Бош саҳифа / Вилоят ҳақида / Иқтисодий кўрсаткичлар / 2015 йилнинг биринчи ярмида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

2015 йилнинг биринчи ярмида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида

2015 йилнинг биринчи ярмида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва ислоҳотларнинг бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан жорий йилнинг 16 январида ҳукумат мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда шу йил 29 январь куни Самарқанд вилояти фаолларининг йиғилишида кўрсатилган муаммолар ва вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги натижалар, мавжуд камчиликлар ва имкониятлар билан ифодаланади.

2015 йилга белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини рақобатбардошлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жихатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашга қаратилган вазифа ва тадбирларнинг амалга оширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Айниқса, хусусий бизнес учун мумкин қадар қулай шарт-шароит яратиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш бўйича қилинган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳар бир тармоқда изчил иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин бўлди.

МАКРОИҚТИСОДИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 4,3 трлн. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 110,5 фоизни ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 1,2 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,4 фоизга ўсди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,4 трлн. сўмни ёки 114 фоизни, белгиланган прогноз (112,5 фоиз) 1,5 бандга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 1,3 трлн. сўмни ёки 106,2 фоизни, чакана товар айланмаси                  2,7 трлн. сўмни ёки 112,6 фоизни, капитал қўйилмалар 1,3 трлн. сўмни ёки 102,3 фоизни, қурилиш пудрат ишлари 963,8 млрд сўмни ёки 111,1 фоизни ташкил этиб, 0,7 бандга, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 1,7 трлн. сўмни ёки 106,5 фоизни, жами хизматлар ҳажми 2,5 трлн. сўмни ёки ўсиш суръати 114 фоизни ташкил қилиб, белгиланган прогноз (113,4 фоиз) 0,6 бандга ошишига эришилди.

2. Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати. Молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов интизоми ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет даромадлари 481,7 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган бюджет даромадлари прогнози 117,1 фоизга бажарилди ва Республикадан маҳаллий бюджет харажатларини қоплаш учун дотация олинмади ва туманларга харажатларни қоплаш учун вилоят бюджетидан дотация ажратилмади.

Маҳаллий бюджетга солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар тушуми 481,7 млрд сўмни (ўтган йилга нисбатан 117,1 фоиз) ташкил этиб, шундан 222,6 млрд сўми тўғри солиқлар (114,6 фоиз), 145,5 млрд сўми эгри солиқлар (115,6 фоиз) ва 92,6 млрд сўми жами ресурс тўловлари тушумлари (124,6 фоиз)ни ташкил этиб, маҳаллий бюджет олдидаги боқиманда қарзлар вилоят бўйича 21,9 млрд сўмни ташкил этди. Қарздорлик Самарқанд шаҳрида 9 млрд, Оқдарё туманида 1,5 млрд, Самарқанд туманида 1,2 млрд, Пастдарғом туманида 2 млрд, Булунғур туманида 2 млрд, Ургут туманида 1,2 млрд ва Пайариқ туманида 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Дебитор-кредитор қарздорлик.

Ўтган даврда вилоят бўйича жами дебитор қарздорлик 2 трлн 869 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 124,2 фоизга кўпайган. Шундан муддати ўтган дебиторлик қарздорликлар 36,9 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 125,3 фоизга кўпайган.

Жумладан, муддати ўтган дебитор қарзлар йил бошига нисбатан Самарқанд шаҳрида 30,9 млрд сўмни, Каттақўрғон шаҳрида 696,5 млн сўмни ташкил этди. Дебитор қарздорликлар Самарқанд шаҳрида 1 трлн 823,7 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 6,6 фоизга, Пастдарғом туманида 63 млрд 526,2 млн сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 21,3 фоизга, Каттақўрғон шаҳрида 4 млрд 593,4 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 23,4 фоизга, Каттақўрғон туманида 1 млрд 608,7 млн сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 21,3 фоизга, Нарпай туманида 10 млрд 511,6 млн сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,3 мартага ва Нуробод туманида 29 млрд 610,9 млн сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,2 мартага ошганлиги кузатилди.

Ҳисобот даврида вилоят бўйича кредитор қарздорлик 2 трлн 869,7 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 7,3 фоизга ошган, шу жумладан муддати ўтган кредитор қарздорликлар эса 36,8 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 6,8 фоизга кўпайган.

Муддати ўтган кредитор қарзлар йил бошига нисбатан Самарқанд шаҳрида 1,1 бандга кўпайиб 33,7 млрд сўмни ташкил этган.

Кредитор қарздорликлар Самарқанд шаҳрида 2 трлн 342,1 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 19,1 фоизга, Оқдарё туманида 39,5 млрд сўмни ёки 1,1 мартага, Нуробод туманида 36,4 млрд сўмни ёки 7,3 фоизга, Пайариқ туманида 16,3 млрд сўмни ёки 2,6 фоизга ошган.

ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ РЕАЛ СЕКТОР ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИШИ

Инвестиция сиёсати. Барча молия манбалари ҳисобидан 1,3 трлн. сўм капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,3 фоиз ўсишга эришилди. Ўзлаштирилган капитал маблағларнинг 41,6 млрд сўми давлат бюджети, 152,1 млрд сўми бюджетдан ташқари фондлар, 8,9 млрд сўми хорижий инвестициялар ва кредитлар, 164,2 млрд сўм банк кредитлари, 683,6 млрд сўми аҳоли маблағлари, корхона ва ташкилотлар маблағи 242,5 млрд сўм ҳисобига тўғри келди.

Пудрат ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 963,8 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,1 фоиз ўсишга эришилди.

Ҳисобот даврида барча манбалар ҳисобидан 1270,5 минг м2 турар-жойлар биноларининг қурилиши белгиланган, 315 км ичимлик суви ва 84,2 км табиий газ тармоқларининг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 681,2 минг м2 турар-жойлар фойдаланишга топширилди ва йиллик режа 53,6 фоизга, шунингдек, 195,8 км ичимлик суви ва 45,9 км табиий газ тармоқлари фойдаланишга топширилиб, йиллик режа мос равишда 62,2 ва 54,5 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил инвестиция дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича
МАЪЛУМОТ

Умумтаълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 92 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, шундан;

- умумтаълим мактаблари учун 44,9 млрд. сўм (7 та 2007 ўқувчи ўринли мактабларни янги қурилиш, 44 та 7824 ўқувчи ўринли умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ва 5 та умумтаълим мактабларини капитал таъмирлаш);

- касб-ҳунар коллежларни қуриш, реконструкция қилиш, уларга ётоқхоналар қуриш ҳамда капитал таъмирлаш учун 16,2 млрд. сўм (1 та коллежга устахона қуриш, 2 та коллежга 18х30 ҳажмли спорт зал қуриш, 2 та коллеж реконструкция 11 та коллежни капитал таъмирлаш)

- Соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун 30,8 млрд. сўм (Нуробод, Нарпай, Ургут ва Тайлоқ туманларида туман тиббиёт бирлашмалари, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасини реконструкция қилиш, Самарқанд шахридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги марказий кўп тармоқли поликлиникасини, Самарқанд шаҳридаги 12-сонли оилавий поликлиникаси реконструкция қилиш, вилоят руҳий касалликлар шифохонасини капитал таъмирлаш)

- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 3,8 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Артезиан қудуқлари ва ичимлик суви тармоқлари қурилишида 7669,5 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 86,2 фоиз, соҳил бўйлари иншоот (дамба)ларини мустаҳкамлаш учун 1237,9 млн сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 61,9 фоиз, умумтаълим мактабларини қуриш реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 45048,1 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 100,3 фоиз 25 та 3658 та ўқувчи ўринли мактаблар, касб-ҳунар коллеж, академик лицейларни реконструкция ва капитал таъмирлашда 14510,4 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 89,6 фоиз бажарилиши натижасида 1 та 240 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллеж фойдаланишга топширилди, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш учун 20330,6 млн сўм маблағ сарфланиб, йиллик режа 66,1 фоиз, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Республика фонди ҳисобидан 1697,1 млн сўм маблағ ўзлаштирилиб, йиллик режа 44,7 фоизга бажарилди.

2015 йилда халқаро, давлат аҳамиятидаги ҳамда хўжаликлараро қишлоқ йўлларни таъмирлаш тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Вилоятда йўл дастурига киритилган 4 та Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини жорий таъмирлашга учун 56,9 млрд сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 26,9 млрд сўм маблағ сарфланиши натижасида йиллик режа 47,5 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2015 йил дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ

2015 йилда 222,3 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилиб, 1235 та намунавий уй-жойлар қурилиши мўлжалланган.

Натижада жами 1235 та (Булунғур туманида 40, Жомбой туманида 100, Иштихон туманида 80, Каттақўрғон туманида 74, Нарпай туманида 55, Нуробод туманида 28, Оқдарё туманида 155, Пайариқ туманида 52, Пастдарғом туманида 130, Пахтачи туманида 30, Самарқанд туманида 217, Тайлоқ туманида 125, Ургут туманида 121 ва Қўшработ туманида 28 та) намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

96,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, натижасида 293 та уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

САНОАТ

Саноат маҳсулотлари 2,4 трлн. сўмлик ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 114 фоизни (прогноз 112,5 фоиз), халқ истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,3 трлн. сўмни ёки ўсиш суръати 106,2 фоизни (прогноз 105,9 фоиз) ташкил этди. Ҳудудий тасарруфдаги саноат корхоналари томонидан 934,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 116,6 фоизни ташкил этди, белгиланган режа 3,1 бандга (ортиғи билан) бажарилди.

Ишлаб чиқарилган халқ истеъмол молларининг 39,9 фоизи (503,7 млрд сўм) озиқ-овқат маҳсулотларига ва 60,1 фоизи (759,3 млрд сўм) ноозиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг вилоят кўрсаткичи ўртача 668,8 минг сўмни, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўртача 357,9 минг сўмни ташкил этган.

Саноат маҳсулотлари таркибида ёғочни қайта ишлаш саноати 130,3 фоизни, машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръати 127,1 фоизни, ўрмон, қурилиш материаллари саноатида 127,1 фоизни, полиграфия саноати 125,3 фоизни, енгил саноатда 118,6 фоизни, ун-курпа ва комбикорма саноатида 113,5 фоизни, химия ва нефть химияси саноати 113 фоизни, микробиология саноати 109,3 фоизни,озиқ-овқат саноатида 104,3 фоизни, медицина саноати 103,9 фоизни электроэнергетика саноатида 102,9 фоизни, металлургия саноатида 100,5 фоизни, фарфор саноати 102,2 фоизни ва бошқа тармоқларда 107,3 фоизни ташкил қилди.

Саноатда бундай ўсишнинг асосий омиллари қуйидагилар билан изоҳланади:

- саноат соҳаси кўрсаткичининг 50,4 фоизини ташкил қилувчи 29 та асосий корхоналар “8 Март” масъулияти чекланган жамияти (177 фоиз), “Самарқанд автомобил заводи” масъулияти чекланган жамияти (139,4 фоиз), “Оқтош дон”АЖ (131,6 фоиз), “Ховренко” очиқ акциядорлик жамияти (106 фоиз), "JV MAN" қўшма корхонаси (121,1 фоиз), “Жума элеватор” масъулияти чекланган жамияти (131,4 фоиз), “Пульсар-Групп брэвери” қўшма корхонаси (127,1 фоиз), “Амин Инвест интернэшнл” қўшма корхонаси (108,8 фоиз), “Шердор плюс полиграф” масъулияти чекланган жамияти (126 фоиз) ва бошқа йирик корхоналарда ўтган йилга нисбатан юқори ўсишга эришилди.

Вилоятда 29 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлиб, жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 50,4 фоизни, кичик бизнеснинг улуши эса 49,6 фоизни ташкил этди. Шунга қарамасдан, ҳисобот даврида 3 та йирик саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш суръатлари пасайишига йўл қўйилди.

Жумладан, Самарқанд “Сигарет фабрикаси”да ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тўлиғича реализация қилинмаганлиги натижасида 95 фоизни, “Жомбой шароб” масъулияти чекланган жамиятида асосий харидорлар Россия давлатидан бўлиб, бугунги кунда тўловчанлик қобилияти тушиб кетган ва корхона маҳсулотини экспорт қилиш муаммоси вужудга келганлиги натижасида 39 фоизни ҳамда “Ингичка металс” қўшма корхонаси корхонаси Ўз.КТЖМ томонидан 130 минг доллар миқдорида қарздорлиги жорий йилнинг май ойида тўланганлиги сабабли ишлаб чиқариш кеч бошланиб, ўсиш суръати 40,5 фоизни ташкил этди.

2014 йилда ўтказилган VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасида иштирок этган ҳудудий корхоналар томонидан 34951.5 млн сўмлик 93 та шартнома имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 163 фоизни ташкил этди.

VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг ҳудудий корхоналар томонидан 9894,5 млн сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган бўлиб, белгиланган режага нисбатан 101 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги “2014-2016 йилларга тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” қарори ижроси бўйича
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги, 2015йил 11 февралдаги ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисидаги қарорларига мувофиқ вилоятнинг 5 та ҳудудидан 24 та корхона томонидан 61 та лойиҳаси амалга оширилиши ва жорий йилда улар томонидан 288 млрд сўм маҳсулот ишлаб чиқариш режаси белгиланган.

Шундан, Самарқанд шаҳридан 11 корхона 17 та (152,9 млрд сўм), Булунғур туманида 1та корхона 3та (62,4 млрд сўм), Жомбой туманида 2 та корхона 2 та (3,8 млрд сўм), Самарқанд туманида 1та корхона 12та (2,5 млрд сўм), Пастдарғом туманида 1та корхона 9та (0,2 млрд сўм) ва Ургут туманидан 9 та корхона 18 та (66,2 млрд сўм) лойиҳалари билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.

Дастурдаги 19 та корхонанинг 43 та лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш режалари 96,3 млрд сўм белгиланган бўлиб, 6 ой давомида улар томонидан 92,4 млрд сўм маҳсулот ишлаб чиқарилган ва белгиланган режа 96 фоизга бажарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 43 млрд сўмни ташкил этиб, 370,5 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Иқтисод қилинган валюта миқдори 7,4 млн долларни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш мобайнида 244 та янги иш ўринлари яратилди.

Белгиланган прогноз кўрсаткичлар 3 та корхонанинг 3 та лойиҳаси, жумладан, “Идеал электролюкс” масъулияти чекланган жамияти, “Самарқанд бурғу асбоби” АЖ ва “Сам Силвер Пласт” қўшма корхонасиси 1 тадан лойиҳалари бўйича белгиланган режалари бажарилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 августдаги “2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида

Ноозиқ-овқат моллари ишлаб чиқарилишини ошириш, рақобатбардош, юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитиш, тайёр ноозиқ-овқат молларини ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш кўзда тутилган.

Қарорга асосан корхоналар томонидан 2987,9 тонна ип-калава ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 103,7 фоизга (режа 2880 тонна), 4394,6 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 107 фоизга (режа 4107,8 минг дона), 398,6 минг дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 2 марта, 439,7 минг жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 142,5 фоизга (режа 308,6 минг жуфт), 1476,2 минг кв.м ипак мато ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 106,4 фоизга (режа 1387 минг кв.м), 4835,6 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 3,8 баробарга (режа 1259,7 минг жуфт) бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги қарорига асосан вилоятда 2011−2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини таъминлаш чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида

Дастур доирасида 2011-2015 йилларда жами 216 та лойиҳа киритилиб, шундан 216 тасида молиявий манбалари аниқланган ва амалга ошириш учун тайёр лойиҳалар бўлиб, жами 64 млн 921,4 минг доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 3962 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Дастур доирасида 53 минг долларлик 7 та лойиҳани амалга ошириш ва 74 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ўтган давр ичида 7 та (5 та ноозиқ-овқат ва 2 та озиқ-овқат товарлари) ишлаб чиқариш йўналишидаги инвестицион лойиҳаларга 1247 минг долларлик инвестиция йўналтирилди ва натижада 74 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан,

Оқдарё туманида “Кутбинисо Рухшона Забона” хусусий корхонаси йиллик қуввати 5 минг.дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;

Самарқанд туманида “Файзи” хусусий корхонасининг йиллик қуввати 30 тонна қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси;

Нарпай туманида “Зарафшон” хусусий корхонасининг йиллик қуввати 12 млн дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси;

Самарқанд туманида “Тикланиш СЖХ” масъулияти чекланган жамияти корхонаси томонидан йиллик қуввати 300 комплект замонавий уй-рўзғор ҳамда идоралар учун мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 октябрдаги "2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури" лойиҳасини маъқуллаш ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилиш баёнига мувофиқ қиймати 576,6 млрд сўмга (ш.ж. 26,1 млн долларлик чет эл инвестициялари) тенг бўлган жами 406 та лойиҳани амалга ошириш ва 12366 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

2015 йилда қиймати 595,8 млрд сўмга (ш.ж. 23,2 млн долларлик чет эл инвестициялари) тенг бўлган жами 417 та лойиҳани амалга ошириш ва 12443 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг январ-июн ойларида қиймати 70,9 млрд сўмга (ш.ж. 665 минг долларлик чет эл инвестициялари) тенг бўлган жами 150 та лойиҳани амалга ошириш ва 1880 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда қиймати 73,5 млрд сўм (ш.ж. 37,8 млрд сўм корхонанинг ўз маблағи, 32 млрд сўм банк кредити ва 1,3 млн долларлик чет эл инвестициялари)га тенг бўлган жами 158 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 2031 та (иш ўринлари прогнозга нисбатан 108 фоиз) янги иш ўринлари яратилди.

Лойиҳаларнинг тармоқлар кесимида амалга оширилиши: таҳлил қилинганда, жами 159 та лойиҳалар амалга оширилиб, шулурдан: 67 таси (41,8 фоиз) қурилиш материаллари, 42 таси (26,4 фоиз) озиқ-овқат маҳсулотлари, 21 таси (13,3 фоиз) енгил саноат, 7 таси (4,4 фоиз) кимё ва нефткимё саноати, 17 таси (10,7 фоиз) мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 2 таси (1,3 фоиз) терини қайта ишлаш ва чарм-пойафзал маҳсулотлари, 1 таси (0,6 фоиз) машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 1 таси (0,6 фоиз) фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ҳудудлар кесимида режалаштирилган лойиҳалардан Тайлоқ туманига 24 та (15,2 фоиз), Самарқанд шаҳрига 17 та (10,8 фоиз), Қўшработ туманига 17 та (10,8 фоиз) Каттақўрғон туманига 16 та (10,1 фоиз), Пайариқ ва Самарқанд туманларига 15 тадан (9,5 фоиз), Каттақўрғон шаҳрига 14 та (8,9 фоиз), Иштихон туманига 8 та (5,1 фоиз), Нарпай ва Ургут туманларига 7 тадан (4,4 фоиз), Булунғур туманига 5 та (3,2 фоиз), Жомбой ва Нуробод туманларига 4 тадан (2,5 фоиз), Пастдарғом туманига 3 та (1,9 фоиз), ва Пахтачи ва Оқдарё туманларига 1 тадан (0,6 фоиз), тўғри келмоқда.

Жумладан, Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида "Булунғур Сандвик" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 500 тонна мева-сабзавотларни саралаш линияси ташкил этиш (20 та иш ўрни), "Гулнозабону Престиж" масъулияти чекланган жамиятининг нон ва нон маҳсулотлари йиллик қуввати 100 тонна ва қандолатчилик маҳсулотлари йиллик қуввати 50 тонна (20 та иш ўрни), "Боғибаланд музқаймоқ" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 50 тонна музқаймоқ ишлаб чиқаришни кенгайтириш (30 та иш ўрни), ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Енгил саноат. “КREATIV-PROGRESS” хусусий корхонасининг йиллик қуввати 65 минг дона тайёр тикув маҳсулотлари (20 та иш ўрни), "Жумабозар девелопмент" масъулияти чекланган жамиятининг йилик қуввати 5,4 минг дона кастюм-шим (10 та иш ўрни), "Озоджон Юсуф" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 100 минг дона тайёр-тикувчилик маҳсулотлари (20 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Кимё ва нефт-кимё саноати. "Джумаев Теша боғлари" фермер хўжалиги негизида йиллик қуввати 50 тонна полиэтиленли қутилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (15 та иш ўрни) ва "Сам Карпет Текстиль" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 1,2 минг тонна полипропилен ипи маҳсулотлари (16 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари;

Қурилиш ва пардозбоп материаллар. "Анвар Замон Нур" масъулияти чекланган жамиятининг 2,5 минг м.куб. темир-бетон маҳсулотлари (35 та иш ўрни), "Жомбой жавоҳири" қўшма корхонасининг йиллик қуввати 40 минг тонна гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (40 та иш ўрни), "Мадина зар тур" масъулияти чекланган жамиятининг йиллик қуввати 2,5 минг кв.м. акфа эшик ва ром маҳсулотлари (8 та иш ўрни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

ХИЗМАТЛАР ВА СЕРВИС СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Вилоятда жами 2,5 трлн. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати 114 фоизни (прогноз 113,4 фоиз) ташкил этди.

Шундан қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар 556,5 млрд сўмни, ўсиш сурати ўтган йилга нисбатан 115,4 фоизни, жами хизматлардаги улуши эса 22,1 фоизни ташкил этди.

Хизматлар ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ошишига, асосан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 125 фоизга (прогноз 134), компьютерли программалаштириш хизматларининг 114,4 фоизга (прогноз 113,7 фоиз), молия хизматларининг 121,6 фоизга (прогноз 122,6 фоиз), транспорт хизматларининг 111,4 фоизга (прогноз 111,4 фоиз), қурилиш хизматларининг 115,4 фоизга (прогноз 114,3 фоиз), технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларининг 114,1 фоизга (прогноз 113,6 фоиз), қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларининг 123 фоизга (прогноз 112,8 фоиз), туристик хизматларнинг 114 фоизга (прогноз 113,2 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш хизматларининг 114,5 фоизга (прогноз 114,2 фоиз), маиший хизматларининг 114,4 фоизга (прогноз 114,3 фоиз), таълим хизматларининг 113,8 фоизга (прогноз 104,2 фоиз), соғлиқни сақлаш хизматларининг 108,4 фоизга (прогноз 112,2 фоиз), қишлоқ хўжалик соҳасидаги хизматларининг 126,9 фоизга (прогноз 117,8 фоиз), ва бошқа хизматларнинг 108,3 фоизга (прогноз 104,5 фоиз) ошиши сабаб бўлди.

Жами 482 та лойиҳалар амалга оширилиб 1626 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида амалга оширилган лойиҳаларни таҳлил қилганда, жами 482 та лойиҳалар (режа 426 та) амалга оширилиб, шулардан 203 таси (режа 179 та) савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 143 таси (режа 126 та) маиший хизматлар, 36 таси (режа 31 та) қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари, 20 таси (режа 19 та) молия хизматлари, 10 таси (режа 9 та) соғлиқни сақлаш хизматлари, 69 таси (режа 61 та) алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари, компьютер дастурлаштириш хизматлари, транспорт хизматлари (логистик хизматлар билан бирга), қурилиш хизматлари, технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари, туристик хизматлар (мехмонхона хизматлари билан бирга), таълим хизматлари, қишлоқ хўжалиги хизматлари, бошқа хизматларни ташкил қилди.

4. Чакана савдо айланмаси. Вилоятда савдонинг чакана товар айланиш ҳажми жами 2689,5 млрд сўмни, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари 112,6 фоизни ташкил қилди.

Йирик корхоналар савдоси ўтган йилга нисбатан 99,3 фоизни, ноташкилий савдо 109,5 фоизни, жами кичик тадбиркорлар савдоси 115,9 фоизни ташкил этди.

Вилоятда чакана товар айланиши аҳоли жон бошига 762,1 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 121,3 минг сўмга ошди.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган 2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,5 фоизни ташкил этди.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида дон ишлаб чиқариш ҳажми 531,3 минг тоннани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 фоизни, картошка 276, минг тоннани (109,7 фоиз), сабзавот 255,7 минг тоннани (107,8 фоиз), полиз 11,1 минг тоннани (107,5 фоиз), мева 88,3 минг тоннани (110 фоиз), узум 1,5 минг тоннани (110,3 фоиз), гўшт 118,7 минг тоннани (106,3 фоиз), сут 532,4 минг тоннани (106,9 фоиз), тухум 496,1 млн донани (113,7 фоиз), асал 108 тоннани (116,1 фоиз), балиқ 276 тоннани (123,2 фоиз) ташкил қилди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари сони йириклаштириш натижасида 10278 тани ташкил этиб ва уларга жами 520,8 минг гектар ер майдони ажратилиб, ишловчилар сони 115,1 минг кишига етди. Ишлаб чиқарилган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 22,7 фоизи фермер хўжаликлари ҳисобига тўғри келмоқда, (2014 йилда 22,7 фоиз).

Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари сони 511151 тани ёки 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 100 фоизни ташкил этмоқда, шулардан юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликлари сони 405 нафарни (57,6 фоиз) ташкил қилмоқда, уларга 90,9 минг гектар ер майдони ажратиб берилган.

Вилоятда барча тоифадаги хўжаликларда дон ишлаб чиқариш ҳажми 531,3 минг тоннани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўлиқ бажарилган бўлсада, лекин айрим туманларда дон ишлаб чиқариш бажарилмасдан қолмоқда, Жумаладан; Нуробод туманида ўтган йилга нисбатан 31 тоннага, Пастдарғом 112 тоннага ва Пайариқ 2724 тоннага кам маҳсулот етиштирилган.

Чорвачилик соҳасида барча тоифадаги хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони вилоят бўйича 1432,7 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,2 минг бошга ошди. Сигирлар бош сони 645,5 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

7 минг бошга ошди, ўсиш суръати 101,1 фоиз, қўй ва эчкилар бош сони 2160,2 минг бошни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,7 минг бошга ошди, ўсиш суръати 105,6 фоизга бажарилган.

Вилоятда гўшт ишлаб чиқариш 118,7 минг тонна (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,3 фоиз), шундан Каттақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги корхоналарида 379 тоннага (80,3 фоиз), Пахтачи туманида 40,7 тоннга (51 фоиз), Пайариқ туманида 42,6 тоннга (39,6 фоиз), Самарқанд туманида 90 тоннга (97,6 фоиз) ва Ургут туманида 7 тонна (26 фоиз)га кам маҳсулотлар етиштирилган.

Вилоят ҳокимининг 2015 йил 19 январдаги “Вилоятда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда озиқ-овқат лойиҳаларини ташкил этиш тўғрисида”ги йиғилиш қарорини бажариш юзасидан 30 та лойиҳа бўлиб, шундан 3 та гўшт маҳсулотларини қайта ишлайдиган, 9 та сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган ҳамда 18 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ташкил қилиш белгиланган, 1 ярим йиллик якуни билан жами 6 та лойиҳа (3 та мева-сабзавот ва 3 сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари) ташкил қилинди. Натижада 160 та иш ўрни яратилди.

Вилотятда интенсив технологиялар асосида янги боғ ва токзорларни ташкил қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, жумладан режада белгиланган 493 гектар интенсив боғ барпо қилиш режаси тўлиқ бажарилди.

26 та қорамолчилик (топшириққа нисбатан 130 фоиз), 15 та паррандачилик (136,4 фоиз), 26 та балиқчилик (113 фоиз), 25 та асаларичилик хўжаликлари ташкил этилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 55769 млн сўмлик малағлар амалга оширилиб, натижада 1039 та янги иш ўринлари яратилди.

Ташкил этилган қорамолчилик хўжаликлари учун 875 бош қорамол, 319 минг бош парранда, 860 қути асалари оилари ҳамда 30 гектар сунъий ҳавзалар балиқ боқиш учун ер майдонлари ташкил қилинди.

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ

Вилоятда 174 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари тузилган бўлиб, улар вилоятдаги мавжуд 1587 та кўп хонадонли уй-жойлардан 1436 та уйларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ширкатларга 4824,8 минг м2 кўп қаватли уйлар атрофидаги ер участкалари ажратиб берилган.

Аҳоли хонадонларига 1830 та газ, 4261 та совуқ сув ҳисоблагичлари ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жами хўжалик субъектларига 31403 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 23985 дона ҳисоблагич ўрнатилган (режа 76,4 фоизга бажарилган), “Самарқанд электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти трансформатор пунктларига 12516 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 1296 дона ҳисоблагичлар ўрнатилган (режа 10,4 фоизга бажарилган), маиший хизмат кўрсатиш истеъмолчиларига 386187 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 178378 дона ўрнатилган (режа 46,2 фоизга бажарилган), “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналари бўйича режада 574 дона ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, амалда режа тўлиқ бажарилган.

Ичимлик суви ва канализация бўйича жами дебитор қарздорлик 9879 млн сўмни ташкил этиб, йил бошидан 817 млн сўмга камайган. Шундан аҳоли дебитор қарздорлиги 6708,3 млн сўмни ташкил этиб, 588,4 млн сўмга камайган. Вилоят бўйича жами қарздорлик камайганлигига қарамасдан, айрим шаҳар ва туманларда ошиб бормоқда.

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ҳудудий экспорт: Вилоятда жорий йилнинг январ-июн ойлари учун экспорт прогнози 143 млн 299,8 минг доллар бўлиб, ўтган давр ичида ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан ҳақиқатда 194 млн 142,4 минг долларлик ёки прогнозга нисбатан 50 млн 482,6 минг долларга кўп маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди.

Хусусан, прогнозга нисбатан саноат маҳсулотлари экспорти 56,6 фоизга (прогноз 21,7 млн доллар ҳақиқатда 12,3 млн доллар ёки 9,4 млн долларга кам), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 134,8 фоизга (прогноз 101,5 млн долл ҳақиқатда 136,8 млн долл ёки 35,3 млн долларга кўп) ва хизматлар 277 фоизга бажарилди.

Шу билан бирга, 6 ойлик топшириқ Иштихон туманида 85,6 фоизга, Самарқанд шаҳрида 48,5 фоизга, Булунғур туманида 40,6 фоизга ва Тайлоқ туманида 24,4 фоизга бажарилган бўлса, ҳисобот даврида Нуробод туманида экспорт амалга оширилмади.

Экспортга қўшимча корхона, янги товарлар, мева-сабзавот ва бошқа имкониятларни кенгроқ сафарбар этиш:

Жорий йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган маҳсулотлар экспорти таркибида тайёр маҳсулотларнинг улуши 72,8 фоизни ташкил этиб, ҳисобот даврида экспорт ҳажмини кўпайтириш қўшимча 11 та янги саноат корхоналари экспорт фаолиятига жалб қилинди

Жумладан, “Лифт гроуп” масъулияти чекланган жамияти (лифт ва лифт эҳтиёт қисмлари), "Самарканд бах текстиль" масъулияти чекланган жамияти (бахмал матоси), "Азия Латекс" масъулияти чекланган жамияти (полипропилен ип-калава), "Ўсимлик шифо нур" масъулияти чекланган жамияти (қизилмия илдизи), "Ўзбиокомбинат" қўшма корхонаси (ветеринария перепаратлари), "Миронқул строй сервис" масъулияти чекланган жамияти (махсус сэндвич панеллар, паррандачилик мажмуаси конструкцияси), “СамПромХолод” масъулияти чекланган жамияти (интенсив боғ кўчатлари), “Жомбой текс” масъулияти чекланган жамияти (газлама), “Амина голд инвест” масъулияти чекланган жамияти (бахмал матоси) ва “Сам Тош Гранит” масъулияти чекланган жамияти (гранит)).

Шунингдек, вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар Россия, Қозоғистон, Туркия, Латвия, Украина, Молдова, Туркманистон, АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея Республикаси каби давлатларга экспорт қилиниб, экспорт географияси Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Голландия мамлакатлари ҳисобига кенгайтирилди.

Бундан ташқари, ҳудудий корхоналар томонидан жами 35 турдаги саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, шундан 7 турдаги янги товарлар номенклатураси ўзлаштирилди (Мисол учун, ветеренария препаратлари, лифт ва лифт эҳтиёт қисмлари, латекс елими, бахмал матоси, миллий оёқ кийимлари, сендвич панел, қуруқ аралашмалар ва ҳ.к).

Шунингдек, жорий йилнинг 1-ярим йиллик режасига кўра барча туманлардаги фермер хўжаликлари ва агрофирмалар томонидан вилоятда етиштирилган 101,5 млн долларлик ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга йўналтириш белгиланган бўлиб, ўтган давр ичида ҳақиқатда 136,8 млн долларлик ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди, белгиланган прогноз бажарилиши 134,8 фоизни ташкил этди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти

Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 249 тани шундан ҳозирги кунда фаолият кўрсатиб келаётган корхоналар 233 тани ва фаолият кўрсатмаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар 16 тани ташкил этмоқда.

КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналари 15913 тага етиб, ўтган даврнинг мос даврига нисбатан 107,8 фоизга ошган. Жами рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, саноат соҳасида 3446 та жами рўйхатдан ўтган корхоналарга нисбатан (21,7 фоиз)ни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1410 та (8,9 фоиз)ни, транспорт ва алоқа соҳасида 467 та (2,9 фоиз)ни, қурилиш соҳасида 1794 та (11,3 фоиз)ни, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5402 та (33,9 фоиз)ни ва бошқа соҳаларда 3394 та (21,3 фоиз) ни ташкил этди.

Шу билан бирга, 1258 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган. Жумладан, соҳалар бўйича таҳлил қилинганда саноатда 301 та, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида 88 та, транспорт ва алоқа соҳасида 29 та, қурилиш соҳасида 143 та, савдо ва умумий овқатланишда 377 та ва бошқа соҳаларда 320 тани ташкил этди.

Ушбу даврда тугатилган кичик тадбиркорлик субъектлари 448 тани ташкил этиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, саноатда 107 та, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида 29 та, транспорт ва алоқа соҳасида 8 та, қурилиш соҳасида 58 та, савдо ва умумий овқатланишда 166 та ва бошқа соҳаларда 80 тани ташкил этди.

Кичик бизнессубъектлари ҳамда кичик тадбиркорларга 1566 та (136,4 минг кв.м) фаолият кўрсатмаётган бўш турган майдонлар ижарага берилди.

Кичик бизнес субъектларига жами 501,7 млрд сўм микдорида кредитлар ажратилди. Шу жумладан қисқа муддатли кредитлар 160,5 млрд сўмни, узоқ муддатли кредитлар эса 341,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 46,9 фоизни, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотидаги улуши 98,3 фоизни, қурилиш ишларида 95 фоизни, чакана савдо айланмасида 70,6 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш 55,2 фоизни ташкил қилган.

ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНИШИ

Демография. Вилоятда доимий аҳоли сони 3543,2 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Республика аҳолисининг 11,3 фоизини ташкил килади.

Умумий аҳолидан 1346,4 минг киши (38 фоиз) шаҳарларда, 2196,8 минг киши (62 фоиз) қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Вилоятда меҳнат ресурслари сони 2024,9 минг кишини ташкил этади. Меҳнат ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳоли 2016,8 минг кишини ташкил этиб, меҳнат ресурслардан иқтисодий фаол аҳоли 1517,9 минг кишини, иқтисодиётда банд аҳоли 1431,5 минг кишини ташкил этди.

“Аҳолини иш билан таъминлаш” ҳудудий дастурига асосан шаҳар, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказларига 19,4 минг киши иш сўраб мурожаат қилиб, дастурда белгиланган топшириқ 98,6 фоизга бажарилди. Аҳолини ишга жойлаштириш бўйича топшириқ 101,1 фоизга бажарилиб, 18,6 минг киши ишга жойлаштирилди, 331 киши қайта ўқитилиб, топшириқ 91,9 фоизга бажарилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 621 киши жалб қилиниб, топшириқ 95 фоизга бажарилди. Бўш иш ўринлари сони 4964 тани ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарорининг Самарқанд вилоятида бажарилиши ҳақида
МАЪЛУМОТ

Вилоятда 47,2 минг янги иш ўринлари яратилиб, дастурда белгиланган топшириқ 104,1 фоиз (қишлоқ жойларда 38,8 минг иш ўрни топшириқ 104,8 фоиз) га бажарилди.

Аҳоли бандлигини ошириш учун мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари жами 6,6 мингтага (жами яратилган иш ўринларига нисбатан (14,1 фоиз), шундан саноатда 2,6 мингта (5,6 фоиз) , хизмат кўрсатиш ва сервис сохасида 1.6 мингта (3.5 фоиз), қишлоқ хўжалиги сохасида 1.1мингта (2.3 фоиз), ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобидан 1.3 мингта (2.8 фоиз). Бундан ташқари тижорат банкларнинг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлар хисобига 12,4 мингта (26,4 фоиз), якка тадбиркорларни ривожлантириш хисобига 5,2 мингта (11,1 фоиз), уй мехнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 12,3 мингта (26,1 фоиз), деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш 10,5 мингта (22,2 фоиз), янги иш ўринлари яратилди.

Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар ва болалар ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борсидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Вилоятнинг 3529 минг аҳолисига 44 та 11,6 минг ўринли шифохоналар, 421 та бир сменада 31,2 минг қатновга эга амбулатория-поликлиника муассасаларида 7677 та врачлар, 27580 та ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шифохоналарда 10 минг аҳолига тўғри келадиган беморлар ўрни 33,2 тани ташкил этади. Амбулатория поликлиникаларда 10 минг кишига қатнов 91 минг кишини, врачлар билан таъминланиш даражаси 21,9 тани, ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланиш даражаси эса 77,6 тани ташкил этмоқда.

Вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида 4 та туғруқ комплекси, болалар саломатлигини муҳофаза қилишда вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий–амалий марказининг Самарқанд филиали, болалар хирургия шифохонаси, шаҳар болалар шифохонаси, 4 та болалар поликлиникаси, 4 та оилавий поликлиника, туман марказий шифохоналарининг болалар бўлимлари ва 359 та қишлоқ врачлик пунктлари намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Узлуксиз таълимни ривожлантириш

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг бажарилиши бўйича вилоятда бирмунча ишлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим

20 июн ҳолатига вилоятда 64,6 минг ўринли 564 та мактабгача таълим муассасаларида 63,8 минг болалар тарбияланмоқда. Мактабгача таълим муассасаларида 4584 тарбиячилар ишламокда.

Мактабгача таълим муассасаларининг 287 таси замонавий биноларда жойлашган.

Ҳисобот даврида 1 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинади, 22 таси капитал таъмирланади.

Умумий ўрта таълим

Вилоятнинг 1230 та умумтаълим мактабларида 528,5 минг ўқувчига 46,4 минг нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда.

2014-2015 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфларини 54703 нафар ўқувчи тугатиб, улардан 3420 нафари академик лицейларга, 51283 нафари касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилинди.

Ҳисобот даврида 44 та 7714 ўқувчи ўринлри умумтаълим мактаблари реконструкция қилинди ва 5 та 3060 ўқувчи ўринли умумтаълим мактаблари капитал таъмирланди.

Мактабдан ташқари таълим

Ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга ўқувчиларнинг бўш вақтларидан оқилона фойдаланиш учун 32 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 42 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 17 та “Баркамол авлод” ижодиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими

Вилоятда 14 та 9195 ўқувчи ўринли академик лицейлар ва 161 та 108469 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежлари мавжуд.

Ушбу ўқув юртларида 183,8 минг талабалар ижтимоий, гуманитар, иқтисодий, тиббиёт, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш ва сервис йуналишидаги 110 та мутахассисликлар бўйича таълим олмоқдалар.

14 та академик лицейда 986 нафар олий маълумотли ўқитувчилар, 161 та касб-ҳунар коллежларида 12352 нафар ўқитувчилар ва 1604 та ишлаб чиқариш усталари таълим бермоқда.

Қувватларидан фойдаланиш коэффициенти академик лицейларда 1,3 тани, касб-ҳунар коллежларида 1,6 тани ташкил этмоқда.

2015-2016 ўқув йилида академик лицейларга 3420 ўқувчи, касб-ҳунар коллежларига эса 51283 ўқувчи ўқишга қабул қилинади.

2014-2015 ўқув йилида академик лицейларни 4032 ўқувчи битиради. 58086  касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 57072 киши ишга жойлаштирилади, 7396 киши (12,7 фоиз) олий уқўв юртларига ўқишга кириши кутилмоқда.

Ҳисобот даврида 5 та касб-ҳунар коллежлари реконструкция қилинади, 11 та касб-ҳунар коллежларида капитал таъмирлаш ишлари бажарилади.

Олий таълим

2015-2016 ўқув йилида вилоятнинг 6 та олий ўқув юртлари ва 2 та олий ўқув юртлари филиалларига 6274 нафар талаба қабул қилиниб, шундан бакалавриатурага 5823 та, магистратурага 451 та талаба қабул қилинади.

2013-2014 ўқув йилида олийгоҳларни 5991 та талаба тугатди, шулардан 1854 нафари грант асосидадир, шулардан ишлаётганлар сони 1823 та, шундан бакалавриатдан 1679 нафар, магистратурадан 144 нафарни ташкил этди.

Спорт соҳасида

 Бугунги кунда вилоятда 1493 та жисмоний тарбия ва спорт жамоалари бўлиб, уларда 141 минг йигит ва қизлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунатазам шуғулланиб, спортнинг 48 тури бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт иншоотларида 5484 нафар спорт мутахассислари ва мураббийлари машғулот олиб бормокда.

Жами 5063 та спорт иншооти, шундан 869 та спорт заллари, 56 та стадион, 12 та сузиш бассейни, 1024 та баскетбол, 1270 та волейбол, 768 та гандбол, 22 та теннис кортлари ва 767 та футбол майдончалари мавжуд.

52 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 5 таси маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфида, 44 таси халқ таълими бошқармаси тасарруфида, биттаси “Динамо” ПФК тасарруфида ҳамда Самарқанд ва Тайлоқ Олимпия захиралари коллежлар фаолият кўрсатмоқда.

21-22 январ кунлари эркаклар ўртасида дзюдо бўйича Самарқанд шаҳрида вилоят чемпионати ўтказилди;

23-24 январ кунлари 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича Самарқанд шаҳрида вилоят чемпионати ўтказилди;

25 январ куни таэквондо ИТФ бўйича 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 7-17 ёшли болалар, ўсмирлар ҳамда рангли ва қора белбоғ соҳиблари ўртасида вилоят очиқ чемпионатини Самарқанд олимпия заҳиралари тайёрлаш марказининг “Кўп қиррали” спорт залида ўтказилди;

29 январь-1 февраль кунлари Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш марказининг бокс залида 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионати ўтказилди;

4-9 февраль кунлари Самарқанд енгил саноат коллежида спортнинг камондан отиш тури бўйича 1998 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ҳамда 1996-1997 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон қишки чемпионати ўтказилди;

8-14 февраль кунлари Самарқанд Давлат университети спорт залида спортнинг волейбол тури бўйича 1999 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини (2-тур ўсмирлар лигаси) ўтказилди;

8 февраль куни спортнинг Ушу ва Вьет Во Дао тури бўйича Самарқанд шаҳар очиқ чемпионатини ўтказилди;

11-13 февраль кунлари самбо бўйича Самарқанд шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди;

17-20 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида дзюдо бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди;

20-21 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида дзюдо бўйича 1995 - 1996 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Самарқанд шаҳрида вилоят чемпионати ўтказилди;

27 февраль куни Самарқанд вилоятида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида вилоят спартакиадасини ўтказилди;

28 февраль куни Самарқанд шаҳрида дзюдо бўйича “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаси вилоят босқичи Самарқанд шаҳрида ўтказилди;

2-8 март кунлари Самарқанд шаҳридаги СамДУ қошидаги 2-сонли академик лицейи спорт залида гандбол бўйича 1999-2000 йилларда туғилган қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди;

6 март куни “8-март халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан стол тенниси бўйича “Камолот маликаси” турнирининг вилоят босқичи ўтказилди;

9-15 март кунлари Самарқанд Давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейи спорт залида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 2-давра ўйинлари ўтказилди;

11 март куни Самарқанд ёшлар марказида шахмат бўйича “Камолот шахмат тахтаси” Республика турнирининг вилоят босқичи ўтказилди;

13 март куни “Дельфин” сув спорт саройида сузиш, синхрон сузиш бўйича, Самарқанд шаҳар Боғдод кўчасида жойлашган гимнастика мактабида спорт гимнастикаси бўйича, Саттепо массивидаги 3-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика ва спорт рақси бўйича 8 март “Халқаро хотин қизлар куни”га бағишлаб ўқувчи-ёшлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги IV спорт фестивали ўтказилди;

15 март куни Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш марказининг “Кўп қиррали” спорт залида таэквондо ИТФ бўйича Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб “Спорт менинг ҳаётим” шиори остида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ҳамда рангли ва қора белбоғ соҳиблари ўртасида вилоят очиқ чемпионатини ўтказилди;

17 март куни Сўғдиёна истироҳат боғидаги мини-футбол залида футбол ва мини-футбол бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақалари ҳамда вилоятда бўлиб ўтган мусобақаларни ёпилиш маросими ўтказилди;

18-19 март кунлари Сиёб тиббиёт коллежининг спорт залида волейбол, баскетбол ва стол тенниси бўйича “Спорт-соғлиқ гарови” шиори остида Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари ўртасида спорт мусобақасини ўтказилди;

19 март куни Самарқанд шаҳар Марказий истироҳат боғи Рудакий майдонида “Наврўз” умумҳалқ байримига бағишлаб вилоят ҳокими соврини учун “Вилоятимиз паҳлавонлари” спорт фестивали ташкил этилди;

25-29 март кунлари Самарқанд вилоятида байдарка ва каноэда эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

23-24 январ кунлари 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича Самарқанд шаҳрида вилоят чемпионати ўтказилди;

25 январ куни таэквондо ИТФ бўйича 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 7-17 ёшли болалар, ўсмирлар ҳамда рангли ва қора белбоғ соҳиблари ўртасида вилоят очиқ чемпионатини Самарқанд олимпия заҳиралари тайёрлаш марказининг “Кўп қиррали” спорт залида ўтказилди;

29 январь-1 февраль кунлари Самарқанд олимпия заҳиралари тайёрлаш марказининг бокс залида 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионати ўтказилди;

4-9 февраль кунлари Самарқанд енгил саноат коллежида спортнинг камондан отиш тури бўйича 1998 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ҳамда 1996-1997 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон қишки чемпионати ўтказилди;

8-14 февраль кунлари Самарқанд Давлат университети спорт залида спортнинг волейбол тури бўйича 1999 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини (2-тур ўсмирлар лигаси) ўтказилди;

17-20 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида дзюдо бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди;

2-8 март кунлари Самарқанд шаҳридаги СамДУ қошидаги 2-сонли академик лицейи спорт залида гандбол бўйича 1999-2000 йилларда туғилган қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди;

6 март куни “8-март халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан стол тенниси бўйича “Камолот маликаси” турнирининг вилоят босқичи ўтказилди;

11 март куни Самарқанд ёшлар марказида шахмат бўйича “Камолот шахмат тахтаси” Республика турнирининг вилоят босқичи ўтказилди;

13 март куни “Дельфин” сув спорт саройида сузиш, синхрон сузиш бўйича, Самарқанд шаҳар Боғдод кўчасида жойлашган гимнастика мактабида спорт гимнастикаси бўйича, Саттепо массивидаги 3-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика ва спорт рақси бўйича 8 март “Халқаро хотин қизлар куни”га бағишлаб ўқувчи-ёшлар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги IV спорт фестивали ўтказилди;

15 март куни Самарқанд олимпия заҳиралари тайёрлаш марказининг “Кўп қиррали” спорт залида таэквондо ИТФ бўйича Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб “Спорт менинг ҳаётим” шиори остида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ҳамда рангли ва қора белбоғ соҳиблари ўртасида вилоят очиқ чемпионатини ўтказилди;

17 март куни Суғдиёна истироҳат боғидаги мини-футбол залида футбол ва мини-футбол бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақалари ҳамда вилоятда бўлиб ўтган мусобақаларни ёпилиш маросими ўтказилди;

1-2 май куни 21 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида армрестлинг бўйича Самарқанд вилоят очиқ чемпионати ўтказилди.

8-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича халқаро “Челленжер” мусобақасини ўтказилди.

12 май куни Самарқанд шаҳар 64-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 11-15 ёшдаги тарбияланувчилар ўртасида спортнинг стол тенниси, бадминтон, шашка, шахмат ва мини футбол турлари, шунингдек “Қувноқ стартлар” бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

12-13 май кунлари Самарқанд шаҳар 64-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 11-15 ёшдаги тарбияланувчилар ўртасида спортнинг стол тенниси, бадминтон, шашка, шахмат ва мини футбол турлари, шунингдек “Қувноқ стартлар” бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

14-19 май кунлари Самарқанд давлат университети спорт залида волейбол бўйича олий лига эркаклар жамоалари ўртасида XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур ўйинлари ўтказилди.

17-19 май Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида кунлари “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича ўсмирлар ўртасида V Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

17 май куни Самарқанд олимпия заҳиралари тайёрлаш марказининг “Кўп қиррали” спорт залида таэквондо ИТФ бўйича 9 май -“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди!” шиори остида 7-17 ёшгача болалар ва ўсмирлар рангли ва қора белбоғ соҳиблари ўртасида вилоят очиқ чемпионати ўтказилди.

24 май куни Самарқанд вилояти “Арслон” клуби томонидан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги 1-сон академик лицейи спорт залида анъанавий каратэ-до бўйича саралаш мусобақаси ўтказилди.

15-17 май кунлари Самарқанд шаҳрида армрестлинг бўйича 1997 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

15-16 май кунлари Самарқанд вилояти даволаш профилактика муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимлари ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурига асосан волейбол, мини футбол, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

28 май куни Самарқанд шаҳридаги “Мўжиза” амфитеатрида “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Маросимда спортнинг 17 тури бўйича 2014 йил сентябрь-октябрь ойларида 420 мингга яқин ўқувчи, жумладан, 184 минг нафар қизлар жалб этилган ҳолда “Умид ниҳоллари”нинг дастлабки мактаб босқичи ўтказилди. Иккинчи-туман ва шаҳар босқичида эса 120 мингдан ортиқ ўқувчилар орасидан 2400 нафарга яқин энг кучли ва эпчил спортчи ёшлар вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Мусобақа натижасига кўра, Самарқанд шаҳри жамоаси биринчи ўринни, Булунғур тумани жамоаси иккинчи ўринни ва Жомбой ва Самарқанд тумани жамоаси ўқувчилари учинчи ўринни эгаллади. Маросимда Самарқанд шаҳри жамоасига Президентимиз совғаси –“Дамас” автомашинаси ҳамда “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақалари кубоги ва биринчи даражали дипломи топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда 128 нафар совриндор спортчилар ва уларнинг мураббийлари ҳам мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.

28-31 май кунлари Самарқанд шаҳар “Ёшлик истироҳат боғи” да 2015-йил “Кексаларни эъзозлаш йили”га ҳамда 1 июнь -“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Муай-тай WMF йўналиши буйича 1997-1998 ва 1999-2000 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида “Биз - соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Маданият соҳасида

Бугунги кунда вилоятда 4 та театр - Ҳамид Олимжон номидаги мусиқа ва драма театри, Асрор Жўраев номидаги қўғирчоқ театри, Антон Павлович Чехов номидаги рус драма театри ҳамда Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон драма театри, 1 та давлат музей-қўриқхонаси ва унинг жойлардаги 8 та музейлари, Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси, халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар вилоят илмий-методик маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими ҳамда Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси, 9 та кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази, Самарқанд санъат коллежи, Самарқанд олимпия захиралари коллежи, Тайлоқ олимпия захиралари коллежи, вилоят бокс мактаби, Олий спорт махорати мактаби, Чим устида хоккей мактаби, Самарқанд шаҳар кураш мактаби, Самарқанд эшкак эшиш спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олипия захиралари спорт мактаби, Олимпия захиралари тайёрлаш маркази ҳамда 16 та шаҳар, туманлар Маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва уларда 95 та маданият ва ахоли дам олиш марказлари, 17 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

1 июн – Халқаро болаларни химоя қилиш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича бошқарманинг буйруғи ҳамда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу чора-тадбир асосида вилоятдаги маданият ва истирохат боғларида болалар учун хайрия байрам тадбирлари ташкил этилди. 10000 дан зиёд болалар бепул томошалар, аттаркционларда сайр қилишдилар, театрлар спектаклларини томоша қилишдан бахраманд бўлдилар. Шу билан бир қаторда вилоятдаги музейларда ҳам болалар ташрифи уюштирилди.

13-14 июн кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини ташкил этиш истиқболлари” мавзусидаги Республика амалий семинари юқори савияда ўтказилди.

Вилоятда 95 маданият ва ахоли дам олиш марказлари фаолият кўрсатмокда .уларда 415 ижодий ходимлар фаолият кўрсатмокда. Маданият ва дам олиш марказларидаги 512 тўгараклар, студия ва жамоаларда 10 мингдан зиед аҳоли жалб қилинган.

Ёзги соғломлаштириш мавсумида болалар оромгоҳларида болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича бир қатор ишларни амалга оширди.

Жумладан, вилоятдаги барча ёзги оромгоҳларда шаҳар ва туман Маданият ва спорт ишлари бўлимлари томонидан маънавият хоналари, кутубхоналар ва спорт майдончалари жиҳозланди. Оромгоҳларга мусиқа ва спорт анжомлари ажратилди.

Ёз давомида вилоятдаги мавжуд давлат театрлари томонидан “Оромгоҳларда театр куни” шиори остида театри жамоалари иштирокида турли ижодий учрашувлар уюштирилиб ,мавсум давомида вилоятнинг маданият, санъат ва спорт муассасалари томонидан 3304 та маданий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар, 2473 та спорт тадбирлари, 1653 та концерт дастурлари ва 819 спектакллар намойиши ташкил этилди.


Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг январ-июн ойлари якунлари бўйича иқтисодий ислоҳотлар бориши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 385 Кб)

2015 йил январ-июн ойи якунларида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари (PDF форматда, 372 Кб)


Охирги ўзгариш: 05/08/2015 05:58 Кўрилганлиги: 1235
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1478 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 309 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг