Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Иқтисодий кўрсаткичлар / 2016 ЙИЛНИНГ 1-ЯРМИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

2016 ЙИЛНИНГ 1-ЯРМИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА

2016 ЙИЛНИНГ 1-ЯРМИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА











Ҳисобот даврида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2016 йилнинг 15 январида Ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда 22 январ куни вилоят фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги натижалар, мавжуд камчиликлар ва имкониятлар билан ифодаланади.

2016 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жихатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларни амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун мумкин қадар қулай шарт-шароит яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишбўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

 

Макроиқтисодий тенденциялар

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар.Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 5504,8 млрд сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 110,2 фоизни (прогноз 109,5 фоиз) ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 1286,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 6,5 фоизга ўсди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3768,9 млрд. сўмни ёки 112 фоизни (белгиланган прогноз 112 фоиз), халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 2245,5 млрд. сўмни ёки 122,2 фоизни, чакана товар айланмаси 3461 млрд. сўмни ёки 113,5 фоизни, капитал қўйилмалар 1726 млрд. сўмни ёки 123,1 фоизни, қурилиш пудрат ишлари 1198,4 млрд. сўмни ёки 114,7 фоизни (прогноз 113,1 фоиз) ташкил этиб, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 1978,1 млрд. сўмни ёки 107,1 фоизни, жами хизматлар ҳажми 2602,4 млрд сўмни ёки ўсиш суръати 113,2 фоизни ташкил қилиб, белгиланган прогноз режаси бажаришга эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 72 фоизни (2015 йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 бандга кўп), хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 54,5 фоизни ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик соҳаларида улуши 12,4 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 0,9 бандга камайган бўлса, саноат (қурилишни қўшган холда) соҳаси 33,1 фоизни хизматлар соҳаси 54,5 фоизни ташкил қилди.

 

2. Молиявий ҳолат

Бюджет-солиқ сиёсати. Молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизоми ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет даромадлари 591,8 млрд. сўмни ташкил этиб, белгиланган бюджет даромадлари прогнози 100,5 фоизга бажарилди.

Маҳаллий бюджетга солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар тушуми 591,8 млрд. сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,5 фоиз) ташкил этиб, шундан 275 млрд. сўми тўғри солиқлар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100 фоиз), 170,6 млрд. сўми эгри солиқлар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,6 фоиз)ни ташкил қилди.

Вилоятдаги тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобига берилган жами кредитлар миқдори 860,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу кредитларнинг 752,6 млрд сўми ёки 87,5 фоизи узоқ муддатли кредитларни ташкил қилади.

Тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобига кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар ҳажми эса 658,6 млрд сўмни ташкил қилиб, берилган жами кредитлардаги улуши 77 фоизни ташкил этади.

 

Инвестиция сиёсати реал сектор тармоқлари ривожланиши

1. Инвестиция сиёсати.Барча молия манбалари ҳисобидан 1726 млрд. сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,1 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 84,6млрд. сўми бюджет, 84,3млрд. сўми бюджетдан ташқари фондлар, 26,9 млрд. сўми ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар, 324,7 млрд. сўми корхона ва ташкилотлар маблағи, 82 млрд. сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 204,8 млрд. сўм банк кредитлари, 820,5 млрд. сўми аҳоли маблағлари ҳисобига тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 1198,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,7 фоиз ўсишга эришилди.

Барча манбалар ҳисобидан 709,4 минг м2 турар-жойлар биноларининг қурилиши белгиланган, 128,5 км ичимлик суви ва 32,8 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил инвестиция дастури тўғрисида»ги қарориижроси бўйича
МАЪЛУМОТ

Умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 101376 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, шундан:

- умумтаълим мактаблари учун 71500,2 млн. сўм (7 та 2106 ўқувчи ўринли мактабларни янги қурилиш, 41 та 46981,9 ўқувчи ўринли умумтаълим мактабларини капитал реконструкция қилиш ва 6 та 6738,2 умумтаълим мактабларини капитал таъмирлаш);

- касб-ҳунар коллежларни қуриш, реконструкция қилиш, уларга ётоқхоналар қуриш ҳамда капитал таъмирлаш учун жами 9 та 11357,3 млн. сўм (2 та 5695,8 коллежни капитал реканструкция, 7 та 5661,6 коллежни капитал таъмирлаш)

- Соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун 29875,8 млн. сўм (Оқдарё, Каттақўрғон, Нуробод, Нарпай ва Ургут туманларида туман тиббиёт бирлашмалари, Ургут туманидаги вилоят руҳий касалликлар шифохонасини капитал таъмирлаш, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини реконструкция қилиш, Самарқанд вилоят руҳий-асаб касалликлар диспансерини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги 2, 6–сонли оилавий поликлиникаларини реконструкция қилиш),

- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 16663,2 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. Йиллик режа 47 фоиз, соҳил бўйлари иншоот (дамба)ларини мустаҳкамлаш учун 861 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 19,7 фоиз, умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 46891,5 млн. сўм маблағ молиялаштирилиб, йиллик режа 65,5 фоиз, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 20957 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 70,1 фоиз, касб-ҳунар коллеж, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 7830,7 млн. сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 68,9 фоиз ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 7831,7 млн. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 47 фоизга бажарилди.

 

2016 йилда халқаро, давлат аҳамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларни таъмирлаш тўғрисида январ-июн ойларида бажарилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Вилоятда 9409,6 млн. сўмлик йўл қурилиш ишлари режалаштирилиб, амалда 17054,7 млн. сўмга (181 фоиз)га бажарилди.

Шу жумладан:

М 37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” а/й 53-63 км 2600 млн. сўмлик йўл қурилиш ишлари режалаштирилиб,амалда 6522,9 млн. сўмлик (250,9 фоиз)га бажарилди.

М 37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” а/й 83-106 км 3209,6 млн. сўмлик йўл қурилиш ишлари режалаштирилиб, амалда 1461,5 млн. сўмлик (45,5 фоиз)га бажарилди.

М 37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” а/й 116-126 км 1500 млн. сўмлик йўл қурилиш ишлари режалаштирилиб, амалда 3313,9 млн. сўмлик (220,9 фоиз)га бажарилди.

М 37а(4Р45а/й) “Самарқанд халқа йўли” 10-33 км 2100 млн. сўмлик йўл қурилиш ишлари режалаштирилиб, амалда 5756,4 млн. сўмлик (274,1 фоиз)га бажарилди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар балансида бўлган, шаҳарлар ва туманлар марказлари кўчалари, қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари ҳамда шаҳар посёлкалари ички йўлларини таъмирлаш учун (152 та йўл,103,2 км) 11212,7 млн. сўм ажратилиб, 4449,1 млн. сўм (39,7 фоиз)лик ишлар бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2015 йил дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши

2016 йилда 250,5 млрд. сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, 1327 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжалланган. Натижада жами 1327 та, шундан: Булунғур туманида 25 та, Жомбой туманида 70 та, Иштихон туманида 75, Каттақўрғон туманида 50, Нарпай туманида 50 та, Нуробод туманида 23 та, Оқдарё туманида 282 та, Пайариқ туманида 50 та, Пастдарғом туманида 150 та, Пахтачи туманида 31 та, Самарқанд туманида 266 та, Тайлоқ туманида 120 та, Ургут туманида 110 та ва Қўшработ туманида 25 та намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

172,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режага нисбатан 69 фоизга бажарилди. 

Саноат

Вилоятда жами 3768,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112 фоизни, белгиланган прогноз 100 фоизни ташкил этган.

Халқ истъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 2245,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 122,2 фоизни, белгиланган прогноз 106,4 фоизни ташкил этган.

Ҳудудий бўйсунувдаги саноат корхоналари томонидан 2018,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 116,1 фоизни ва белгиланган прогноз 101 фоизни ташкил этган.

Саноатда бундай ўсишнинг асосий омиллари қуйидагилар билан изоҳланади:

- саноат соҳаси кўрсаткичининг 45,9 фоизни ташкил қилувчи 29 та асосий корхоналар “Самарқанд Жомбой шароб” МЧЖ (102,5 фоиз), “Жума элеватор” МЧЖ (106,2 фоиз), “Жума пахта заводи” АЖ (106,2 фоиз), “Самарқандкимё заводи” АЖ (100 фоиз), “Пульсар-Групп брэвери” ҚК (115,7 фоиз), “Челак пахта заводи” АЖ (101,3 фоиз) Самарқанд Сигарет фабрикаси (101 фоиз), “Ўзавтотрейлер” МЧЖ (104,6 фоиз), “Ховренко” ОАЖ (102,4 фоиз), “8 Март” МЧЖ (101,1 фоиз), "JV MAN" ҚК (104,8 фоиз), “Амин Инвест интернэшнл” ҚК (100,1 фоиз), “Шердор Плюс Полиграф” МЧЖ (100 фоиз) ва бошқа йирик корхоналар ўтган йилга нисбатан юқори ўсишга эришилди.

Вилоятда 29 та йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатиб, жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 45,9 фоизни ташкил қилиб, унда ишлаётган ишчилар сони 14530 нафарни ташкил қилмоқда, кичик бизнеснинг улуши эса 54,1 фоизни ташкил этди.

2016 йилда ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 120202,4 млн. сўмлик 318 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 3,4 баробарга ошган.

IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг ҳудудий корхоналар томонидан белгиланган режа-топшириғи 18080,3 млн. сўмни ташкил қилиб ҳақиқатда 1-чорак якуни билан 18087,6 млн. сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган бўлиб, белгиланган режага нисбатан 100 фоизга бажарилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли,2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги 49-Қ-сонли «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорларининг 2016 йил 1-чорак якуни билан режа кўрсаткичларинингбажарилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014йил 4 февралдаги ПҚ 2120-сонли,2015 йил 11 февралдаги ПҚ 2298-сонли “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ вилоятнинг 6 та ҳудудидаги 24 та корхона томонидан 58 та лойиҳа амалга оширилиши ва жорий йилда улар томонидан 367,6 млрд. сўм маҳсулот (шундан, ҳудудий тасарруфдаги 17 та корхоналари 49 та лойиҳа томонидан 208,8 млрд. сўмлик) ишлаб чиқариш режаси белгиланган.

Шундан, Самарқанд шаҳридан 10 корхона 15 та (153,5 млрд. сўм), Булунғур туманида 1 та корхона 3 та (65,4 млрд. сўм), Жомбой туманида 2 та корхона 2 та (5,2 млрд. сўм), Самарқанд туманида 1 та корхона 13 та (3,1 млрд. сўм), Пастдарғом туманида 1 та корхона 8 та (0,221 млрд. сўм) ва Ургут туманидан 9 та корхона 17 та (73,9 млрд. сўм) лойиҳалари билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.

Дастурдаги 16 та корхонанинг 39 та лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш режаси 109,5 млрд. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 88 млрд. сўм маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 80,4 фоизга бажарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 59,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 2,1 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Иқтисод қилинган валюта миқдори 10 млн. долларни ташкил этган.

Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш мобайнида 22 та янги иш ўринлари яратилди.

Дастурга киритилган 9 корхона томонидан жами 1419,7 млн. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Жумладан, Давлат божидан 574,9 млн. сўм, ҚҚСдан 841,3 млн. сўм ва акциз солиғидан 3,42 млн. сўм имтиёзлар берилган.

 

Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан саноат йўналишидаги лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Саноат йўналишида қиймати 167,1 млрд. сўмга тенг бўлган жами 271 та лойиҳани амалга ошириш ва 4463 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 183,3 млрд. сўм (ш.ж. 94,5 млрд. сўм корхонанинг ўз маблағи, 72,6 млрд. сўм банк кредити ва 6 млн. долларлик чет-эл инвестициялари)га тенг бўлган жами 297 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 6108 та янги иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилган лойиҳаларни тармоқлар кесимидатаҳлил қилганимизда, 105 таси қурилиш материаллари, 79 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 48 таси енгил саноат, 23 таси кимё ва нефткимё саноати, 30 таси мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 7 таси чарм-пойафзал маҳсулотлари, 3 таси машинасозлик ва эҳтиёт қисмлари ҳамда 2 таси фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимида бажарилиши: Самарқанд шаҳрига 38 та, Тайлоқ туманига 35 та, Нарпай туманига 30 та, Ургут туманига 27 та, Каттақўрғон туманига 26 та, Пайариқ туманига 24 та, Самарқанд туманига 23 та, Каттақўрғон шаҳрига 27 та, Қўшработ туманига 19 та, Иштихон туманига 14 та, Булунғур туманига 11 та, Жомбой туманига 10 та, Пастдарғом, Оқдарё ва Пахтачи туманларига 6 тадан, Нуробод туманига 5 та тўғри келмоқда.

Жумладан, Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида "Сам формат строй" МЧЖнинг салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (20 та иш ўрни), "Шамсиддин Бибихоним" МЧЖнинг йиллик қуввати 100 тонна қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (16 та иш ўрни), "Боғибаланд музқаймоқ" МЧЖнинг йиллик қуввати 50 тонна музқаймоқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш (30 та иш ўрни), ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Енгил саноат. “"Нормаҳмат" МЧЖнинг йиллик қуввати 500 минг жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш (25 та иш ўрни), "Жумабозар девелопмент" МЧЖнинг йилик қуввати 5,4 минг дона кастюм-шим (10 та иш ўрни), "Озоджон Юсуф" МЧЖнинг йиллик қуввати 100 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (20 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Кимё ва нефткимё саноати. "Ангора Текстиль" ҚКнинг йиллик қуввати 500 тонна полипропилен ипи ишлаб чиқаришни кенгайтириш (15 та иш ўрни) ва "Сам Карпет текстиль" МЧЖнинг йиллик қуввати 1,2 минг тонна полипропилен ипи маҳсулотлари (16 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Қурилиш ва пардозбоп материаллар. "Негматжон файз метал" МЧЖнинг черепицалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (15 та иш ўрни), "Жомбой жавоҳири" ҚКнинг йиллик қуввати 40 минг тонна гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (40 та иш ўрни), "Мадина зар тур" МЧЖнинг йиллик қуввати 2,5 минг кв.м. АКФА эшик ва ром маҳсулотлари (8 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 4-чорагида 537,9 млрд. сўм (ш.ж. 150,3 млрд. сўм корхонанинг ўз маблағи, 213,2 млрд. сўм банк кредити ва 21,3 млн. долларлик чет эл инвестициялари)га тенг бўлган жами 120 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 6374 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

 

Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича қиймати 42,1 млрд. сўмга тенг бўлган жами 261 та лойиҳани амалга ошириш ва 1310 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 52 млрд. сўм (ш.ж. 45,4 млрд. сўм корхонанинг ўз маблағи, 6,7 млрд. сўм банк кредити)га тенг бўлган жами 318 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 1572 та янги иш ўринлари яратилди.

Амалга оширилган лойиҳалар тармоқлар кесимидатаҳлил қилинганда, 6 таси компьютер дастурлаштириш хизматлари, 12 таси молия хизматлари, 10 таси транспорт хизматлари, 1 таси қурилиш хизматлари, 2 таси технологик жиҳозларини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш хизматлари, 10 таси қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш хизматлари, 2 таси туризм хизматлари, 181 таси савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 66 таси маиший хизматлар, 3 таси соғлиқни сақлаш хизматлари ва 25 таси бошқа турдаги хизматлар соҳасида хизмат кўрсатиш лойиҳаларига мўлжалланган.

Лойиҳаларнинг ҳудудлар кесимида бажарилиши: Самарқанд шаҳрига 23 та, Каттақўрғон шаҳрига 27 та, Булунғур туманига 7 та, Жомбой туманига 12 та, Иштихон туманига 11 та, Каттақўрғон туманига 39 та, Нарпай туманига 59 та, Нуробод туманига 12 та, Оқдарё туманига 2 та, Пайариқ туманига 15 та, Пастдарғом туманига 12 та, Самарқанд туманига 5 та, Тайлоқ туманига 14 та, Ургут туманига 50 та, Қўшработ туманига 30 та тўғри келмоқда.

Жумладан, маиший хизматлар соҳасида "Агро универсал продукт" ХК томонидан (Қўшработ тумани) маиший хизмат кўрсатиш ва чакана савдо мажмусини ташкил этиш (15 та иш ўрни), "Lux Quality" МЧЖ томонидан (Самарқанд шаҳри) кимёвий тозалаш шахобчасини ташкил этиш (10 та иш ўрни), ташаббускор Улуғбек Ҳасанов томонидан аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини (10 та иш ўрни) ташкил этиш лойиҳалари;

туризм хизматлари. Ташаббускор Қобилжон Насруллаев томонидан (Самарқанд шаҳри) меҳмонхона хизматини ташкил этиш (25 та иш ўрни);

савдо ва умумий овқатланиш хизматлари.Самкат Классик” МЧЖ (Каттақўрғон шаҳри) томонидан чакана савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси (10 та иш ўрни) ва “Тоҳир Бобо” НТИ (Самарқанд шаҳри) томонидан чакана савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини (30 та иш ўрни) ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 2-ярим йиллигида 96,6 млрд. сўм (ш.ж. 76,1 млрд. сўм корхонанинг ўз маблағи, 20,5 млрд. сўм банк кредити)га тенг бўлган жами 826 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 3954 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

 

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш

Қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1 978,1 млрд сўмни ёки 2015 йилга нисбатан ўсиш суръати 107,1 фоизни ташкил этди.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида жами сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми 280,9 минг тоннани (ўтган йилга нисбатан 109,9 фоизни), мева 96,6 минг тоннани (109,3 фоиз), гўшт 126,8 минг тоннани (106,9 фоиз), сут 574,4 минг тоннани (107,9 фоиз), тухум 549,3 млн донани (110,7 фоиз) ва балиқ 394 тоннани (142,8 фоиз) ташкил қилди.

Фермер хўжаликлари йириклаштирилиши натижасида улар сони 19 422 тага етди. Уларга жами 532 минг гектар ер майдони ажратилди, ишловчилар сони 174,7 минг киши. Ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 23,8 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келмоқда, (2015 йилда 22,8 фоиз эди).

Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари сони 511151 та. Шулардан юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликлари сони 465 нафарни (114,8 фоиз) ташкил қилмоқда, уларга 90,9 минг гектар ер майдони ажратиб берилган.

Чорвачилик соҳасида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 1480,8 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55,1 минг бошга ошди (103,4 фоиз),

сигирлар бош сони 653,1 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 минг бошга ошди (101,6 фоиз),

қўй ва эчкилар бош сони 2271,9 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,1 минг бошга ошиб, ўсиш суръати 105,1 фоизга бажарилган.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 23 январдаги “Вилоятда 2016 йилда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, эчкичилик, қуёнчилик, куркачилик, ўрдакчилик ва беданачилик соҳаларини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни янада кўпайтириш тўғрисида”ги йиғилиш қарори ижросини таъминлаш юзасидан жами 489 та лойиҳа ишга тушган (14 та совутгичли камира, 22 та интенсив боғ, 116 та қорамолчилик, 56 та паррандачилик ва 86 та балиқчилик). Натижада 2309 та иш ўрни яратилди.

Интенсив технологиялар асосида янги боғ ва токзорларни ташкил қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, жумладан режада белгиланган 1111 гектар боғ барпо қилиш режаси ҳақиқатда 732 гектар майдонга экилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги “2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган янги сиғимлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида

Умумий қиймати 26 040 млн. сўмлик 20 та лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий дастур тасдиқланган. Натижада вилоятда 13000 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини музхоналарда сақлаш имкони яратилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларининг 15279 млн. сўм ва корхоналарнинг 10761 млн. сўм маблағларидан молиялаштириш мўлжалланган. Натижада 191 та иш ўрни яратилиши белгиланган.

1 июл ҳолатига дастурга киритилган лойиҳаларни ишга тушиши юзасидан Жомбой туманидан “Самар Артик инвест” МЧЖ, Самарқанд туманидан “Баратов Сарҳатжон”, “Чорвадор Ўроқов Шухрат” ф/х, Тайлоқ туманидан “Меҳриобод сабзавотлари” МЧЖ, “Фаворот Шоес” МЧЖ ҚК ва Қўшработ туманидаги “Агро унверсал продукт” хорижий корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада 5800 тонналик 6 та лойиҳа ишга туширилиб, 111 та иш ўрни яратилди.

 

Уй-жой коммунал хўжалигида ислоҳотларнинг бориши

Вилоятда 141 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари тузилган бўлиб, улар вилоятдаги мавжуд 1594 та кўп хонадонли уй-жойлардан 1467 та уйларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ширкатларга 924,4 минг м2 кўп қаватли уйлар атрофидаги ер участкалари ажратиб берилган.

1 июл ҳолатига аҳоли хонадонларига 7640 та газ, 1745 та совуқ сув ҳисоблагичлари ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жами хўжалик субъектларига 31403 дона ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган. Ҳақиқатда 23985 дона ҳисоблагич ўрнатилган (76,4 фоиз). “Самарқанд электр тармоқлари” ОАЖ трансформатор пунктларига 12516 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган. Амалда 1296 дона ҳисоблагичлар ўрнатилган (10,4 фоиз). Маиший хизмат кўрсатиш истеъмолчиларига 386 187 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган. Амалда 178378 дона ўрнатилган (46,2 фоиз). “Ўзбекэнерго” ДАК корхонаси бўйича режада 574 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

Ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 85,1 фоизни, шу жумладан: қишлоқ жойларида 76,6 фоизни, табиий газ билан таъминланиш даражаси 84,6 фоизни, шу жумладан қишлоқ жойларида 70,4 фоизни ва бир кишига тўғри келадиган уй-жой билан таъминланиш даражаси 14,7 кв.м, қишлоқ жойларда 15,1 кв.м ни ташкил қилди.

Истеъмолчиларга кўрсатилган коммунал хизматлардан кредитор қарздорлик 64139,3 млн. сўмни ташкил қилиб, 2015 йил 1 июл ҳолатига нисбатан 9338,7 млн. сўмга (87,3 фоиз) камайган.

 

Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш

Вилоят иқтисодий салоҳиятини оширишда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортни оширишга эътибор кучайтирилган. 86 тадан ортиқ давлатлар билан экспорт ва импорт ишлари амалга оширилган.

Ташқи савдо айланмаси 579,9 млн.долларни ташкил этиб, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 229,2 млн. долларни (ўтган йилга нисбатан 2,2 м), импорт маҳсулотлари 350,7 млн.долларни (ўтган йилга нисбатан 95,7 фоиз) ташкил этди.

Экспорт таркибида маҳсулотлар структурасининг ўтган йилга нисбатан ўзгариш тенденциялари сезилмокда, жумладан: вилоят бўйича четга экспорт қилинган маҳсулотларнинг54,9фоизини (2015 йилда 17,9 фоиз) озиқ-овқат маҳсулотлари (ўсиш суръати 6,2 марта), хизматлар (ўсиш суръати 101,9 фоиз) 30,9 фоизни (2015 йилда 60,8 фоиз), кимё саноати маҳсулотлари (ўсиш суръати 139,8 фоиз) 1,3 фоизни (2015 йилда 1,8 фоизни), асбоб-ускуналар ва автомобиллар (ўсиш суръати 56,6 фоиз)ни 1фоизни (2015 йилда 3,4 фоиз) ташкил этган.

Импорт қилинган маҳсулотларнинг 35,2 фоизини кимё маҳсулотлари (2015 йилда 34,4 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари 11,8 фоизни (2015 й 10,8 фоиз), машина ва асбоб-ускуналар 38,7 фоизни (2015 й 42,1 фоиз), қора ва рангли металлар 3,1 фоизни (2015 й 2 фоиз), хизматлар 3,7 фоизни (3,7 фоиз) ва бошқалар 7,2 фоизни (6,8 фоиз) ташкил қилган.

Ҳудудий экспорт: белгиланган 160,3 млн. долларлик экспорт прогнози 122,9 млн. долларга ёки 76,7 фоизга (ўтган йилга нисбатан 68 фоиз) бажарилди.

Қарордан ташқари, 28 та янги корхона экспортга жалб этилиб, улар томонидан 46,6 млн. долларлик экспорт амалга оширилди. 7 та янги турдаги маҳсулотлар (интенсив кўчатлар, мебель, қуритилган кийик ўти ва ялпиз, эркаклар кўйлаги, жинси маҳсулотлари, бахмал матоси ва ҳ.к) экспортга чиқарилди.

Хизматлар экспорт прогнози режаси 40,5 млн. доллар бўлиб, 44,1 млн.долларга бажарилди (прогноз 108,8 фоиз).

Прогноз белгиланган 116 та корхона 91,9 млн. долларга экспорт режасини бажармаган бўлса, 79 та корхона 64,1 млн. долларлик экспортни умуман амалга оширмади.

Вилоятда рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 260 та, фаолият кўрсатиб келаётганлари 243 тани ва фаолият кўрсатмаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар 17 тани ташкил этмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида 14 та, Самарқанд туманида 2 та, Жомбой туманида битта хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият кўрсатмасдан турипди.

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳисобидан 1413,1 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 101,5 фоизга ошди ва вилоят бўйича ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 37,5 фоизни ташкил қилди. Ушбу корхоналар томонидан 73,9 млн доллар маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 3,3 мартага ошди.

 

Кичик бизнесни ривожлантириш

Кичик бизнес субъектлари сони 15903 та, 1231 та янги субъект ташкил этилди, 710 та субъект тугатилди.

Рўйхатга олинган корхоналар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3453 та (жами рўйхатдан ўтган корхоналардаги улуши 21,7 фоизни), қишлоқ хўжалиги соҳасида 1324 та(8,3 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 548 та(3,4 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1832 та(11,5 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5341 та(33,5 фоизни) ва бошқа соҳаларда 3405 та(21 фоиз)ни ташкил этди.

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг 91,5 фоизи (14547 таси) фаолият кўрсатиб келмокда, шундан соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3161 та (рўйхатдан ўтган корхоналарнинг 91,5 фоизи)ни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1196 та (90,3 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 508 та(92,7 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1610 та(87,9 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 4855 та(90,9 фоиз)ни ва бошқа соҳаларда 3217 та(94,5 фоиз)ни ташкил этди.

Вилоятдаги тижорат банклари томонидан жами 658,6 млрд. сўм миқдорида кредит (ўтган йилга нисбатан 136,2 фоиз) ажратилди. Шу жумладан, қисқа муддатли кредитлар 210,7 млрд. сўм, узоқ муддатли кредитлар 447,8 млрд. сўм.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 51,4 фоизни, қурилиш ишларида 95,2 фоизни, чакана савдо айланмасида 93,3 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 61,2 фоизни ташкил этди.

 

Ижтимоий соҳани ривожланиши

Демография. Вилоятда доимий аҳоли сони 3612,8 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга ошган. Республика аҳолисининг 11,4 фоизини ташкил қилади.

Умумий аҳолидан 1366,7 минг киши (38 фоиз) шаҳарларда, 2229,9 минг киши қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Меҳнатга лаёқатли аҳоли 2041,5 минг киши, меҳнат ресурслардан иқтисодий фаол аҳоли 1530 минг киши, иқтисодиётда банд аҳоли 1440,5 минг киши, ишлашга муҳтож аҳоли сони 86,7 минг кишини ва ишсизлик даражаси 5,7 фоизни ташкил қилган.

Аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурга асосан шаҳарлар ва туманлар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 16141 киши иш сўраб мурожаат қилган. 15793 киши ишга жойлаштирилган, 200 киши қайта ўқитилиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 400 киши жалб қилинди, бўш иш ўринлари сони 4870 тани ташкил этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорининг Самарқанд вилоятида бажарилиши ҳақида
МАЪЛУМОТ

Вилоятда 44,6 минг янги иш ўринлари яратилиб, дастурда белгиланган топшириқ 104,8 фоиз (қишлоқ жойларда 37,6 мингта, 105 фоиз)га бажарилди.

Аҳоли бандлигини ошириш учун мақсадли дастурлар ҳисобига 10781 та (жами иш ўринларига нисбатан 24,1 фоиз), ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклашда 824 та (1,8 фоиз), тижорат банклари кредитлари ҳисобига 13766 та (30,8 фоиз), юридик шахс мақомини олмаган якка тартибдаги тадбиркорлик ҳисобига 6095 та (13,6 фоиз), уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 7649 та (17,1 фоиз), деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 6368 та (14,3 фоиз) иш ўрни яратилган.

Ҳудудлар кесимида асосан Самарқанд шаҳри (5814 та), Ургут (4562 та), Пайариқ (3218 та),Пастдарғом (3240 та), Иштихон (2949 та), Каттақўрғон (3267та), Булунғур (2547 та) туманларида янги иш ўринларининг салмоқли миқдори яратилди.

 

Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар ва болалар, ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида бир мунча ишлар амалга оширилди.

Вилоят аҳолисига 45 та 11,8 минг ўринли шифохоналар, 425 та бир сменада 30,9 минг қатновга эга амбулатория–поликлиника муассасаларида 7927 нафар врач, 28408 нафар ўрта тиббиёт ходими тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифохоналарда 10 минг аҳолига тўғри келадиган беморлар ўрни 32,6 тани ташкил этади. Амбулатория поликлиникаларда 10 минг кишига қатнов 85,8 минг кишини, врачлар билан таъминланиш даражаси 22 тани, ўрта тиббиёт ходимлари билин таъминланиш даражаси эса 79 тани ташкил этмоқда.

Вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида 3 та туғруқ комплекси, вилоят перенатал маркази, 11 та оилавий поликлиника, болалар саломатлигини муҳофаза қилишда вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали, болалар хирургия шифохонаси, шаҳар болалар шифохонаси, 4 та болалар поликлиникаси, 4 та оилавий поликлиника, туман марказий шифохоналарининг болалар бўлимлари ва 362 та қишлоқ врачлик пунктлари тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Узлуксиз таълимни ривожлантириш

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг бажарилиши бўйича вилоятда муайян ишлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим

Вилоятдаги 65,4 минг ўринли 556 та мактабгача таълим муассасаларига 59,8 минг болалар қатнайди. Уларга 5104 тарбиячи тарбия бермоқда. Шундан 12 та хусусиймактабгача таълим муассасаларида 692 нафар бола тарбияланмоқда.

Умумий ўрта таълим

Вилоятнинг 1230 та умумий ўрта таълим мактабларида 528,4 минг ўқувчига 46381 нафар ўқитувчилар талим-тарбия бермоқдалар.

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9 синфларини 55780 ўқувчи тугатиб, 3349 нафари академик лицейларга, 52431 нафари касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул килинди.

Мактабдан ташқари таълим

Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятини аниқлаш ва ривожлантиришга, ўқувчиларнинг бўш вақтидан оқилона фойдаланиш учун вилоятда 26 та мусиқа ва санъат мактаби, 52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” ижодиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими

 Вилоятда 14 та академик лицейда 11712 нафар, 161 та касб-ҳунар коллежларида 172 045 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Ўқув юртларида 183,8 минг ўқувчи ижтимоий, гуманитар, иқтисодий, тиббиёт, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш йўналишидаги 200 та мутахассислик бўйича таълим олмоқда.

Қувватларидан фойдаланиш коэффициенти академик лицейларда 1 тани, касб-ҳунар коллежларида 1,4 тани ташкил этмоқда.

2014-2015 ўқув йилида академик лицейларни 3960 нафар ўқувчи бити риб, уларнинг 1120 нафари (28,1 фоизи) олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

57911 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 49644 нафари ишга жойлашди, 1295нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

2015-2016 ўқув йилида академик лицейларга 3369 нафар, касб-ҳунар коллежларига 52411 нафар ўқувчи қабул қилинди.

Олий таълим

2015-2016 ўқув йилида вилоятнинг 6 та олий ўқув юрти ва 2 та олий ўқув юртлари филиалларига 6340 нафар талаба қабул қилинди. Шундан бакалавриатурага 5890 нафар, магистратурага 450 нафар талаба қабул қилинди.

2014-2015 ўқув йилида олий ўқув юртларини 5725 нафар талаба тугатди(1730 нафари грант асосида тугатган). Ишлашга йўлланма олганлар сони 1439 нафар, шундан бакалавриатдан 1313 нафар, магистратурадан 126 нафарни ташкил этди.

112 нафари магистратурага ўқишга кирган. Олий ўқув юртларида 25 052 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 23841 таси бакалавриат, 1211 таси магистратурада ўқимоқда.


Спорт соҳасида

Вилоятда жами 5262 та спорт иншооти ишлаб турипди.

Жумладан, 56 та стадион, 948 та спорт зали, 13 та сузиш бассейни, 1031 та баскетбол, 1279 та волейбол, 770 та гандбол, 23 та теннис корти, 767 та футбол майдони, 368 та мини-футбол майдони (104 таси сунъий қопламали).

Футбол майдончаларида бир кунда 161 475 киши (67277 нафари қизлар) спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Спорт билан шуғулланаётган қизларнинг 8291 нафари бадиий гимнастика, 17089 нафари енгил атлетика, 13761 нафари стол тенниси, 14032 нафари қўл тўпи, 16844 нафари волейбол ва 14018 нафари баскетбол спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

 

Маданият соҳасида

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тизимида 4 та театр (Ҳамид Олимжон номидаги мусиқа ва драма театри, Асрор Жўраев номидаги қўғирчоқ театри, Антон Павлович Чехов номидаги рус драма театри ҳамда Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театри) ишлаб келаяпти.

Давлат музей қўриқхонаси ва унинг жойлардаги 8 та музейлари,

Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси,

вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят илмий-методик маркази,

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими ҳамда Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси,

9 та кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази,

эшкак эшиш спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби,

спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби,

спортнинг якка кураш тури бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби,

спортнинг сув турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби,

гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби,

16 та шаҳар-туманлар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва улардаги 95 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари,

11 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият кўрсатиб келмоқда.


Вилоятда 2016 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 559 Кб)

Вилоятда 2016 йил 1-ярим йиллик якуни билан асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумот (PDF форматда, 153 Кб)

2016 йилнинг январь-июнь ойлари якунига Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 797 Кб)


Киритилган вақти: 11/07/2016 18:51 Кўрилганлиги: 1409
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1478 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 309 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг