Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Иқтисодий кўрсаткичлар / 2016 йилнинг январ-март ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

2016 йилнинг январ-март ойларида Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2016 йилнинг январ-март ойларида Самарқанд вилоятидаижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2016 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларни амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишбўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

 

Макроиқтисодий тенденциялар


Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 2108 млрд сўмни (ўтган йилга нисбатан 109,4 фоизни) ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 587,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7,3 фоизга ўсди.

Жумладан, жорий йил январ-март ойлари якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1450,1 млрд. сўмни (112 фоизни), белгиланган прогноз 1 бандга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 790,5 млрд. сўмни ёки 111,6 фоизни, чакана товар айланмаси 1471 млрд. сўмни ёки 112,7 фоизни, капитал қўйилмалар 519,1 млрд. сўмни ёки 128,7 фоизни, қурилиш-пудрат ишлари 390,8 млрд. сўмни ёки 112 фоизни ташкил этиб, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 374,4 млрд. сўмни ёки 106,4 фоизни, жами хизматлар ҳажми 1182,7 млрд сўмни ёки ўсиш суръати 112,2 фоизни ташкил қилиб, белгиланган прогноз 0,5 бандга ошишига эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 67,7 фоизни (0,1 бандга кўп), хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 60,4 фоизни ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 6,9 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 0,7 бандга камайган бўлса, саноат соҳаси 22,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 0,8 бандга, қурилиш соҳаси 7,5 фоизни ёки 0,1 бандга ошди.

 

Молиявий ҳолат

Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоятда молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизоми ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет даромадлари 269 млрд. сўмни ташкил этиб, белгиланган бюджет даромадлари прогнози 100,7 фоизга бажарилди.

 

Инвестиция сиёсати реал сектор тармоқлари ривожланиши 

Инвестиция сиёсати

Барча молия манбалари ҳисобидан 519,1 млрд. сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 128,1 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 23,7 млрд. сўми давлат бюджети, 52,8 млрд. сўми бюджетдан ташқари фондлар, 15 млрд. сўми ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар, 96,9 млрд. сўми корхона ва ташкилотлар маблағи, 66,5 млрд. сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 24,3 млрд. сўм банк кредитлари, 239,7 млрд. сўми аҳоли маблағлари ҳисобига тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 390,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112 фоиз ўсишга эришилди.

Ҳисобот даврида барча манбалар ҳисобидан 1343,8 минг м2 турар-жойлар биноларининг қурилиши белгиланган, 342,4 км ичимлик суви ва 84,2 км табиий газ тармоқларининг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 184,1 минг м2, турар-жойлар фойдаланишга топширилди ва йиллик режа 13,6 фоизга, шунингдек, 59,7 км ичимлик суви ва 12,5 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилиб, йиллик режа мос равишда 17,4 ва 14,7 фоизга бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил Инвестиция дастури туғрисида"ги Қарори бўйича
МАЪЛУМОТ

Умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 91917,9 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, шундан;

- умумтаълим мактаблари учун 73490,3 млн. сўм (7 та 2106 ўқувчи ўринли мактаб қуриш, 41 та 13748 ўқувчи ўринли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ва 6 та умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш);

- касб-ҳунар коллежлари қуриш, реконструкция қилиш, уларга ётоқхоналар қуриш ҳамда капитал таъмирлаш учун 12000 млн. сўм (2 та коллежга филиал қуриш 7 та коллежни капитал таъмирлаш)

- Соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун 29700 млн. сўм (Оқдарё, Каттақўрғон, Нуробод, Нарпай ва Ургут туманларида туман тиббиёт бирлашмалари, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги марказий кўп тармоқли поликлиникасини, Самарқанд шаҳридаги 2 ва 6-сонли оилавий поликлиникалари реконструкция қилиш),

- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 11228 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Артезиан қудуқлари ва ичимлик сув тармоқлари қурилиши учун 1686,7 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 22,5 фоиз, соҳил бўйлари иншоот(дамба)ларини мустаҳкамлаш учун 1878,2 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 16,7 фоиз, умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 24885,4 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 33,8 фоиз, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 6872,9 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 25 фоиз, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 3604,2 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 30,1 фоиз ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 11228 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 16,7 фоизга бажарилди.

 

Халқаро, давлат аҳамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларини таъмирлаш тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Вилоятда Йўл дастурига киритилган 4 та Ҳалқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини жорий таъмирлашга 60 млрд. сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, 1047,8 млн. сўм маблағ сарфланиши натижасида йиллик режа 1,7 фоизга бажарилди.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳарлар ва туманлар марказлари кўчалари, қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари ҳамда шаҳар посёлкалари ички йўлларини таъмирлаш учун 9103,1 млн. сўм маблағ ҳисобига 77,8 км йўлларни таъмирлаш режалаштрилган. Январ-март ойларида ички йўлларни таъмирлашда 1523 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режага нисбатан 16,7 фоизга бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2015 йил дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши 

2016 йилда 250,5 млрд. сўм маблағ ҳисобига 1327 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжалланган. Шундан, Булунғур туманида 25, Жомбой туманида 70, Иштихон туманида 75, Каттақўрғон туманида 50, Нарпай туманида 50, Нуробод туманида 23, Оқдарё туманида 282, Пайариқ туманида 50, Пастдарғом туманида 150, Пахтачи туманида 31, Самарқанд туманида 266, Тайлоқ туманида 120, Ургут туманида 110 ва Қўшработ туманида 25 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Биринчи чоракда 66,4 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режага нисбатан 26,5 фоизга бажарилди.

 

Саноат

Саноат маҳсулотлари 1439 млрд. сўм миқдорида ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 112,4 фоизни, ҳудудий тасарруфдаги саноат корхоналари томонидан 501 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 113,8 фоизни, халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш 790,5 млрд. сўмни (ўсиш суръати 111,6 фоиз) ташкил этди.

Ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг 43,1 фоизи (340,3млрд. сўм) озиқ-овқат маҳсулотларига, 56,9 фоизи (450,1млрд. сўм) ноозиқ-овқат маҳсулотларига, шундан 17,5 фоизи (138,5 млрд. сўм) енгил саноат маҳсулотларига тўғри келди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг вилоят кўрсаткичи ўртача 1592,3 минг сўмни, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўртача 954,4 минг сўмни ташкил этган.

Саноат маҳсулотлари таркибида

машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръати 263,9 млрд. сўм;

қурилиш материаллари саноатида 53,9 млрд. сўм ёки 125,4 фоизни;

енгил саноатда 366,5 млрд. сўм ёки 122,4 фоизни;

ун-крупа ва комбикорма саноатида 48,7 млрд. сўм ёки 103,2 фоизни;

металлургия саноатида 4,7 млрд. сўм, ёки 9,8 мартага;

полиграфия саноати 8,7 млрд. сўм ёки 137,8 фоизни;

фарфор саноати 7,3 млрд. сўм ёки 106,5 фоизни;

электроэнергетика саноатида 35 млрд. сўм ёки 116,3 фоизни;

озиқ-овқат саноатида 567,3 млрд. сўм ёки 114,1 фоизни;

ёқилғи саноати 230,6 млн. сўм ёки 102,2 фоизни;

химия ва нефть-химия саноати 51,3 млрд. сўм ёки 124,8 фоизни;

медицина саноати 1048 млн. сўм ёки 149,3 фоизни;

микробиология саноати 97,8 млн сўм ёки 126,5 фоизни

ва бошқа тармоқларда 20,7 млрд. сўм ёки 117,1 фоизни ташкил қилди.

Саноатда бундай ўсишнинг асосий омиллари қуйидагилар билан изоҳланади:

- саноат соҳаси кўрсаткичининг 46,4 фоизни ташкил қилувчи 29 та асосий корхоналар “Самарқанд Жомбой Шароб” МЧЖ (206,4 фоиз), “Жума элеватор” МЧЖ (152,7фоиз), “Жума пахта заводи” АЖ (151,6 фоиз), “Самарқандкимё заводи” АЖ (135,2 фоиз), “Пульсар-Групп брэвери” қўшма корхонаси (129,7 фоиз), “Челак пахта заводи” АЖ (123,1 фоиз) Самарқанд сигарет фабрикаси (115,8 фоиз), “Ўзавтотрейлер” МЧЖ (109,5 фоиз), “Ховренко” ОАЖ (108,3 фоиз), “8-Март” МЧЖ (103,2 фоиз), "JV MAN" қўшма корхонаси (101,1 фоиз), “Амин Инвест интернэшнл” қўшма корхонаси (100,1 фоиз), “Шердор плюс полиграф” МЧЖ (101,5 фоиз) ва бошқа йирик корхоналар ўтган йилга нисбатан юқори ўсишга эришилди.

Вилоятда 29 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлиб, жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 46,4 фоизни ташкил қилган, ишлаётган ишчилар сони 30038 нафар.

Кичик бизнеснинг улуши 53,6 фоизни ташкил этди.

2015 йилда ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 120202,4 млн. сўмлик 318 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 3,4 баробарга ошган.

Ярмарка ва кооперация биржа доирасида тузилган шартномаларнинг ҳудудий корхоналар томонидан жорий йилнинг январ-март ойларида белгиланган режа-топшириғи 18080,3 млн. сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 18087,6 млн. сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли,2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги 49-Қ-сонли "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги қарорларининг бажарилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Ушбу қарорларга мувофиқ, вилоятнинг 6 та ҳудудидан 24 та корхона томонидан 58 та лойиҳа амалга оширилди ва улар томонидан 367,6 млрд. сўм маҳсулот, ҳудудий тасарруфдаги 17 та корхона 49 та лойиҳа томонидан 208,8 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режаси белгиланган.

Дастурдаги 16 та корхонанинг 42 лойиҳаси бўйича 55,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 26,5 млрд. сўмни ташкил этиб, 589,1 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Иқтисод қилинган валюта миқдори 5131,7 минг долларни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш мобайнида 15 та янги иш ўрни яратилди.

Дастурга киритилган 8 та корхонага 1305,8 млн. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Жумладан, давлат божидан 538,9 млн. сўм, қўшимча қиймат солиғидан 763,5 млн. сўм ва акциздан 3,4 млн. сўм имтиёзлар берилди.

Ҳудудий тасарруфдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17 та корхона 49 та лойиҳа бўйича 49,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

 

Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан саноат йўналишидаги лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Дастурга мувофиқ,қиймати 21,7 млрд. сўмлик 39 та лойиҳани амалга ошириш ва 610 та иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган. Ҳақиқатда қиймати 27,5 млрд. сўмлик 58 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва уларнинг негизида 750 та иш ўрни яратилди.

Саноат соҳасида амалга оширилган инвестицион лойиҳалар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, лойиҳаларнинг 21 таси (36,2 фоизи) озиқ-овқат маҳсулотлари, 7 таси (11,1 фоизи) енгил саноат, 19 таси (32,7 фоизи) қурилиш материаллари, 7 таси (11,1 фоизи) мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати ва 4 таси (6,9 фоизи) терини қайта ишлаш ва чарм-пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида:

"Сам формат строй" МЧЖнинг йиллик қуввати 500 тонна салқин ичимлик ишлаб чиқариш (15 та иш ўрни), "Шон шараф савдо" МЧЖнинг йиллик қуввати 50 тонна кондитер маҳсулотлари (12 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида:

"Зарафшон текстил" МЧЖнинг йилллик қуввати 110 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (тикотаж, 75 та иш ўрни), "8-Март" МЧЖнинг йиллик қуввати 50 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (60 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқариш йўналишида:

"Транс инвест қурилиш монтаж" МЧЖнинг йиллик қуввати 2,5 минг. тонна микрокальцит маҳсулотлари (54 та иш ўрни), " "Махсус тоза қум" МЧЖнинг йиллик қуввати 6,3 минг.м.куб шебен (20 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

 

Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш

Вилоят бўйича жами 1182,7 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 112,2 фоизни ташкил этди. Шундан, қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 332,6 млрд. сўмни, жами хизматлардаги улуши 28,1 фоизни ташкил қилди.

Хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ошишига:

алоқа ва ахборотлаштириш хизмати 10,5 фоизга;

молия хизматлари 23,3 фоизга;

транспорт хизматлари 13,2 фоизга;

яшаш ва овқатланиш хизматлари 13,7 фоизга;

савдо хизматлари 10,3 фоизга;

кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар 11,9 фоизга;

таълим хизматлари 1,6 фоизга;

соғлиқни сақлаш хизматлари 17,8 фоизга;

ижара ва прокат хизматлари 11,5 фоизга;

компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари 12,2 фоизга;

шахсий хизматлар 5 фоизга;

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлари 8,3 фоизга;

бошқа турдаги хизматлар 37 фоизга ўсиши эвазига эришилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилган лойиҳалар таҳлил қилинганда, дастур доирасида жами 18,5 млрд. сўмлик 91 та (режа 24 та) лойиҳа амалга оширилиши эвазига 549 та (режа 143 та) иш ўрни яратилди.

Жумладан, компьтер дастурлаштириш хизмати соҳасида 5 та (режа 3 та), молия хизматлари соҳасида 4 та (режа 2 та), транспорт хизматлари соҳасида 2 та, қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш соҳасида 1 та, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари соҳасида 50 та (режа 7 та), маиший хизматлар соҳасида 14 та (режа 5 та), соғлиқни сақлаш хизматлари соҳасида 2 та, бошқа турдаги хизматлар соҳасида 13 та (режа 4 та) лойиҳа амалга оширилди.

Чакана савдо товар айланмаси 1471 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,7 фоизни ташкил этди. Йирик корхоналар томонидан 126,4 млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси кўрсатилиб, 80,3 фоизни, кичик ва микрофирмалар томонидан 1118,3 млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси кўрсатилиб, 120,2 фоизни, ноташкилий савдода 226,3 млрд. сўмлик чакана савдо айланмаси кўрсатилиб, ўтган йилга нисбатан 104,2 фоизни ташкил этди.

Аҳолига 699,7 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, 112,7 фоизни ташкил қилди. Йирик корхоналар томонидан 325,1 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, 112,4 фоизни, кичик ва микрофирмалар томонидан 31 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўсатилиб, 116,9 фоизни, ноташкилий савдода 343,6 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, 112,6 фоизни ташкил этган.

Чакана савдо айланмаси аҳоли жон бошига 409,7 минг сўм (ўтган йилга нисбатан 77 минг сўмга ошган), пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми аҳоли жон бошига 194,9 минг сўмни ташкил қилган (43,7 минг сўмга ошган).

 

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш 

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 374,4 млрд сўмни ёки (ўсиш суръати 106,4 фоиз)ни ташкил этди.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми 2,9 минг тоннани (108,6 фоиз), мева 0,3 минг тоннани (116,7 фоиз), гўшт 56,4 минг тоннани (108,1 фоиз), сут 250,9 минг тоннани (108,5 фоиз), тухум 227,7 млн. донани (107,5 фоиз) ва балиқ 94 тоннани (113,3 фоиз) ташкил қилди.

Фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари сони йириклаштириш натижасида 12641 тани ташкил этиб, уларга 532 минг гектар ер майдони ажратилди, ишловчилар сони 171,7 минг кишига етди. Ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 5,6 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келди (2015 йилда 5,5 фоиз).

Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари сони 511 151 тани ташкил этди. Шулардан юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликлари сони 462 тани (97,3 фоиз) ташқил қилмоқда, уларга 90,9 минг гектар ер майдони ажратилган.

Чорвачилик соҳасида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 1425,7 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 51,9 минг бошга ошди. Сигирлар бош сони 635,9 минг бошни ташкил қилиб, 10,2 минг бошга етди. Қўй ва эчкилар бош сони 2239,8 минг бошни ташкил қилиб, 45,6 минг бошга ошди.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 23 январдаги “Вилоятда 2016 йилда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, эчкичилик, қуёнчилик, куркачилик, ўрдакчилик ва беданачилик соҳаларини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни янада кўпайтириш тўғрисида”ги йиғилиш қарорини бажариш юзасидан 2016 йилда 35 та лойиҳа бўлиб, шундан 3 та гўшт маҳсулотларини қайта ишлайдиган, 11 та сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган ҳамда 21 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ташкил қилиш белгиланган. 1 апрел ҳолатига 5 та лойиҳа (4 та сут маҳсулотларини қайта ишлаш, 1 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари) ташкил қилинди. Натижада 36 та иш ўрни яратилди.

Вилоятда интенсив технологиялар асосида янги боғ ва токзорлар ташкил қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2016 йил учун белгиланган 1111 гектар интенсив боғ барпо қилиш режаси ҳақиқатда 721 гектар майдонга амалга оширилди.

 

Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш

Вилоят иқтисодий салоҳиятини оширишда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортни оширишга эътибор кучайтирилди. 84 тадан ортиқ давлатлар билан экспорт ва импорт ишлари амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 232,7 млн.долларни ташкил этиб, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 91,2 млн. долларни (ўтган йилга нисбатан 199,8 фоиз), импорт маҳсулотлари 141,5 млн.долларни (74,1 фоиз) ташкил этди.

Экспорт таркибида маҳсулотлар структурасининг ўтган йилга нисбатан ўзгариш тенденциялари сезилмоқда. Жумладан, вилоят бўйича экспорт қилинган маҳсулотларнинг54,9фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари (ўсиш суръати 6,2 марта), хизматлар 30,9 фоизни (60,8 фоиз), кимё саноати маҳсулотлари 1,3 фоизни (1,8 фоиз), асбоб-ускуналар ва автомобиллар 1фоизни ташкил этган.

Импорт қилинган маҳсулотларнинг 35,1 фоизини (2015 йилда 33,8 фоиз) кимё маҳсулотлари, 8,9 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари, 38,7 фоизини машина ва асбоб-ускуналар, 3,8 фоизини қора ва рангли металлар, 4,1 фоизини хизматлар ва 8,8 фоизини бошқалар ташкил қилган.

 

Ҳудудий экспорт

Белгиланган 65,1 млн. долларлик экспорт прогнози 68,4 млн. долларга (105 фоизга, 2015 йилга нисбатан 3 баробар кўп) бажарилди.

Қарордан ташқари 28 та янги корхоналар экспортга жалб этилиб, улар томонидан 16,6 млн. долларлик экспорт амалга оширилди.

7 та янги турдаги маҳсулотлар (интенсив кўчатлар, мебель, қуритилган кийик ўти ва ялпиз, эркаклар кўйлаги, жинси маҳсулотлари, бахмал матоси ва бошқалар) экспортга чиқарилди.

Самарқанд вилоятида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 256 тани ташкил этиб, шундан ҳозирги кунда фаолият кўрсатиб келаётган корхоналар 242 тани ташкил этмоқда.

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳисобидан 570,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 104,5 фоизга ошди. Вилоят бўйича ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 39,3 фоизни ташкил қилди. Ушбу корхоналар томонидан 26,3 млн доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 мартага ошди.


Кичик бизнесни ривожлантириш

1 апрел ҳолатига кичик бизнес субъектлари сони 15699 тани ташкил этиб, биринчи чоракда 650 та янги субъект қўшилди, 80 та субъектнинг фаолияти тикланди, 315 та субъект тугатилди.

Жами рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналари соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3441 та (жами рўйхатдан ўтган корхоналардаги улуши 21,9 фоиз), қишлоқ хўжалик соҳасида 1381 та (8,8 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 496 та (3,2 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1796 та (11,4 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5242 та (33,4 фоиз) ва бошқа соҳаларда 3343 та (21,3 фоиз)ни ташкил этди.

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг 1 апрель ҳолатига 91,3 фоизи (14327 таси) фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3149 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1249 та, транспорт ва алоқа соҳасида 453 та, қурилиш соҳасида 1572 та, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 4751 та ва бошқа соҳаларда 3153 тани ташкил этди.

Тижорат банклари томонидан 289 млрд. сўм микдорида кредит ажратилди. Шу жумладан, қисқа муддатли кредитлар 92,5 млрд. сўмни, узоқ муддатли кредитлар 196,5 млрд. сўмни ташкил қилди.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 51,4 фоизни, қурилиш ишларида 95,6 фоизни, чакана савдо айланмасида 91,4 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 53,5 фоизни ташкил этди.

 

Ижтимоий соҳанинг ривожланиши 

Демография

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи чоракда вилоятда доимий аҳоли сони 3590 минг (ўртача аҳоли 3596,6 минг) кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга ошган.

Республика аҳолисининг 11,4 фоизини ташкил қилади.

Аҳолининг 1366,7 минг нафари (38 фоизи) шаҳарларда, 2229,9 минг нафари (62 фоизи) қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Меҳнатга лаёқатли аҳоли 2023,8 минг киши, меҳнат ресурслардан иқтисодий фаол аҳоли 1530 минг киши, иқтисодиётда банд аҳоли 1443,9 минг кишини ташкил этди.

Аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурига асосан шаҳар, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 8 минг киши иш сўраб мурожаат қилган. Ишга жойлаштириш бўйича топшириқ 113,8 фоизга бажарилди (7,8 минг киши). 152 киши қайта ўқитилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 186 киши жалб қилинди. Бўш иш ўринлари сони ҳисобот ойи якунига 4138 тани ташкил этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорининг Самарқанд вилоятида бажарилиши ҳақида
МАЪЛУМОТ

Вилоятда 16,2 мингта иш ўрни яратилиб, белгиланган топшириқ 111,3 фоиз (қишлоқ жойларда 13,6 мингта)га бажарилди.

Аҳоли бандлигини ошириш учун мақсадли дастурлар ҳисобига 3389 та (жами иш ўринларига нисбатан 20,8 фоиз), ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклашда 202 та, тижорат банклари кредитлари ҳисобига 5307 та, юридик шахс мақомини олмаган якка тартибдаги тадбиркорлик ҳисобига 3105 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 1278 та, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 3165 та иш ўрни яратилган.

 

Соғлиқни сақлаш

Вилоят аҳолисига 44 та 11,6 минг ўринли шифохона, 424 та бир сменада 31,8 минг қатновга эга амбулатория-поликлиника муассасаларида 7699 нафар врач, 27265 нафар ўрта тиббиёт ходими тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифохоналарда 10 минг аҳолига тўғри келадиган беморлар ўрни 32,9 тани ташкил этади. Амбулатория-поликлиникаларда 10 минг кишига қатнов 90,3 минг кишини, врачлар билан таъминланиш даражаси 21,9 нафарни, ўрта тиббиёт ходимлари билин таъминланиш даражаси 77,4 нафарни ташкил этмоқда.

Вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида 4 та туғруқ комплекси, болалар саломатлигини муҳофаза қилишда вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали, болалар хирургия шифохонаси, шаҳар болалар шифохонаси, 4 та болалар поликлиникаси, 4 та оилавий поликлиника, туман марказий шифохоналарининг болалар бўлимлари ва 362 та қишлоқ врачлик пунктлари тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 8834,6 минг аҳолига 1240 млн. сумлик пуллик медицина хизмати кўрсатилди.

 

Мактабгачатаълим

65,4 минг ўринли 556 та мактабгача таълим муассасасида 59,8 минг нафар болага 5104 нафар тарбиячи тарбия бермоқда. 12 та хусусиймактабгача таълим муассасасида 692 нафар бола тарбияланмоқда.

 

Умумий ўрта таълим

535 минг ўқувчи ўринли 1230 та умумий ўрта таълим мактабларида 528,4 минг ўқувчига 46381 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқдалар.

2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг биринчи синфларига 64,4 минг нафар бола қабул қилинган.

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9 синфларини 55780 нафар ўқувчи тугатиб, уларнинг 3349 нафари академик лицейларга, 52431 нафари касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилинди.

 

Мактабдан ташқари таълим

Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтидан оқилона фойдаланиш учун 26 та мусиқа ва санъат мактаби, 52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” ижодиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.

 

Ўрта-махсус, касб-ҳунар талими

 Вилоятда 14 та 11785 ўқувчи ўринли академик лицейда 11712 нафар, 161 та 117556 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежларида 172045 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув юртларида 183,8 минг талаба ижтимоий, гуманитар, иқтисодий, тиббиёт, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш йўналишидаги 200 мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда.

Қувватларидан фойдаланиш коэффициенти академик лицейларда 1 тани, касб-ҳунар коллежларида 1,4 тани ташкил этмоқда.

2014-2015 ўқув йилида академик лицейларни 3960 нафар ўқувчи битириб, 1120 нафари (28,1фоиз) олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

57911 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳаммаси 9-синф негизида тугатганлардир. 49644 нафар битирувчининг бандлиги таъминланди, 1295 нафари (2,2 фоизи) олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

2015-2016 ўқув йилида академик лицейларга 3369 нафар, касб-ҳунар коллежларига 52411 нафар ўқувчи қабул қилинди.

 

Олий талим

2015-2016 ўқув йилида вилоятнинг 6 та олий ўқув юрти ва 2 та олий ўқув юрти филиалига 6340 нафар талаба қабул қилинди: бакалавриатурага 5890 нафар, магистратурага 450 нафар.

2014-2015 ўқув йилида олий ўқув юртларини 5725 нафар талаба (1730 нафари давлат гранти асосида) тугатди. 1439 нафари ишлашга йўлланма олган (бакалавриатдан 1313 нафар, магистратурадан 126 нафар). 112 нафари магистратурага ўқишга кирган.

Олий ўқув юртларидаги талабалар сони 25052 нафар: 23841 нафари бакалавриат, 1211 нафари магистратура.

 

Спорт соҳасида

Вилоятда 1493 та жисмоний тарбия ва спорт жамоалари бўлиб, уларда 141минг йигит ва қизлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб, спортнинг 48 тури бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт иншоотларида 5484 нафар спорт мутахассислари ва мураббийлари машғулот олиб бормоқдалар.

5063 та спорт иншооти: 869 та спорт зали, 56 та стадион, 12 та сузиш бассейни, 1024 та баскетбол, 1270 та волейбол, 768 та гандбол, 22 та теннис кортлари ва 767 та футбол майдончалари мавжуд.

52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 5 таси маданият ва спорт ишлари бошқармаси, 44 таси халқ таълими бошқармаси, 1 таси эса “Динамо” ПФК тасарруфида ва Самарқанд ва Тайлоқ Олимпия захиралари коллежлар фаолият кўрсатмоқда.

 

Маданият соҳасида

Вилоятда 4 та театр: Ҳамид Олимжон номидаги мусиқа ва драма театри, Асрор Жўраев номидаги қўғирчоқ театри, Антон Павлович Чехов номидаги рус драма театри ҳамда Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон драма театри,

1 та давлат музей-қўриқхонаси ва унинг жойлардаги 8 та музейлари,

Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси,

халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят илмий-методик маркази,

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими ҳамда Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси,

9 та кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази,

Самарқанд санъат коллежи,

Самарқанд олимпия захиралари коллежи,

Тайлоқ олимпия захиралари коллежи,

вилоят бокс мактаби,

Олий спорт маҳорати мактаби,

Чим устида хоккей мактаби,

Самарқанд шаҳар кураш мактаби,

Самарқанд эшкак эшиш спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олипия захиралари спорт мактаби,

Олимпия захиралари тайёрлаш маркази,

16 та шаҳар-туманлар Маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва уларда 95 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, 17 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият кўрсатиб келмоқда.


Самарқанд вилоятида 2016 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 533 Кб)

Вилоятда 2016 йил 1-чорак якуни билан асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумот (PDF форматда, 362 Кб)

2016 йил январ-март ойлари якунлари бўйича Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 514 Кб)


Охирги ўзгариш: 23/05/2016 22:06 Кўрилганлиги: 577
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1335 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 166 (12%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг