил 3-чорак якуни билан 4557,1 млрд сўмни ёки ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоизни ташкил этди.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида жорий йилнинг январ-сентябр ойларида дон ишлаб чиқариш ҳажми 819,8 минг тн (ўтган йилга нисбатан 101,3 фоиз), сабзавот 1351,3 минг тн (109,4 фоиз), мева 275,5 минг тн (120,1 фоиз), узум 439,5 минг тн (110,7 фоиз), картошка 459,1 минг тн (108,5 фоиз), полиз 86,4 минг тн (125,4 фоиз), сут 878,9 минг тн (106,0 фоиз), гўшт 185,7 минг тн (106,1 фоиз), тухум 1042,2 млн донани (116,8%) ва балиқ 1525 тоннани (149,5%) ташкил қилди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари сони йириклаштириш натижасида 19422 тани ташкил этиб, уларга жами 532,0 минг гектар ер майдони ажратилди ва уларда ишловчилар сони 174,7 минг кишига етди.

Чорвачилик соҳасида барча тоифадаги хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони 1533,3 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,2 минг бошга ошиб (101,1 фоиз), сигирлар бош сони 662,4 минг бош (101,6 фоиз), қўй ва эчкилар бош сони 2296,2 минг бошни (105,2 фоиз) ва паррандалар бош сони 9389,8 минг бошни ташкил қилиб ўтган йилга нисбатан 110,4 фоизни ташкил қилди.

Вилоятда қишлоқ хўжалигидаги энг муҳим 9 та йўналишни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 23 январдаги 03/3-53-сонли “Вилоятда 2016 йилда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, эчкичилик, қуёнчилик, куркачилик, ўрдакчилик ва беданачилик соҳаларини ривожлантириш, мева – сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни янада кўпайтириш тўғрисида”ги йиғилиш қарори бажариш юзасидан:2016 йилнинг январ-сентябр ойларида қиймати 67,3 млрд сўмлик 201 та лойиҳа амалга оширилиши 1502 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 90,8 млрд сўмлик 259 та, (режага нисб. 128,8 фоиз) лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1923 та (128,0 фоиз) янги иш ўринлари ташкил этилди.

Жумладан: 24 та интенсив боғ, 90 та қорамолчилик,  26 та паррандачилик, 30 та балиқчилик ва 21 та асаларичилик йўналишидаги лойиҳалар ишга туширилди.

Жумладан, Боғдорчилик  йўналишида 2,3 млрд маблағ сарфланиб "Самарқанд Гардин пласт" МЧЖнинг 200 гектарлик интенсев боғ майдони ташкил этилиши (200 та иш ўрни), "Муштарий Оқдарё" МЧЖнинг 4 млрд сўмлик корхона маблағи эвазига йиллик қуввати 30 минг тонна мева етиштириш қуватига эга (50 та иш ўрни), "Фруктовая корзинка" ф/х лойиха қиймати 1,4 млрд сўм 15 гектар интенсив боғ (20 та иш ўрни)"Сочная Сад" ф/х лойиха қиймати 1,4 млрд сўм 15 гектар интенсив боғ,  йиллик қуввати 683 тонна мева етиштиради (15 та иш ўрни), "Золотая вишня" ф/х 15 гектар интенсив боғ (15 та иш ўрни), интенсев боғ ташкил этиш лойиҳалари;    

Иссиқхона “Samarqand Seoul Trade”  МЧЖ лойиха қиймати 2,3 млрд сўм  йиллик қуввати 200 тонна мева сабзавот маҳсулотлари етиштириш (15 та иш ўрни), маҳсулотлари  ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Музхона йўналишида. "Мехриобод Сабзавотлари" МЧЖ лойиха қиймати 1,4 млрд сўм, йиллик қуввати 700 тонна мева сабзавот маҳсулотларини сақлаш қўвати(10 та иш ўрни) ва "Чорвадор Ўроқов Шухрат" ф/х йиллик қуввати 600 тонна мева сабзавот маҳсулотларини сақлаш қўвати(10 та иш ўрни), "Агро Унверсал продукт" хорийжий корхонаси йиллик қуввати 700 тонна (15 та иш ўрни), ташкил этиш лойиҳалари;

Чорвачилик  “Ахмад бобо” фх лойиха қиймати 2,1 млрд сўм гушт етиштиришда қорамолчилик хўжалигини ташкил этиш, (7 та иш ўрни), "Нобойобод"  ф/х  лойиха қиймати 350 млн сўм гушт етиштиришда қўйчилик хўжалигини ташкил этиш, 600 бош қўй ташкил қилинди  (8  та иш ўрни), "Чорво Сут Сервис"ф/х лойиха қиймати 900 млн сўм сўм гушт етиштиришда қорамолчилик хўжалигини ташкил этиш (10 та иш ўрни)  лойиҳалари амалга оширилди.

Паррандачилик "Навобод Наслли Парранда"ф/х томонидан қиймати 4 млрд сўмликга тенг бўлган корхонани кенгайтириш (30 та иш ўрни лойиҳалари амалга оширилди.

VII. Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш

Вилоят иқтисодий салохиятини оширишда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортни оширишга эътибор кучайтирилган. 2016 йил январ-сентябр ойларида 106 тадан ортиқ давлатлар билан экспорт ва импорт фаолияти амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 849,9 млн. долларни ташкил этиб, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 330,2 млн. долларни (ўтган йилга нисбатан 53,2 %), импорт маҳсулотлари 519,7 млн. долларини (ўтган йилга нисбатан 90,8%) ташкил этди.

Экспорт таркибида маҳсулотлар структурасининг ўтган йилга нисбатан ўзгариш тенденциялари сезилмокда, жумладан: вилоят бўйича четга экспорт қилинган маҳсулотларнинг 53,5 фоизини (2015 йилда 39,1%) озиқ-овқат маҳсулотлари (ўсиш суръати 2,1 марта), 31,5 фоизни (2015 йилда 46,2 фоиз) хизматлар (ўсиш суръати 104,5 фоиз), кимё саноати маҳсулотлари (ўсиш суръати 133,6 фоиз) 1,5 фоизни (2015 йилда 1,7 фоизни), асбоб-ускуналар ва автомобиллар (ўсиш суръати 3,2 м)ни 2,3 фоизни (2015 йилда 1,1 %) ташкил этган.

Импорт қилинган маҳсулотларнинг 31,8 фоизини (2015 йилда 30,8 %) кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари 11,9 фоизни (2015 й 11,1%), машина ва асбоб-ускуналар 40,2 фоизни (2015 й 44,8 %), қора ва рангли металлар 0,4 фоизни (2015 й 0,3 %), хизматлар 4,0 фоизни (2015 й 3,8 %) ва бошқалар 7,6 фоизни (7,0%) ташкил қилган.

Ҳудудий экспорт: Жорий йилнинг 3-чораги учун белгиланган 314,8 млн.долларлик экспорт прогнози 243,2 млн.долларга ёки 77,3 фоизга (ўтган йилга нисбатан 150 %) бажарилди.

Қарордан ташқари 97 та янги корхоналар экспортга жалб этилиб, улар томонидан 42,7 млн.долларлик экспорт амалга оширилди. 11 та янги турдаги маҳсулотлар (интенсив кўчатлар, мебель, қуритилган кийик ўти ва ялпиз, эркаклар кўйлаги, жинси маҳсулотлари, бахмал матоси ва ҳ.к) экспортга чиқарилди.

хизматлар экспорт прогнози режаси 60,4 млн доллар бўлиб, 70 млн.долларга бажарилди (ёки белгиланган прогноз 115,8 фоизга бажарилди).

Прогноз белгиланган 134 та корхона 69,7 млн.долларга экспорт режасини бажармаган бўлса, 72 та корхона 129,9 млн.долларлик экспортни умуман амалга оширмади.

Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 262 тани шундан ҳозирги кунда фаолият кўрсатиб келаётган корхоналар 244 тани ва фаолият кўрсатмаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар 18 тани ташкил этмоқда. Жумладан: Самарқанд шаҳрида 14 та ва Самарқанд туманида 2 та ва Жомбой туманида 1 та Каттақўрғон шаҳрида 1 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият кўрсатмасдан турибди.

Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳисобидан 2368,2 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 102,5 фоизга ошди ва вилоят бўйича ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 38,8 фоизни ташкил қилди. Ушбу корхоналар томонидан 89,9 млн доллар маҳсулотлар экспорт амалга оширилди.

Кичик бизнесни ривожлантириш.

Самарқанд вилоятида 2016 йилнинг 1 октябр  ҳолатига кичик бизнес субъектлари сони 16065 тани ташкил этиб, бу эса ўтган йилнинг жорий даврига нисбаттан 690 тага ошганлигини кўришимиз мумкин. 1096 та субектлар тугатилди.

Жами рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг сохалар бўйича таҳлил қилинганда саноат соҳасида 3462 та (жами рўйхатдан ўтган корхоналардаги улуши 21,55фоизни), қишлоқ хўжалиги соҳасида 1328 та (8,3 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 552 та (3,4 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1865 та (11,6 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5396 та (33,6 фоизни) ва бошқа соҳаларда 3462 та (21,6 фоиз)ни ташкил этди.

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг 2016 йилнинг  1 октябр ҳолатига 92,1 фоизи (14798 таси) фаолият кўрсатиб келмокда, шундан сохалар бўйича таҳлил қилинганда саноат соҳасида 3219 та (рўйхатдан ўтган корхоналарнинг 92,9 фоизи)ни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1211 та (91,1 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 518 та (93,9 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1649 та (88,4 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 4927 та (91,3 фоиз)ни ва бошқа соҳаларда 3274 та (94,6 фоиз)ни ташкил этди.

Лекин бугунги кунда рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналаридан 1267 таси ёки 7,9 фоизи фаолият кўрсатмасдан турибди. Фаолият кўрсатмаётган субъектлар сони йил бошига нисбатан 268 тага камайган, жумладан: 1096 та субъект фаолияти тугатилди.

Фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектларининг 243 таси (19,1 фоизи) саноат соҳасига тўғри келмоқда.

Хусусан, фаолиятсиз кичик бизнес субъектлари Самарқанд шаҳрида (459 та, 8,6 фоиз)  Булунғур туманида (110 та, 17,9 фоизи),  Жомбой туманида (69 та, 12,1 фоизи) ва Нуробот туманларида (58 та, 12,8 фоизи) фаолиятсиз корхоналарнинг улуши юқорилигича қолмоқда.

Вилоятдаги тижорат банклари томонидан 2016 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида жами 1008,9 млрд. сўм микдорида кредитлар (ўтган йилга нисбатан 136,2 фоиз) ажратилди. Шу жумладан қисқа муддатли кредитлар 322,8 млрд. сўмни, узоқ муддатли кредитлар эса 686,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар берилди.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий

IX. Ижтимоий соҳани ривожланиши

Демография. 2016 йилнинг 1 сентябр ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3634,2 минг (ўртача аҳоли 3609,1 минг киши) кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ошган. Республика аҳолисининг 11,4 фоизини ташкил килади.

Умумий аҳолидан 1381,0 минг киши (38,0%) шаҳарларда, 2553,2 минг киши (62,0%) қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Вилоятда меҳнат ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳоли 2049,3 минг кишини ташкил этиб, меҳнат ресурслардан иқтисодий фаол аҳоли 1565,9 минг кишини, иқтисодиётда банд аҳоли 1482,7 минг кишини, ишлашга муҳтож аҳоли сони 90,7 минг кишини ва ишсизлик даражаси 5,8 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва  аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги СҚ-63-II-сонли қарорининг  Самарқанд вилоятида 2016 йилнинг 3 чораги  давомида бажарилиши ҳақида
М А Ъ Л У М О Т

Вилоятда меҳнат бозоридаги вазиятни тартибга солиш, ишсизликнинг мақбул даражасини 5,5%-5,8%да сақлаб қолиш мақсадида тасдиқланган дастурга кўра йил давомида жами 94,8 мингта иш ўринлари ташкил қилиш белгиланган.

Банд бўлмаган ишга муҳтож аҳоли ўртача 86-90 минг кишини (ишсизлик даражаси 5,8%) ташкил этган ҳолда кўрсаткич юқори бўлган Қўшработ (6,6%), Пайариқ (6,3%), Нарпай (6,2%), Тайлоқ (6,2%), Булунғур (6,0%), Каттақўрғон (6,0%) туманларида бандликнинг янги турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлди.

9 ой давомида барча манбаалар ҳисобидан 73,3 мингта иш ўринлари ташкил этиш белгиланиб, амалда 74,8 мингта (режага нисбатан 102%) иш ўринлари ташкил этилганлиги тўғрисида ахборотлар олинди.

Иш жойларининг 60,7 мингтаси (81%) қишлоқ жойларига, 54 мингтаси бевосита кичик бизнес соҳасига тўғри келиб, 30,3 мингтаси хотин-қизлар, 39,6 мингтаси (53%) ёшлар, 13,6 мингтаси (18%) коллеж битирувчилари ва 10 мингтаси (7,5%) мигрантлар учун яратилди.

Шу билан бирга, 20,4 мингтаси мақсадли дастурлар ҳисобига, 25,8 мингтаси тижорат банклари кредитлари, 9,2 мингтаси тадбиркорлик, 9,8 мингтаси уй меҳнати ва 9,5 мингтаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил қилинди.

Иш ўринларининг салмоқли қисми Самарқанд шаҳри (12 минг), Ургут (7,9 минг), Пастдарғом (5,1 минг), Пайариқ (4,8 минг), Иштихон ва Каттақўрғон (4,7 мингтадан) туманлари ҳиссасига тўғри келди.

Соғлиқни сақлаш

Вилоятдаги 11 та даволаш-профилактика муассасаларида (750 ўрин/1100 қатнов) қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 20 сентябрь ҳолатига режалаштирилган ишлар 96,2 фоиз бажарилиб, 92,6 фоиз (26,6 млрд. сўм) молиялаштирилган. Қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 14 та қишлоқ врачлик пунктларида таъмирлаш ишлари бошланган. Бугунги кунгача 6 таси фойдаланишга топширилган.

Вилоят перинатал маркази 8 турдаги, вилоят болалар кўп тармоқли маркази 67 турдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Апрелда “Она ва бола” скрининг маркази ва аҳоли репродуктив маркази вилоят филиали реконструкция қилиниб, замон талабларига мос жиҳозланган бинога жойлаштирилди. (Реконструкция ва жиҳозлаш учун 360 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари сарфланди)

Ўтган тўққиз ойда 72 нафар акушер-гинеколог ва 86 нафар педиатрлар 144 соатлик малака ошириш курсларига юборилди. “ҚВП ходимларининг жамоавий ишни ташкиллаштириш” 36 соатлик курсларида 238 та ҚВПнинг 952 нафар ходимлари ўқитилди.

2016 йил 2-10 май кунлари “Болалар саломатлик хафталиги” ўтказилиб, 642 595 (2-10 ёш) нафар болалар 1 тур дегельминтизация дастури билан қамраб олинди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими мутахассислари томонидан туғруқхоналарда аудиоскрининг текширишлари ўтказилмоқда. Чақалоқларда аниқланган патологик ҳолатларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 20 сентябрга қадар 35 644 нафар никоҳланувчилар тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 91нафарида руҳий, 15 нафарида сил, 2 нафарида тери-таносил, 26 нафарида ОИТС/ОИВ, 6 нафарида гиёҳвандлик аниқланган. Касаллик аниқланганлар соғломлаштириш учун “Д” назоратга олинган.

Барвақт никоҳларнинг олдини олиш, яқин қариндошларнинг никоҳга киришларининг оқибатларини тушунтириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган даврда 1005 маъруза, 342 давра суҳбати ўтказилган.

Узлуксиз таълимни ривожлантириш

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури тўғрисида”ги Қонунларнинг бажарилиши бўйича вилоятда муаян ишлар амалга оширилди.

Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими

2015-2016 ўқув йили учун таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фондига 66 номда жами 129 232 нусха (223,9 млн. сўмлик) ўқув адабиёт ва дарсликлар олиб келинди. Ахборот-ресурс марказлари 172 та компьютер, 104 та принтер, 52 та сканер, 48 та нусха кўчириш аппаратлари билан таъминланди.

2016 йилда Каттақўрғон агротадбиркорлик ва сервис (Андоқ қишлоғи) ҳамда Ургут агросаноат ва сервис (Мўминобод қишлоғи) касб-ҳунар коллежлари учун янги филиал қурилиши, 7 та (Самарқанд маиший хизмат, Самарқанд озиқ-овқат, Оқдарё политехника, Жомбой қишлоқ хўжалик, Иштихон тиббиёт, Каттакўрғон саноат ва миллий ҳунармандчилик, Пайшанба маиший хизмат) касб-ҳунар коллежлари бинолари мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. Қурилиш ва таъмирлаш ишларига жами 11 млрд 357 млн. 326 минг сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда йиллик режага нисбатан 83.2 фоиз (9 млрд 449 млн. 469 минг сўм) ишлар амалга оширилиб, 6 та объект фойдаланишга топширилди.

2016 йилда 10 та таълим муассасаларининг 48 та иситиш қозонларни алмаштириш кўзда тутилган ва маҳаллий бюджет ҳисобидан 1159 миллион сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда 24 та иситиш қозонлари алмаштирилди (50 фоиз).

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари жами 4 миллиард 356 млн. 375 минг сўмлик компьютер технологиялари ҳамда ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминланди.

Битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритиб бориш мақсадида олий ва ўрат махсус, таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан электрон база ташкил этилди. (db.markaz.uz)

9-синфни тамомлаётган ўқувчи қизларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида таълим муассасаларида тайёрланаётган касблар қайта инвентаризациядан ўтказилиб, барча таълим муассасаларида қизларбоп касблар тайёрланиши йўлга қўйилди.

Мунтазам равишда дарсларга қатнашмай келаётган 949 нафар, 291 нафар чет давлатларга кетган ҳамда 101 нафар турмушга чиқиб дарсларга келмаётган ўқувчиларнинг номма-ном рўйхати шакллантирилиб,  барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раисларига ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида тақдим этилди. Натижада бугунги кунда юқорида кўрсатилган 398 нафар хорижий давлатларга чиққан ўқувчиларнинг 107 нафари доимий яшаш манзилларига қайтарилди ҳамда таълимга жалб қилиш чоралари кўрилди.

Мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларнинг 424 нафари, турмушга чиққан қизларнинг 26 нафари таълимга қайтарилди ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, хусусан, фан, спорт, бадиий тўгаракларга жалб қилиш чоралари кўрилди. Туман (шаҳар) вояга етмаган ишлари бўйича комиссияларга  фарзандининг тақдирига бефарқ муносабатда бўлган 1139 нафар ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилди.

2016 йилнинг 11-12 январ кунлари ўтказилган СEFR тест синовида иштирок этган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 299 нафар чет тили ўқитувчиларидан 54 нафари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг сертификатини олди.

Бошқарма қошида “Электрон дарсликлар ишлаб чиқиш инновацион лабораторияси” ташкил этилиб, унга 22 нафар тажрибали, ижодкор ўқитувчилар жалб этилди. Лаборатория томонидан методикага ҳамда фанларга оид 10 дан ортиқ йўл хариталари, 13 та фанлар бўйича электрон дарсликлар ишлаб чиқилди ва www.elektrondars.uz сайтига жойлаштирилди.

Вилоятдаги 135 та таълим муассасалари веб-сайт яратилди. Шунингдек, ўқувчилар давоматини яхшилаш мақсадида 66 та таълим муассасасида “SMS-турникет”, 109 тасида СКУД-БАР код тизими ўрнатилди.

Умумтаълим фанлари бўйича олипиаданинг вилоят босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган 39 нафар ўқувчиларнинг 7 нафари республика - якуний босқичида совринли ўринларни қўлга киритди. Натижада вилоят жамоаси республикада 1-ўринни эгаллади.

2016 йил 2-7 май кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтган кимё фани бўйича 50-Халқаро Менделеев олимпиадасида СамТИ қошидаги академик лицей ўқувчиси Фахриев Жаҳонгир бронза медалига сазовор бўлди.

Спортнинг барча турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ва халқаро мусобақаларда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари 36 та олтин медалларни қўлга киритди.

Олий таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига 2016/2017 ўқув йилига қабул квоталари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, вилоятдаги 8 та олий ўқув юртларига жами 5835 та квота белгиланган.

Жорий йилда вилоятдаги олий ўқув юртларига жами 69 мингдан ортиқ абитуриентлар томонидан ҳужжат топширилиб, ўртача конкурс 1 ўринга 8-9 тани ташкил этди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази якуний ҳулосасига кўра 5835 та ўрнига 5699 нафар абитуриент талабалар сафига қабул қилинган.

Олий ўқув юртлари кесимида таҳлил қилинганда Самарқанд Давлат университетига 1615 нафар, ТАТУ Самарқанд филиалига 315 нафар, Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институтига 1315 нафар талаблар қабул қилиниб, қабул квоталари сақлаб қолинган.

Самарқанд Давлат чет тиллар институтига 500 ўрнига 532 нафар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 475 ўрнига 477 нафар, Тошкент Стоматология институти вилоят филиалига 50 ўрнига 52 нафар, Самарқанд Тиббиёт институтига 435 ўрнига 436 нафар, Самарқанд Давлат Архитектура ва қурлиш институтига 1130 ўрнига 957 нафар талабалар ўқишга қабул қилинди.

Вилоят бўйича 2016/2017 ўқув йили учун жами 5835 та, шундан давлат гранти асосида 1970 та, тўлов контракт асосида 3865 та қабул квоталари белгиланиб, амалда 5699 нафар (1959 та давлат гранти, 3740 та тўлов контракт) талабалар ўқишга қабул қилинди.

Маданият ва спорт соҳасида

- Вилоятда 4 та театр (вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри, вилоят рус драма театри ҳамда Каттақўрғон шаҳар драма театри);

- Давлат музей-қўриқхонаси;

- Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси;

- вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази;

- “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими;

- Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси;

- 9 та кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази,

- Самарқанд санъат коллежи; Самарқанд ва Тайлоқ олимпия захиралари коллежлари,

- 5 та - спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича, спортнинг якка кураш тури бўйича, спортнинг сув турлари бўйича, гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

- 16 та шаҳар, туманлар маданият ва спорт ишлари бўлимлари (95 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари) ҳамда 17 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

вилоятда жами 26 та музей (20 таси тарихий, археологик, 2 таси ўлкашунослик, 4 таси уй музейи) мавжуд. Шундан 11 таси Маданият ва спорт ишлари бошқармаси (8 таси музей-қўриқхона, 3 таси туманлар маданият ва спорт ишлари бўлими балансида), 7 таси олий ўқув юртлари музейлари, 8 таси эса мулкчиликнинг турли шаклларида фаолият юритади.

Жами 5262 та спорт иншоотлари жумладан, 56 та стадион, 948 та спорт зали, 13 та сузиш бассейни, 1031 та баскетбол, 1279 та волейбол, 770 та гандбол, 23 та теннис корти, 767 та футбол майдони, 368 та мини футбол майдонлари (шундан 104 таси сунъий қопламали) мавжуд. Уларда бир кунда 161 475 нафар киши, (шундан 67 277 нафари қизлар) спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

2016 йилда умумтаълим мактаблари учун қўшимча равишда 60 та спорт зали қуриш режалаштирилиб, шундан 16 таси фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабини реконструкция қилиш ва қўшимча 25х12 ҳажмдаги ёпиқ сув ҳавзасини қуриш, Нуробод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳрида енгил атлетика бўйича олий маҳорат спорт мактабини қуриш, Самарқанд шаҳридаги “Дельфин” сув ҳавзасини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Спорт билан шуғулланаётган қизларнинг 8291 нафари бадиий гимнастика, 17089 нафари енгил атлетика, 13761 нафари стол тенниси, 14032 нафари қўл тўпи, 16844 нафари волейбол ва 14018 нафари баскетбол спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Cпортчиларимиз Республика миқёсидаги турли чемпионат ва мусобақаларда 1137 та, шундан 329 та олтин, 331 та кумуш, 477 та бронза медалларини қўлга киритди.

2016 йил 9 ой давомида 2 та (Самарқанд, Каттақўрғон туманлари) маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ҳамда Нарпай туманидаги маданият ва истироҳат боғида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилган.

 

2016 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунига Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 917 Кб)

Вилоятда 2016 йил 9 ойлик якуни бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 700 Кб)


Охирги ўзгариш: 21/12/2016 19:38 Кўрилганлиги: 485
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1354 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (86%)
Кўриб чиқилмоқда: 185 (14%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг