Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Иқтисодий кўрсаткичлар / 2015 йилнинг январь-март ойларида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

2015 йилнинг январь-март ойларида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг январь-март ойларида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

Биринчи чоракда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда шу йил 29 январь куни Самарқанд вилояти фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги натижалар, мавжуд имкониятлар билан ифодаланади.

2015 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларни амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишбўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

 

МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

Январь-март ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7 трилион сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 110,5 фоизни (прогноз 109,1 фоиз) ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 470,5 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,4 фоизга ўсди.

Жумладан, биринчи чорак якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,1 трилион сўмни (белгиланган прогноз 112 фоиз) 1,8 бандга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 556,3 миллиард сўмни ёки 105,2 фоизни, чакана товар айланмаси 1,2 трилион сўмни (114,9 фоиз) ташкил этиб, 0,4 бандга, капитал қўйилмалар 370 миллиард сўмни (93,6 фоиз), қурилиш-пудрат ишлари 307,9 миллиард сўмни (110,2 фоиз) ташкил этиб, 0,2 бандга, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 338,4 миллиард сўмни (106,2 фоиз) ташкил этиб, 0,4 банд ўсишга эришилди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 67,6 фоизга (2014 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 бандга кўп), хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 59,6 фоизни (2014 йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 бандга кўп) ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 0,7 бандга камайган бўлса, саноатнинг улуши 0,5 бандга ҳамда қурилиш соҳасининг улуши 0,1 бандга ошди.

2. Молиявий ҳолат

Бюджет-солиқ сиёсати. Молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизоми ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет даромадлари январь-март ойлари даврида 219,7 миллиард сўмни ташкил этиб, белгиланган бюджет даромадлари прогнози 113,1 фоизга бажарилди ва Республикадан маҳаллий бюджет харажатларини қоплаш учун дотация олинмади ва туманларга харажатларни қоплаш учун вилоят бюджетидан дотация ажратилмади.

Иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмалар ҳисобот даврида 403,2 миллиард сўмни ташкил этиб, прогноз бажарилиши 1,4 мартага, ажратилган кредитларнинг 217,3 миллиард сўми ёки 53,8 фоизи узоқ муддатли кредитларни ташкил этди.

Ажратилган кредит маблағларнинг 220,3 миллиард сўми ёки 54,6 фоизи кичик бизнес субъектларини молиялаштиришга йўналтирилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 131,1 фоизни ташкил этиб, шундан 359 миллион сўми имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган кредитлар бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 мартага ошишига эришилди.

 

ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ РЕАЛ СЕКТОР ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИШИ 

1. Инвестиция сиёсати. Январь-март ойларида барча молия манбалари ҳисобидан 370,1 миллиард сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93,6 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 6,4 миллиард сўми давлат бюджети, 40,9 миллиард сўми бюджетдан ташқари фондлар, 17 миллиард сўми хорижий инвестициялар ва кредитлар, 23,7 миллиард сўм банк кредитлари, 199,1 миллиард сўми аҳоли маблағлари, корхона ва ташкилотлар маблағи 83,1 миллиард сўм ҳисобига тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 307,9 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110,2 фоиз ўсишга эришилди.

Ҳисобот даврида барча манбалар ҳисобидан 1270,5 минг м2 турар-жойлар биноларини қурилиши белгиланган, 315 километр ичимлик суви ва 84,2 километр табиий газ тармоқларини фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 177,9 минг м2 турар-жойлар фойдаланишга топширилди ва йиллик режа 14 фоизга, шунингдек, 61,2 километр ичимлик суви ва 19,1 километр табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилиб, йиллик режа мос равишда 19,4 ва 22,7 фоизга бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил инвестиция дастури тўғрисида"ги қарори бўйича

Умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 92 миллиард сўм режалаштирилган бўлиб, шундан

- умумтаълим мактаблари учун 45 миллиард сўм (7 та 2007 ўқувчи ўринли мактабларни янги қурилиш, 44 та 7824 ўқувчи ўринли умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ва 5 та умумтаълим мактабларини капитал таъмирлаш);

- касб-ҳунар коллежларни қуриш, реконструкция қилиш, уларга ётоқхоналар қуриш ҳамда капитал таъмирлаш учун 16,2 миллиард сўм (1та коллежга устахона қуриш, 2 та коллежга 18х30 ҳажмли спорт зал қуриш, 2 та коллеж реконструкция 11 та коллежни капитал таъмирлаш);

- соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун 30,8 миллиард сўм (Нуробод, Нарпай, Ургут ва Тайлоқ туманларида туман тиббиёт бирлашмалари, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги марказий кўп тармоқли поликлиникасини, Самарқанд шаҳридаги 12-сонли оилавий поликлиникасини реконструкция қилиш, руҳий касалликлар шифохонасини капитал таъмирлаш);

- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш республика жамғармаси ҳисобидан 3,8 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Январь-март ойларида артезиан қудуқлари ва ичимлик суви тармоқлари қурилишида 37,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 41,8 фоиз, соҳил бўйлари иншоот (дамба)ларини мустаҳкамлаш учун 130 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 6,5 фоиз, умумтаълим мактабларини қуриш реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 15,6 миллиард сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 34,9 фоиз, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 7,8 миллиард сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 25,3 фоиз, касб-ҳунар коллеж, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 61 миллиард сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 37,6 фоиз ва Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш республика жамғармаси ҳисобидан 353,7 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 9,6 фоизга бажарилди.

 

2015 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига кўра, январь-март ойлари давомида дастур доирасида 257 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 121,7 миллиард сўм инвестиция жалб қилинди. Жумладан, 121,7 миллиард сўми марказлашмаган инвестициялар. Марказлашмаган инвестицияларнинг 24,8 миллиард сўми ўз маблағлари, 18,8 миллиард сўми тижорат банклари, 0,3 миллиард сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 77,8 миллиард сўми бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилди.

 

2015 йилга мўлжалланган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳудудий инвестиция дастуригаасосан, январь-март ойлари давомида 21 та лойиҳа бўйича 7,5 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилди ва прогноз (7,3 миллион долл.)га нисбатан 101,8 фоизни ташкил этди. Шундан, 13 та лойиҳа бўйича 4,7 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиб, умумий жалб этилган инвестициянинг 62,6 фоизини ташкил этмоқда. Қолган 0,3 миллион доллари тижорат банклари ва 2,5 миллиондоллари лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағларидир.

Ушбу дастур доирасида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми Самарқанд шаҳри – 57 фоиз, Самарқанд тумани – 12,7 фоиз, Ургут тумани 26 фоиз, Жомбой тумани 2,4 фоиз ва бошқалар зиммасига тўғри келди.

Амалга оширилган лойиҳар ҳисобига 185 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Халқаро, давлат аҳамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларни таъмирлаш тўғрисида

Йўл дастурига киритилган 4 та халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун 56,9 миллиард сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 3,6 миллиард сўм маблағ сарфланиши натижасида йиллик режа 6,4 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳарлар ва туманлар марказлари кўчалари, қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари ҳамда шаҳар посёлкалари ички йўлларини таъмирлаш учун 9,1 миллиард сўм маблағ ҳисобига 77,8 километр йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Январь-март ойларида ички йўлларни таъмирлашда 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, йиллик режага нисбатан 16,7 фоизга бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги“Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2015 йил дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорининг январь-март ойларида бажарилиши

 

2015 йилда 222,3 миллиард сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, 1235 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжалланган. Жумладан, Булунғур туманида 40 та, Жомбой туманида 100 та, Иштихон туманида 80, Каттақўрғон туманида 74 та, Нарпай туманида 55 та, Нуробод туманида 28 та, Оқдарё туманида 155 та, Пайариқ туманида 52 та, Пастдарғом туманида 130 та, Пахтачи туманида 30 та, Самарқанд туманида 217 та, Тайлоқ туманида 125 та, Ургут туманида 121 та ва Қўшработ туманида 28 та намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Январь-март ойларида 11,6 миллиард сўм маблағлар ўзлаштирилиб, йиллик режага нисбатан 5,2 фоизга бажарилди.

2. Саноат. Саноат маҳсулотлари январь-март ойларида 1,1 трилион сўмлик ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,8 фоизни (прогноз 113,5 фоиз), халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш 556,3 миллиард сўмни (105,2 фоизни) ташкил этди.

Ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг 40,8 фоизи (227,1 миллиард сўм) озиқ-овқат маҳсулотларига ва 56,8 фоизи (316,1 миллиард сўм) ноозиқ-овқат махсулотларига тўғри келди.Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг вилоят кўрсаткичи ўртача 300,6 минг сўмни, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўртача 157,9 минг сўмни ташкил этди.

Саноат маҳсулотлари таркибида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръати 139 фоизни, қурилиш материаллари саноатида 120,9 фоизни, енгил саноатда 108,1 фоизни, ун-курпа ва комбикорма саноатида 110,9 фоизни, металлургия саноатида 35,3 фоизни, полиграфияда 141,7 фоизни, фарфор саноатида 116,6 фоизни, электроэнергетика саноатида 101,7 фоизни, озиқ-овқат саноатида 105,3 фоизни ва бошқа тармоқларда 124,3 фоизни ташкил қилди.

Саноатда бундай ўсишнинг асосий омиллари қуйидагилар билан изоҳланади:

- саноат соҳаси кўрсаткичининг 54,1 фоизни ташкил қилувчи 32 та асосий корхоналар - “8 март” МЧЖ (120,1 фоиз), “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ (168,7 фоиз), “Ховренко” ОАЖ (103,3 фоиз), "JV MAN" ҚК (114,7 фоиз), “Жума элеватор” МЧЖ (108,7 фоиз), “Пульсар-Групп брэвери” ҚК (100,2 фоиз), “Амин Инвест интернэшнл” ҚК (116,2 фоиз), “Шердор Плюс Полиграф” МЧЖ (119,7 фоиз) ва бошқа йирик корхоналар ўтган йилга нисбатан юқори ўсишга эришилди.

Январь-март ойларида 32 та йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатган бўлиб, ишлаб чиқарилган саноат махсулотларидаги улуши 54,1 фоизни, кичик бизнеснинг улуши 39,2 фоизни ташкил этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014йил 4 февралдаги,2015 йил 11 февралдагиҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги "2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ 5 та ҳудуддан 24 та корхона томонидан 60 та лойиҳани амалга ошириш ва улар томонидан 288 миллиард сўм маҳсулот ишлаб чиқариш белгиланган.

Шундан, Самарқанд шаҳридан 11 корхона 17 та (152,9 миллиард сўм), Булунғур туманида 1 та корхона 3 та (62,4 миллиард сўм), Жомбой туманида 2 та корхона 2 та (3,8 миллиард сўм), Самарқанд туманида 1 та корхона 12 та (2,5 миллиард сўм), Пастдарғом туманида 1 та корхона 9 та (0,2 миллиард сўм) ва Ургут туманидан 8 та корхона 17 та (66,2 миллиард сўм) лойиҳалари билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.

Дастурдаги 16 та корхонанинг 34 та лойиҳа бўйича 1-чоракда ишлаб чиқариш режалари 42 миллиард сўм белгиланган бўлиб, чорак якуни бўйича улар томонидан 38 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва белгиланган режа 90,5 фоизга бажарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 13,6 миллиард сўмни ташкил этиб, 24,7 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Иқтисод қилинган валюта миқдори 1015 минг долларни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш мобайнида 1-чорак якуни билан 60 та иш ўрни яратилди. Дастурга киритилган 11 та корхона томонидан йил бошидан буён 3076,4 миллион сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Жумладан, давлат божидан 1277,1 миллионсўм, ҚҚСдан 1772,6 миллионсўм ва акциздан 26,7 миллионсўм имтиёзлар берилди.

2014 йилда ўтказилган VIII халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 34951,5 миллион сўмлик 93 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 106,8 фоизни ташкил этди.   

VIII халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг ҳудудий корхоналар томонидан 3163,3 миллион сўмга сотиб олиниши режалаштирилган бўлиб, белгиланган режа 112,8 фоизга бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги қарорига асосан вилоятда 2011-2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини таъминлаш чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида

Дастур доирасида 2011-2015 йилларда 216 та лойиҳалар киритилиб, шундан 216 тасида молиявий манбалари аниқланган ва амалга ошириш учун тайёр лойиҳалар бўлиб, 64 миллион 921,4 минг доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 3962 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Дастур доирасида 53 минг долларлик 2 та лойиҳани амалга ошириш ва 15 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ўтган давр ичида 2 та, шундан: 1 та ноозиқ-овқат ва 1 та озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш йўналишидаги инвестицион лойиҳаларга 53 минг долларлик инвестициялар йўналтирилди ва натижада 15 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Оқдарё туманида “"Қутбинисо Рухшона Забона" хусусий корхонаси йиллик қуввати 5 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;

Самарқанд туманида “Файзи” хусусий корхонасининг йиллик қуввати 30 тонна қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 октябрдаги "2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури" лойиҳасини маъқуллаш ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилиш баёнига мувофиқ, қиймати 576,6 миллиард сўмга (26,1 миллион доллар чет эл инвестицияси) тенг бўлган 406 та лойиҳани амалга ошириш ва 12 366 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Шундан, 1-чоракда қиймати 21,9 миллиард сўмга тенг 33 та, 2-чоракда қиймати 68,2 миллиард сўмга тенг 116 та, 3-чоракда қиймати 129,3 миллиард сўмга тенг 119 та ва 4-чоракда қиймати 393,9 миллиард сўмга тенг 138 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Тармоқлар кесимида 79 таси (19,4 фоизи) енгил саноат, 101 таси (24,8 фоизи) озиқ-овқат маҳсулотлари, 125 таси (30,7 фоизи) қурилиш материаллари, 41 таси (10,1 фоизи) кимё ва нефткимё саноати, 32 таси (7,8 фоизи) мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 16 таси (3,9 фоизи) терини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал маҳсулотлари, 5 таси (1,2 фоизи) машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 6 таси (1,3 фоизи) фармацевтика саноати ва 4 таси (0,8 фоизи) электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ҳудудлар кесимида режалаштирилган лойиҳалардан Самарқанд шаҳрига 57 таси (14,3 фоизи), Ургут туманига 48 таси (11,8 фоизи), Каттақўрғон шаҳрига 30 таси (7,3 фоизи), Самарқанд туманига 38 таси (9,3 фоизи), Пастдарғом туманига 15 таси (3,6 фоизи), Иштихон туманига 18 таси (4,6 фоизи), Нарпай туманига 37 таси (9,1 фоизи), Каттақўрғон туманига 29 таси (7,1 фоизи), Қўшработ туманига 13 таси (3,2 фоизи) ва Пайариқ туманига 26 таси (6,4 фоизи) тўғри келмоқда.

Шунингдек, мазкур дастур доирасида 26 та лойиҳага 26,1 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, Самарқанд туманидаги 1 та лойиҳага 12,7 миллион доллар, Ургут туманидаги 13 та лойиҳага 4,1 миллион доллар, Оқдарё туманидаги 1 та лойиҳага 2 миллион доллар ва Пастдарғом туманидаги 1 та лойиҳага 250 минг долларлик хорижий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

Мазкур дастурга мувофиқ,қиймати 21,1 миллиард сўмлик 33 та лойиҳани амалга ошириш ва 377 та иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 21,1 миллиард сўмлик 36 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва уларнинг негизида 404 та иш ўрни (107,1 фоиз) яратилди.

Жумладан, Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида “S-Grenn Line” МЧЖнинг йиллик қуввати 5500 тонна ун ишлаб чиқариш (6 та янги иш ўринлари), “Булунғур Сандвик” МЧЖнинг йиллик қуввати 2 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш линияси (20 та янги иш ўринлари), “Гулнозабону Престиж” МЧЖнинг йиллик қуввати 100 тонна кондитер маҳсулотлари (10 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

 

Енгил саноат маҳсулотлариишлаб чиқариш йўналишида

“Гулнозабону Престиж” МЧЖнинг йиллик қуввати 150 минг дона тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (40 та янги иш ўринлари), “Жумабозар Девелопмент” МЧЖ нинг йиллик қуввати 120 минг дона тикувчилик маҳсулотлари (10 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Кимё ва нефткимё саноати маҳсулотлариишлаб чиқариш йўналишида “Хамиджанов Тохир Мехрожович” хусусий корхонасининг йиллик қуввати 150 тонна ватин (10 та янги иш ўринлари), “Мароқанд Кўҳинур қурилиш” МЧЖнинг йиллик қуввати 400 минг дона полиэтиленли идишлар (6 та янги иш ўринлари), ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Қурилиш ва пардозбоп материалларишлаб чиқариш йўналишида “Набиев Асадбек инвест” МЧЖнинг йиллик қуввати 400 минг квадрат/метр шебен (10 та янги иш ўринлари), “Анвар Замон Нур” МЧЖнинг йиллик қуввати 200 минг квадрат/метр темир-бетон маҳсулотлари (35 та янги иш ўринлари), “Сохтомон” МЧЖнинг йиллик 4,5 минг квадрат/метр йўлаклар учун плиткалар (6 та янги иш ўринлари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 августдаги “2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

Ноозиқ-овқат молларини ишлаб чиқарилишини ошириш, рақобатбардош юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитиш, тайёр ноозиқ-овқат молларини ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарини ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни кўзда тутилган.

Қарорга асосан корхоналар томонидан 1681,2 тонна ип-калава ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 113,9 фоизга (режа 1475,5 тонна), 2530,4 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 110,7 фоизга (режа 2285,6 минг дона), 171,6 минг дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб режага нисбатан 1,3 марта (режа 123 минг дона), 185,4 минг жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 100,6 фоизга (режа 184,3 минг жуфт), 1154,8 минг квадрат/метр ипак мато ишлаб чиқарилиб режага нисбатан 103,3 фоизга (режа 1118,3 минг квадрат/метр), 668,6 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 2,5 баробарга (режа 242,3 минг жуфт) бажарилган.

 

Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Январь-март ойларида 1,1 трилион сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати 111,6 фоизни ташкил этди. Шундан қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар 260,6 миллиард сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 105,4 фоизни, хизматлардаги улуши 22,9 фоизни ташкил этди.

Хизматлар ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ошишига, асосан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 133,4 фоизга, компьютерли программалаштириш хизматларининг 113,3 фоизга, молия хизматларининг 122 фоизга, транспорт хизматларининг 109,5 фоизга, қурилиш хизматларининг 114 фоизга, технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларининг 113,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг 111,7 фоизга, туристик хизматларнинг 113,6 фоизга, савдо ва умумий овқатланиш хизматларининг 112,6 фоизга, маиший хизматларнинг 112,6 фоизга, таълим хизматларининг 102,9 фоизга, соғлиқни сақлаш хизматларининг 107,7 фоизга, қишлоқ хўжалик соҳасидаги хизматларнинг 117,2 фоизга ва бошқа хизматларнинг 103,3 фоизга ошиши сабаб бўлди.

2014 йилда ташкил этилиши лозим бўлган 176 та хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрнига, 197 та шохобча, жумладан, 55 та савдо шохобчалари, 24 та умумий овқатланиш шохобчалари, 3 та маиший хизмат шохобчалари, 5 та модалар ателъеси, 5 та пойабзал таъмирлаш шохобчалари, 25 та сартарошхона, 5 та фотасалон, 75 та бошқа маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этилиб, уларда 589 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида соҳага “Микрокредитбанк” ОАТБ томонидан 583 миллион сўмлик (шундан 368,4 миллион сўм қишлоқ жойларга) имтиёзли кредит ресурслари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 590 миллион сўмлик (шундан 372,8 миллион сўм қишлоқ жойларга) кредитлар ажратилди ва унинг эвазига 91 та, шундан қишлоқ жойларда 55 та янги иш ўринлари яратилди.

4. Чакана савдо айланмаси. Савдонинг чакана товар айланиш ҳажми             1,2 трилион сўмни (ўтган йилга нисбатан 114,9 фоиз) ташкил қилди.

Норасмий савдо ўтган йилга нисбатан 117,4 фоизни, ташкилий савдо 115,2 фоизни, бозорлар савдоси 111,4 фоизни ташкил этди. Чакана товар айланиши аҳоли жон бошига 332,7 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 105,6 фоизга кўп бўлди.

 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган 2015 йил 2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,2 фоизни ташкил этди.

Барча тоифадаги хўжаликларда сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми 2,7 минг тоннани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108 фоизни, мева 0,2 минг тоннани (125,6 фоиз), гўшт 52,2 минг тоннани (105,9 фоиз), сут 231,2 минг тоннани (105,9 фоиз), тухум 211,9 миллион донани (114,7 фоиз) ва балиқ 83 тоннани (145,6 фоиз) ташкил қилди.

Фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари сони йириклаштириш натижасида 10491 тани ташкил этди ва уларга 527,1 минг гектар ер майдони ажратилиб, ишловчилар сони 113,5 минг кишига етди. 1-чорак якуни билан ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 5,5 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келди (2014 йилда 5,4 фоиз).

Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари сони 511 151 тани ташкил этди, шулардан юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликлари сони 475 нафарни ташқил қилмоқда, уларга 90,9 минг гектар (100 фоиз) ер майдони ажратиб берилган.

Чорвачилик соҳасида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 1373,8 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,7 минг бошга ошди, сигирлар бош сони 625,8 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 минг бошга ошиб, ўсиш суръати 101,4 фоизга, қўй ва эчкилар бош сони 2194,2 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,4 минг бошга ошиб, ўсиш суръати 105,3 фоизга бажарилди.

Вилоят ҳокимининг 2015 йил 19 январдаги “Вилоятда 2015 йил мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини ташкал этиш тўғрисида”ги йиғилиш қарорини бажариш юзасидан 30 та лойиҳа бўлиб, шундан 3 та гўшт маҳсулотларини қайта ишлайдиган, 9 та сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган ҳамда 18 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ташкил қилиш белгиланган, 1-чорак якуни билан битта мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхона ташкил қилинди. Натижада 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Интенсив ва томчилатиб суғориш усули билан 1480 гектар майдонга боғ барпо этиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 1968 гектар (133 фоиз) майдонга 4137 минг туп интенсив боғ кўчатлари экилди.

1 та музхона, 1 та иссиқхона, 5 та қорамолчилик, 1 та қўйчилик, 3 та паррандачилик, 6 та балиқчилик, 4 та асаларичилик хўжаликлари ташкил қилинди. Лойиҳанинг умумий қиймати 7026 миллион сўмлик маблағлар амалга оширилиб, натижада 116 та янги иш ўринлари яратилди. Ташкил этилган қорамолчилик хўжаликлари учун 20 бош қорамол, 5 минг бош парранда, 125 қути асалари оилалари ҳамда 6 гектар сунъий ҳавзалар балиқ боқиш учун ер майдонлари ташкил қилинди.

Шунингдек, вилоят аҳолисининг мева-сабазвот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини йил давомида таъминлаш ва аҳолига сархил мева-сабзавотлар етказиб бериш мақсадида 1 та иссиқхона (лойиҳа қиймати 2750 миллион сўм) ташкил этилди. Натижада 45 та иш ўринлар яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги “2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган замонавий сиғимлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш борасида шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида.

2015 йилда умумий қиймати 7,6 миллиард сўмлик 11 та лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий дастур тасдиқланган. Бунинг натижасида 5200 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини музхоналарда сақлаш имкони яратилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларининг 1,9 миллиард сўм ва корхоналарнинг 5,6 миллиард сўм маблағларидан молиялаштирилиш мўлжалланган.

2015 йил биринчи чорак якуни билан 1 та лойиҳа ишга туширилди. Жумладан, Самарқандда "Кристал Бизнес Стил" МЧЖ (1250 тонна) корхонаси томонидан музлаткичли камералар қуриб битказилди ва туман ҳокимлиги томонидан лойиҳага фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссияларининг хулосаси олинди ва бунинг натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилди.

Ишга туширилган ушбу лойиҳага 1,4 миллиард сўмлик маблағ корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилди.

 

КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Умумий ҳолат. Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг сони 15590 тага етди. Кичик бизнес субъектлари ҳамда кичик тадбиркорларга 19 та (11,3 минг квадрат/метр) фаолият кўрсатмаётган бўш турган майдонлар ижарага берилди.

Кичик бизнес субъектларига 220,3 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди. Шу жумладан, қисқа муддатли кредитлар 70,5 миллиард сўмни, узоқ муддатли кредитлар эса 149,8 миллиард сўмни ташкил қилди.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 44,3 фоизни, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги улуши 94,8 фоизни, қурилиш ишларида 35,6 фоизни, чакана савдо айланмасида 71,3 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатишда 55,7 фоизни ташкил қилди.

 

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНИШИ

Демография. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 3527,3 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Республика аҳолисининг 11,3 фоизини ташкил қилади.

Умумий аҳолидан 1340,1 минг киши (38 фоиз) шаҳарларда, 2187,2 минг киши (62 фоиз) қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Меҳнат ресурслари сони 2026,3 минг кишини ташкил этади. Меҳнат ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳоли 2018,2 минг кишини ташкил этиб, меҳнат ресурсларидан иқтисодий фаол аҳоли 1481,7 минг кишини, иқтисодиётда банд аҳоли 1399,2 минг кишини ташкил этди.

Аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурига асосан шаҳар, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 7,4 минг киши иш сўраб мурожаат қилиб, дастурда белгиланган топшириқ 91,8 фоизга бажарилди. Аҳолини ишга жойлаштириш бўйича топшириқ 95,8 фоизга бажарилиб, 7,1 минг киши ишга жойлаштирилди, 87 киши қайта ўқитилиб, топшириқ 69 фоизга бажарилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 189 киши жалб қилиниб, топшириқ 84,8 фоизга бажарилди. Бўш иш ўринлари сони 3878 тани ташкил этди.


Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 719 Кб)

2015 йил январ-март ойи якунларида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 362 Кб)


Охирги ўзгариш: 05/08/2015 05:32 Кўрилганлиги: 980
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1354 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (86%)
Кўриб чиқилмоқда: 185 (14%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг